Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§13. Тўқнашишлардан огоҳлантиришнинг борт тизимлари (ТОБТ) билан
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§13. Тўқнашишлардан огоҳлантиришнинг борт тизимлари (ТОБТ) билан жиҳозланган ҳаво кемаларига нисбатан қўлланиладиган қоидалар 420. Мазкур Қоидаларнинг 423-429 бандларида баён этилганларнинг ҳеч бири ҳаво кемаси командири томонидан асосли қарорлар қабул қилинишига ва ҳаво ҳаракатидаги можароли вазиятларни ҳал этиш ёки эҳтимолли тўқнашувнинг олдини олиш учун оптимал ҳаракатларни танлаш ва амалга ошириш бўйича ўз ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қила олмайди. 421. Мазкур Қоидалар ҳаво кемаси командирини тўқнашувнинг олдини олиш бўйича энг самарали ҳаракатларни қабул қилиниши учун, жумладан ТОБТ ускуналари томонидан бериладиган тавсияларига мувофиқ тўқнашувнинг олдини олиш бўйича маневрларни, қабул қилиш бўйича жавобгарликдан озод этмайди. 422. Ҳаво кемаси бошқа ҳаво кемаси билан тўқнашув хавфи туғилиши мумкин бўлган масофага яқинлашмайди. 423. Парвоз траекторияси ўзгариши ҳақидаги RA олинган ҳолда учувчилар: а) RAнинг кўрсатмаларига риоя этган ҳолда зудлик билан ҳаракат қилишади, агар бу самолёт парвозининг хавфсизлигига таҳдид туғдирмаса; б) RAни, ҳатто у ҲҲБ органининг маълум бир маневрини бажариш бўйича кўрсатмасига зид бўлсада, бажаришади; в) RA да кўрсатилган йўналишга қарама-қарши йўналишда маневрларни амалга оширишмайди; 75 г) учув экипажига тушадиган ишчи нагрузкани инобатга олган ҳолда иложи борича тезроқ тегишли ҲҲБ органини RA ҳақида, жумладан диспетчерлик хизматининг сўнгги кўрсатмаси ёки рухсатидан исталган чекланишнинг йўналиши ҳақида, хабардор қилишади; д) RA нинг исталган ўзгартирилган кўрсатмаларни зудлик билан бажаришади; е) парвоз траекториясининг ўзгарилишини тўқнашув хавфини ҳал қилиш бўйича тавсияларга (RA) риоя этиш учун керак бўлган минимум билан чеклашади; ж) тўқнашув хавфи ҳал этиб бўлингач ҲҲБ органининг кўрсатмаси ёки рухсатида белгиланган шароитларни зудлик билан қайта тиклашади; з) жорий диспетчерлик рухсатида белгиланган шароитларни тиклаётганда ҲҲБ органини хабардор этади. 424. Ёнга қулаш, шамолнинг силжиши ва сигнализация тизимининг ернинг яқинлиги тўғрисида огоҳлантириши ТОБТ тавсияларига нисбатан устунликка эга. 425. Ҳаво кемаси тўқнашув хавфини ҳал қилиш бўйича тавсияларни (RA) бажариши муносабати билан диспетчернинг рухсатларига риоя этишни тўхтатган заҳотиёқ, мазкур ҳаво кемаси ва тўқнашув хавфини ҳал этиш бўйича тавсияларга мувофиқ бошланган маневрларни бажариш бевосита тааллуқли бўлган бошқа ҳаво кемалари орасида эшелонлаштиришни таъминлаш бўйича жавобгарлик диспетчер зиммасидан соқит қилинади. 426. Экипаждан ТОБТ тизими ишлаганлиги тўғрисида ва ҲК экипажи томонидан берилган тавсияларга (RA) мувофиқ қўлланилаётган чоралар ҳақида маълумот олгач ҲҲБ пунктининг диспетчери бу ҳақда ўз жавобгарлик зонасидаги бошқа ҲК экипажларини зудлик билан хабардор қилиши шарт. 427. Диспетчер барча алоқадор ҳаво кемаларининг эшелонлаштирилишини таъминлаш бўйича мажбуриятни қуйидаги ҳолларда яна ўз зиммасига олади: а) диспетчер учувчилар экипажидан унинг ҳаво кемаси парвознинг яна жорий диспетчерлик рухсатига мувофиқ бажараётганлиги ҳақида хабар олганлигини тасдиқласа; б) диспетчер учувчилар экипажидан унинг ҳаво кемаси парвознинг жорий диспетчерлик рухсатига мувофиқ бажаришни янгитдан бошлаганлиги ҳақида хабар олинганлигини тасдиқласа ва учув экипажи томонидан тасдиқланган альтернатив диспетчерлик рухсатини берса. 428. RA нинг берилиши ёки ТОБТ тизимининг бошқа бир сезиларли ишлашидан кейин учувчилар ва диспетчерлар ҳаво ҳаракати давомидаги нохуш ҳодиса тўғрисида ҳисобот тайёрлашлари керак. 429. Эксплуатация шартлари, RA ва ТА бўйича чекловлар, экипаж ичидаги ўзаро ҳаракатлар тартиби нохуш ҳодиса ҳақидаги ҳисобот ва бошқа процедуралар эксплуатант томонидан белгиланади ва авиакомпанияларга киритилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling