Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
- Bu sahifa navigatsiya:
- (МДҲ давлатларидан ташқари)
§ 5. Ўзбекистон Республикаси чегараларни хорижий давлат чегараси билан кесиб ўтиш ва хорижий давлатлар ҳаво ҳудудида парвозларни бажариш (МДҲ давлатларидан ташқари) 874 . Халқаро парвозлар бажариш учун метеорология шароитлари ҲК учиши ва қўниши учун об-ҳавонинг белгиланган котегория минимумлари ва ҳақиқий ёки прогноз қилинаётган об-ҳаво маълумотларидан келиб чиқиб аниқланади. 875 . Хорижий давлат ҳаво ҳудудида парвоз чоғида ҲКларни эшелонлаштириш ўша давлатнинг қоидалари асосида амалга оширилади. 876. ICAO қоидаларига асосан ҳалқаро ҳаво йўлларида эшелонлашнинг ярим айлана ва квадрат тизими қўлланади. У ёки бу давлатда қўлланадиган эшелонлашнинг тизими тўғрисида маълумотлар аэронавигация ахборотлари тўпламида (AIP) эълон қилинади. 877 . Ўзбекистон Республикаси ва бошқа қўшни давлатлар эшелонлаш тизими турлича бўлган ҳолларда, қарама-қарши ҳаво кемалари ўртасида вертикал эшелонлашнинг интерваллари мажбурий таъминланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасига камида 30 км (16,2 д.мили) қолганида эшелонлар алмаштирилади. 878 . Халқаро парвозларни амалга оширувчи Ўзбекистон РеССУбликаининг фуқаро ҳаво кемаси экипажлари радио алоқани ҳалқаро стандартларга мувофиқ инглиз 122 тилида, СҲБ органи диспетчерлари ва экипаж ўртасида радио алмашувнинг ўрнатилган ибораларини қўллаган ҳолда олиб боради. 879 . ҲК экипажи Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудига учиб киришидан олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишидан камида 10 дақиқа олдин ҲХХК органига ўзининг позивнойини, иккиламчи обзорга оид радиолокатор жавобгарининг коди, Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишнинг парвоз эшелони (баландлик) ва ҳисобланган вақтини маълум қилади. 880. Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатнинг ҲХХК органлари билан н тўғридан-тўғри ерда алоқа каналлари мавжуд бўлган тақдирда ва бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишга рухсат бериш йўриқлари ҲХХК марказлари ўртасида битимларда кўрсатилади 881. Халқаро парвозлар амалга оширилаетганда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини радиоалоқасиз кесиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Ҳаво Кодекси талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади. 882 . Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини радиоалоқасиз кесиб ўтиш ҳаво кемаларига маън этилади, радиоалоқанинг парвозда узилиб қолиши бундан мустасно. Агар ҳаво кемаси рухсат берилган транзит парвозини амалга ошираетган бўлса (давлатнинг худудида қўниш амалга оширилмайдиган парвоз) еки парвозни оҳирги нуқтаси Ўзбекистон Республикаси худудида бўлса, унга тайинланган аэропортгача парвози учун еки берилган парвоз режасига мувофиқ заҳирадаги аэродромга қўниш учун энг кўп қулайлик бериш тартиби тақдим этилади. 883. Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгиланмаган ҳаво коридорлари (Давлат чегарасини кесиб ўтиш нуқтаси) орқали ксиб ўтиш зарур бўлса Ўзбеситон Республикаси ҲХХК органлари қўшни давлатларнинг ҲХХК органлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш шароитдарини келишиб оладилар. 884. Авария, табиий офат, ҳаво кемасининг экипаж аъзолари еки йўловчиларига тез тиббий ердам кўрсатиш, ҲК ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж харакатларига ноқонуний аралашув каби холатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларисини кесиб ўтиш тартибини бузиш деб ҳисобланмайди. 885. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишга мажбур бўлган ҳолатларда ҲК командири, бу ҳақда дарҳол ҲХХК органига хабар бериши лозим ҳамда кейин ушбу органнинг кўрсатмаларига мувофиқ харакат қилиши лозим. ўзбекистон Республикаси ҲХХК органи бу ҳақда самовий ҳудуддан фойдаланиш ва бошқариш район марказининг харбий бўлимини ва ҳаво мудофаси қўшинлари органини дарҳол хабардор қилади. 886 . Агар халқаро парвозни бажараетган ҳаво кемаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтгандан кейин парвозни давом эттира олмаса ва ҳаво кемаси экипажи учган аэродромига қайтишга қарор қилса, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қайта кесиб ўтиш одатда кириб келган йўналиш бўйича бажарилади. 88 7. Хорижий давлат ҳава ҳудудида радио алоқани йўқотган Ўзбекистон Республикаси ҲК хорижий давлатда шундай ҳолларда амал қилиниши лозим бўлган парвоз қоидаларига амал қилади. 888 . Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини еки Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуддан фойдаланиш қоидаларини бузган ҲК қоидабузар ҲК деб топилади ва агар ҲХХК органлари талабларига бўсунмаса мажбуран қўндирилади. 889. Қўниш тўғрисида фармойиш олган қоидабузар ҲК ўзига кўрсатилган жойда қўнишни амалга ошириши лозим. 123 890. Қўндирилгандан ва қоидабузарлик сабаблари аниқлангандан сўнг қоидабузар ҲКга кейинги парвозларига рухсат белгиланган тартибда СҲБ органлари томонидан берилади. 891. Ўз кучини йўқотган 892. Учгандан кейин то ўтиш баландлигига етиб олгунча баландлик метрларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда метрларда фунтларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда фунтларда бажарилиши лозим. 893. Ўз кучини йўқотган 894. Берилган эшелонни (баландлик) эгаллаш ҳаво сигналлари борт тизими таркибига кирувчи асосий баландлик ўлчагич КҲК бўйича ICAO эшелонларида баландлик ўлчагич кўрсаткич жадвали асосида, бу йўқ бўлган ҲКларда самолёт жавоб берувчисига чиқа оладиган электро механик баландлик ўлчагичларда бажарилади. 895. Эшелонни тўғри эгалланганлигини ва баландлик ўлчов канали иши тўғрилигини назоратини бир бирини такрорловчи метр ёки фунтда ўлчовчи барометрик баландлик ўлчагичларда бажариш лозим бўлади. 896. Тегишли эшелон эгалланганидан сўнг баландлик ўлчагич кўрсатган маълумотларни тенглаштирилади. 897. Ўз кучини йўқотган 898. Ўз кучини йўқотган Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling