Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§4.  ЎЕҲК экипажи аъзолари (аъзоси)ни тайёрлаш дастури


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§4. 
ЎЕҲК экипажи аъзолари (аъзоси)ни тайёрлаш дастури 
741. 
ЎЕҲК эксплуатанти Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан 
тасдиқланган ерда ва парвозда иштирок этувчиларни тайёрлаш бўйича дастур ишлаб 
чиқади ва парвозда иштирок этувчи ҳар бир экипаж аъзосининг тайёргарлигини 
кафолатлайди. 
742. 
ЎЕҲК эксплуатанти учувчи мутахассислар тайёргарликдан ўтиш сарф-
ҳаражатларини ўз зиммасига олади. 
743. 
Тайёргарлик дастурида экипаж аъзоларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари, 
фалокатли ҳолатлар, фавқулодда вазият, ёнғин, ҳаракатлантирувчи қисм, тизимлар 
ишдан чиққан вақтлардаги ҳаракатлар ўқув жараёнига киритилади. Тайёргарлик 
дастурига шунингдек, хавфли юкларни ташиш қоидалари ҳам киритилади. 
744. 
Парвозни ташкил этувчи ҳар бир авиация мутахассисини ўқитишда унинг 
турли хатарли вазиятлар шароитидаги ҳаракатлари учун жавобгарлиги ва бошқа 
мутахассислар билан ўзаро боғлиқлиги инобатга олинади. 
745. 
Мутахассисларни тайёрлаш дастури Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорати томонидан белгиланади ва тайёргарлик даражаси имтиҳон билан 
баҳоланади. 
 
§5. 
ЎЕҲКнинг учувчи ходимлари малакаларини текшириш 
746. 
ЎЕҲК экипаж аъзоларининг малакаларини текшириш эксплуатант 
томонидан амалга оширилади. 
747. 
Малакаларни текшириш эксплуатант тайинлаган йўриқчи-учувчи ёки 
Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати вакили томонидан амалга оширилади. 


109 
748. 
Учувчиларнинг малакаларини текшириш бир йилда икки маротаба, оралиқ 
олти ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилади. 
749. 
Агар учувчи 12 ой мобайнида парвозга чиқмаган бўлса, унинг малакаси 
эксплуатант томонидан қуйидаги дастур асосида қайта аттестациядан ўтгандан сўнг 
мустақил вазифа берилади: 
а) йўналиш бўйлаб жойлар ва энг паст баландликни ҳамда асосий ва заҳира 
аэродромларни билиш; 
б) мавсумдаги метереологик шароитни билиш; 
в) ЎЕҲКга техник хизмат кўрсатиш қоидалари; 
г) радио алоқа ўрнатиш тартиби ва ҳаво навигацияси 
д) излаш ва қутқариш қоидалари; 
е) аҳоли зич жойлар устидан парвоз, мавжуд тўсиқлар, ждойлар топографияси
хабар берувчи ёруғлик воситалари, аппаратга келиш ва парвоз қилиш тартиби; 
ж) парвозни амалда бажариш ва текширувчи иштирокида ерга қўндиришга 
тайёрлаш. 
750. 
Даврий тайёргарликлар мустақил тайёргарликлар ва ёзма имтиҳондан 
ўтказиш билан, шунингдек бошқа шаклларда ҳам Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорат билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling