Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XII
Парвозларни бажариш 
§1. Асосий талаблар 
 
430. Парвозларни бажаришда экипаж аъзолари ушбу Қоидаларга, ПФҚ, экипаж 
иш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик бўйича йўриқномасига, шунингдек парвозларнинг 
бажарилишини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга амал қилишлари шарт. 
431. Ҳаво кемасининг ҳар бир парвози белгиланган тартибда тасдиқланган 
парвоз режасига мувофиқ амалга оширилади.
432. ҲК командирига парвозни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бу 
парвоз топшириғидир.
433. Ҳаво кемасининг парвози тегишли ҲҲХ органининг парвозга рухсати 
бўлган тақдирдагина амалга оширилади. 


76 
434. Ҳаво кемасининг учиши, фазога кўтарилиши ва қўниши қуйидаги 
белгиланган минимумларнинг энг юқориси бўйича қабул қилинади: 
а) ҳаво кемаси командиринин; 
б) аэродромнинг; 
в) ҳаво кемасининг. 
435. Ҳаво кемасининг командирига белгиланган минимумлардан пастроқ 
метеошароитларда қўнишни амалга ошириш ман этилади, иложсиз қўниш ҳолатлари 
(радиоалоқанинг йўқотилиши, ёнилғи етишмаслиги, авиация техникасининг ишдан 
чиқиши ва б. шу каби парвозни бошқа аэродромгача давом эттиришга имкон 
бермайдиган шароитлар) бундан мустасно. 
436. Учув экипажининг аъзолари парвозни бажараётиб ўз иш ўринларида 
ўриндиқларининг камарларини тақиб олган бўлишлари шарт. Хизмат кўрсатувчи 
шахслар фазога кўтарилиш ва қўнишни амалга оширилаётганда камарларини тақиб 
олишлари шарт. Йўловчилар рулни бураб чиқишни бошлашдан парвоз эшелонига 
(баландлигига) кўтарилгунга қадар ва пасайишни бошлашдан тўхташ жойига рулни 
бураб киргунга қадар шунингдек ҳаво кемаси командирининг талабига биноан бошқа 
барча ҳолларда камарларини таққан бўлишлари шарт. Парвоз топшириғини бажариш 
билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг экипаж кабинасида бўлиши тақиқланади. Хизмат 
кўрсатувчи ходимларга экипаж кабинасига ҲК командирининг рухсатига биноан 
кириши мумкин.
437. Экипаж аъзоларини боғлаб қўйиш тизимида елка камарлари ҳам назарда 
тутилган ҲКда экипаж аъзолари (учувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар) 
ҲКнинг фазога кўтарилиши ва қўнишни бажараётганда мазкур камарларни ҳам тақиши 
шарт. 
438. Ҳаво кемасинингн командирига қулай парвоз шароитлари бўлган пайт иш 
жойини қисқа муддатга қолдириш рухсат этилади. Бундай ҳолда ҳаво кемасини иккинчи 
учувчи бошқаради. Экипажнинг бошқа аъзолари эса ўз иш ўринларида бўлишлари шарт. 
Экипаж кабинасидан чиқиш қисқа муддатда, лекин экипажнинг фақат бир аъзосига, 
алоҳида вазиятларда эса ҳаво кемасининг қарорига биноан рухсат этилади. 
Йўловчиларни ташиётганда экипаж кабинасининг эшиги бутун парвоз давомида 
(парвоздан олдин экипаж ўз ўринларини эгаллаган фурсатдан бошлаб парвоздан сўнг 
двигателлар ўчирилгунга қадар) қулфлаш мосламаси билан бекитилиши шарт. У ҳаво 
кемаси командирининг рухсати билангина очилиши мумкин. 
439. Экипаж аъзолари ўз иш ўринларини фақат ҳаво кемаси командирининг 
рухсати билангина қолдиришлари мумкин. Парвоз давомида экипаж аъзолари 
овқатланиши вақти ва кетма-кетлигини ҳаво кемаси командири белгилайди. Иккала 
учувчи ҳам бир вақтда овқатланиши ман этилади.
440. Ҳаво кемаларининг ПФҚ белгиланган чегараларда экипаж аъзолари 
парвознинг навбатдаги босқичини бажаришга тайёргарликни назорат текширувлари 
картаси бўйича текшириб кўришлари шарт. 
441. Парвоз бажарилаётганда учувчилардан бири ҳаво кемасининг фазодаги 
ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориши шарт. 
442. Ҳаво кемаларининг экипажлари ва ҲҲБ органлари диспетчерлари орасида 
радиосўзлашув фуқаролик авиациясидаги парвозларни бажаришдаги ва ҲҲБдаги
белгиланган радиосўзлашув фразеологиясига мувофиқ рус ёки инглиз тилларида олиб 
борилади. 
443. Рулни бураш, баландликка кўтарилиш, пасайиш, қўнишга киришиш ва 
қўниш босқичларида экипаж аъзолари кабина ичидаги барча хизмат сўзлашувларини 
(докладларини) микрофонлар (ларингофонлар) орқали ССУ бўйича олиб боришади 
(агар уларнинг иш жойлари ССУ билан жиҳозланган бўлса). Парвозни бажариш билан 
боғлиқ бўлмаган ишлар ва сўзлашувларни олиб бориш ман этилади. 


77 
444. Парвоз давомида экипаж кабинаси деразаларининг пардаларини ёпиб 
қўйиш ман этилади, пардани ёпиш ўқув ва машқ парвозларида учувчилар 
креслоларидан бирида очиқ парда ёнида текширувчи (ўргатувчи учувчи) бўлиши 
ҳоллари бундан мустасно. 
445. Бутун парвоз давомида, айниқса ҳаво трассаларининг кесишиш 
(туташиш) жойларида экипаж сергак бўлиши, узлуксиз ташқи радиосўзлашувни 
кузатиши ва ҳаво кемаси бўлган зонадаги ҳаво шароитини таҳлил қилиб бориши шарт. 
446. Кундузи ва кечаси парвоз давомида ҳаво кемасининг мавжудлигини 
белгилаш, шунингдек қушлар билан тўқнашишнинг олдини олиш мақсадида фаралар 
ёқилган бўлиши мумкин. 
44
7. Экипаж ҲҲХ диспетчерига парвоз ёки рулни бураш шароитларининг 
мураккаблашуви, кузатилаётган хавфли метеорологик ҳодисалар, ҳаво кемалари ва 
бошқа моддий объектлар билан хавфли яқинлашувлар ҳақида зудлик билан хабар 
бериши шарт. 
448. Ҳаво ҳаракатини бошқариш органи диспетчерининг сўровига биноан 
экипаж уни парвоз шароитлари ҳақида хабардор қилиши шарт. 
449. 
Ҳаво кемасининг саҳнида чекиш ман этилади.
450. Бутун парвоз давомида ҲК саҳнида ҲК конструкциясида назарда 
тутилмаган ва самолёт ускуналаринингг ишлашига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
антеннали радиоэлектрон ускуналардан фойдаланиш ман этилади (МАИларни 
бажарадиган ҲК бундан мустасно). 
451.
Учиш ва қўниш пайтида йўловчилар салони ва авария чиқиш жойлари 
орасида жойлашган пардалар очилган ва маҳкамланган ҳолатда бўлиши шарт
.
452. АТИС ахборот тизими билан жиҳозланган аэропортларда старт олди ва 
қўниш олди тайёргарлиги жараёнида экипаж ахборотларни тинглаб бориши ва учиб 
чиқаётганда бу ҳақда ерда юриш ва старт олиш диспетчерига доклад қилиши шарт. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling