Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
83 §6. Аэродромга яқинлашиш ва қўниш 509. Парвоз эшелонидан (баландлигидан) пасайишдан олдин ёки ҳаво кемасининг қўниш аэродроми районига киришига қадар (қуйи эшелондан пастдаги парвозларда) экипаж ҳаво кемасининг командири раҳбарлиги остида қўнишдан олдинги тайёргарликни ўтказади, бу тайёргарликнинг ҳажми қўнилиши лозим бўлган муайян шароитлардан келиб чиққан ҳолда командир томонидан аниқланади. 510. УқЙ (қўниш курси) ўзгарганда ёки олдин қабул қилинган қарорни ўзгартиришни (аниқлик киритишни) талаб этадиган шароитлар юзага келганда экипаж томонидан назорат текшируви картаси бўйича операцияларни бажариш юзасидан қўшимча тайёргарлик ва қайта текшириш ўтказилиши керак. 511. Ҳаво кемасининг парвознинг берилган эшелонидан (баландликдан) пасайиши экипажнинг сўрови бўйича ва ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан экипажнинг пасайишни бошлагани тўғрисидаги доклади билан бажарилади. 512. Аэродром районига киришда ҳаво кемасининг экипажи ҲҲБ органи диспетчерига етиб келиш маршрути, парвоз баландлиги тўғрисида билдириши ҳамда ундан учиш ва қўниш зонасига кириш учун пасайиш шартларини олиши керак. 513. Зудлик билан қўниши лозим бўлган ҳаво кемасига қўниш учун навбатсиз кириш таъминланади. 514. Бир хил турдаги иккита ҳаво кемасининг бир вақтнинг ўзида визуал қўниш учун киришида биринчи бўлиб қўниш учун устунлик олдинда, чапда ёки пастроқда бўлган ҳаво кемасига берилади. Енгилроқ ҳаво кемасининг экипажи ундан оғирроқ бўлган ҳаво кемасига биринчи бўлиб қўниш имкониятини бериши шарт. 515. қўниш учун киришдан олдин ҳаво кемасининг экипажи: а) қўниш аэродромидаги метеошароитни таҳлил қилиши ва ҲҲБ диспетчерига ўзининг қарори ва танланган кириш тизими тўғрисида хабар қилиши; б) ўтиш эшелонида барометрик баландлик ўлчагич босимининг шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNH) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босимига (QFE) ўтказиши, тоғли аэродромларда аэродромдаги атмосфера босими (QFE) бўйича қўнишга кираётганда, ҲҲБ органининг диспетчерига жорий баландлик ҳақида хабар бериши; в) доира баландлигида ҲК ПФҚга мувофиқ радиобаландлик ўлчагич ўрнатиши шарт. 516. ҲҲБ органи бўлмаган қўниш майдончаларида парвоз қилганда қўниш учун кирган ҳаво кемасининг командири: а) майдонни кўздан кечириш ва ҳаводан туриб унинг ҳолати ва яроқлилигини аниқлаш мақсадида назорат киришини бажариши; б) ўзи жойлашган райондаги диспетчерлик пункти алоқа частотасида қўниш жойи ва магнит курсини билдириши шарт. 517. Агар қўниш аэродромида а) ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги шунингдек УқЙ сиртининг ҳолати ва УқЙ да ишқаланиш коэффициентининг қиймати ушбу типдаги ҲК учун ПФқда белгиланган талабларга жавоб берса; б) УқЙ да кўриш узоқлиги минимумдан паст бўлмаса; в) булутларнинг қуйи чегараси баландлиги (вертикал кўриниш) (зарурат бўлганда) минимумдан паст бўлмаса ҲК экипажига тоифаланмаган минимумлар билан аниқ тизимлар бўйича ва ноаниқ тизимлар бўйича ўтиш эшелонидан пасайиш ва қўниш учун киришга рухсат этилади. 518. ҲХХК диспетчери ҲК экипажига тоифасиз минимум билан аниқ тизим бўйича қўнишга кираетганда қуйидаги ҳолларда ўтиш эшелонидан пасайишга рухсат беради: Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling