Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§13.  Учувчи таркибни суратга олиш ишларини амалга оширишга тайёрлаш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§13. 
Учувчи таркибни суратга олиш ишларини амалга оширишга тайёрлаш 
ва рухсат бериш 
 
626. 
Учувчи таркиб берилган ҳаво кемаси типида берилган парвозларга УТТД 
талабларига мувофиқ тегишли назарий ва учиш тайёргарликдан ўтгандан сўнг суратга 
олиш ишларига қўйилади. Экипаж трассадан ташқари парвозлар ва ҳаводан туриб 
қўниш майдончасини танлашга қўйилган бўлиши лозим. 
627
. Учиш таркиби суратга олиш ишлари (парвозлари)га қўйилиши учун лозим 
бўлган, УТТД билан белгиланган, учиш тайёргарлиги ҳажми учувчи отряд командири 
томонидан қуйидагиларга асосланиб оширилиши мумкин: 
а) экипаж ҳар бир аъзосининг тайёргарлиги даражаси (бундай парвозларни 
амалга оширишда тажрибага эгами ёки биринчи марта қўйилаяптими); 
б) суратга олиш парвозлари орасида танаффусларнинг узунли; 
в) олдиндаги ишнинг мураккаблигидаражаси ва бошқа факторлар. 
 
§14. Аэрофото суратга олиш парвозлари 
 
628
. Аэрофото суратга олиш парвозлари аэрофото суратга олиш ускуналари 
билан жиҳозланган ҳаво кемасида жойни суратга олиш мақсадида амалга оширилади. 
629
. Аэрофото суратга олиш участкаси устидан парвоз белгиланга баландликда, 
стандарт атмосфера босимида 760 мметрсметрус (1013,2 мбар) бажарилади. 
630
. Участкадан участкага учиш, шунингдек суратга олиш баландлигини 
ўзгартириш СҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади. 
631
. Аэрофото суратга олишни автопилотни ёқган ҳолда бажаришда ҳаво кемаси 
командири парвоз режими ушлаб турилишини устидан доимий назоратни таъминлаган 
ҳолда, автопилотни бошқаришни аэрофото суратга олувчи-штурманга топшириши 
мумкин. 
§15. 
Қурилиш-монтаж в юклаш –тушириш ишларида парвозлар 
 
632. 
Қурилиш – монтаж ва юклаш – тушириш ишларида парвозларга 
қуйидагилар тааллуқлидир: қурилиш конструкциялари, труба ўтказгичларни монтаж ма 
қайта монтаж қилиш, юклаш – тушириш операцияларини ҳамда вертолёт осилиб 
туриши ва кўчиши билан боғлиқ бошқа ишларнинг бажарилиши. 
633. 
Қурилиш-монтаж ва юклаш – тушириш ишларида парвозлар ушубу 
Қоидалар ҳамда ушбу ишларни бажаришга рухсат этилган командир-учувчи таркиб 
томонидан ишлаб чиқилган ва авиакорхона (авиакмпания) раҳбари томнидан 
тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш йўриқномасига асосан 
амалга оширилади. 
634. 
Қурилиш – монтаж ва юклаш – тушириш ишлари ВПҚ га мувофиқ 
булутларнинг пастки чегараси 150 метрдан (500 футдан) кам бўлмаганида ва кўриш 
имкониятлари 2000 метрдан кам бўлмаганида бажирилиши мумкин. 
635
. Агар об-ҳаво прогнози қурилиш- монтаж ва юклаш-ортиш ишларини 
бажариш минимумларига мос бўлмаса, унда иш бажариш ҳудудидаги командир – 


97 
учувчи таркибдаги шахсга экипажларга парвозларни бошлашга рухсат бериш ҳуқуқи 
берилади, 2- синфга эга ҳаво кемаси командирларига эса, агар ҳақиқй кўриш ҳолати 
3000 метрдан кам бўлмаса, булутлар пастки чегараси 200 метр (660 фут) ва ундан ортиқ 
бўлса, мустақил равишда парвозларга қарор қабул қилиш рухсат этилади. 
522. 
Авиация ишларини бажаришда (қурилиш – монтаж ишлари ва юклаш – 
тушуриш операциялари қўниш майдончасидан 2 километр радиусда бажарилаётганда) 
вертолётларга КҲКда назарда тутилган аэронавигация заҳираси билан, лекин камида 30 
дақиқага етадиган, ёқилғи билан парвозларни бажаришига рухсат этилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling