Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§4. Баландликка кўтарилиш 489. Ҳавога кўтарилгандан сўнг баландликка кўтарилиш тўғри чизиқ бўйлаб қўйидагидан кам бўлмагунга қадар амалга оширилади: а) 50 метр (165 фут) – авиация ишларини бажаришда ҲКларида, агар бу турдаги ишлар учун ишчи баландлик 50 метр (165 фут) ва ундан пастроқ этиб белгиланган бўлса; б) 100 метр (330 фут) – доира бўйлаб учиш тезлиги 300 км/соат (162 уз) ва ундан камроқ бўлган ҲКларида; в) 200 метр (660 фут) – доира бўйлаб учиш тезлиги 300 км/соатдан (162 уз.дан) ортиқ бўлган ҲКларида. 490. Агар бу парвозларни амалга ошириш йўриқномасида кўрсатиб ўтилган бўлса, аэродром ва ҲКда узоқликни ўлчаш ускуналари мавжуд бўлган тақдирда биринчи қайтариб буриб олишни ПФҚ га мувофиқ белгиланган узоқликда ва рухсат этилган минимал баландликда бажариш мумкин. 491. Ҳавога кўтарилиш амалга ошириб бўлингач 200 метр (660 фут) ёки парвознинг белгиланган баландлигигача кўтарилиб бўлингандан кейин ҲКэкипажи ҲҲБнинг тегишли органи билан радиотелефон алоқасини ўрнатади. (агар унинг қиймати 200 метрдан (660 футдан) паст бўлса) 492. Ўтиш баландлигини кесиб ўтаётганда экипаж барометрик баландлик ўлчагичларнинг босим шкаласини симоб устуни бўйича 760 мметрни (1013,2 мбаp) ҳисоблашга ўтказиши ва баландлик ўлчагич кўрсатмаларини таққослаб чиқиши шарт. 493. Парвознинг белгиланган эшелонига (баландлигига) кўтарилиш ҲҲБ органи диспетчерининг кўрсатмасига биноан белгиланган чиқиш схемасига, векторлаштиришдаги берилган парвоз траекториясига мувофиқ равишда парвоз йўналиши бўйлаб (ҲТ, МҲЙ) амалга оширилади. 494. Белгиланган ёки ҲҲБ органи диспетчери томонидан тайинланган чегарага қадар берилган эшелонни (баландликни) эгаллашнинг имкони бўлмаса, экипаж бу ҳақда ўз вақтида ҲҲБ диспетчерига хабар бериши керак. . 495. Берилган эшелонгача кўтарилиб бўлгач экипаж ҲҲБ органи диспетчерига уни эгаллаганлиги ҳақида доклад қилиши ва баландлик ўлчагичларнинг кўрсаткичларини солиштириб чиқиши керак. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling