Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан. кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан. кучга киради.
72 401. Ҳаво кемаларининг қўнишга киришиш учун навбатларини тартибга солиш учун махсус ажратилган РНН ёки ердаги хос ориентирлар устида кутиш зоналари белгиланади. 402. Кутиш зонасида парвозлар эшелонлар қоидаларига мувофиқ эшелонларнинг белгиланган схемалари бўйича амалга оширилади. 403. Аэродром РННсининг устида жойлашган кутиш зонасининг пастки эшелони шунингдек аэродром ҳудудида ёки унинг чегараларида жойлашган кутиш зоналарининг пастки эшелонлари аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелонидан ва пастки хавфсиз эшелондан паст қилиб белгиланмайди. 404. Кутиш зонасидаги парвозлар АНМ ҳужжатларида чоп этилган схемаларга мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига кўра бажарилади. Кутиш зонасидан навбатдан ташқари чиқиш диспетчернинг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. 405. Параллел ёки қарийиб (15 даражагача) паpаллел УҚЙларидан ускуналар бўйича боғлиқ бўлмаган фазога кўтарилиш ва қўнишлар учун фойдаланилиши мумкин, агар: а) ҳар иккала УҚЙдан фақат фазога кўтарилиш учун фойдаланилаётган бўлса (боғлиқ бўлмаган фазога кўтарилиш); б) битта УҚЙдан фақат фазога кўтарилиш учун, бошқасидан эса ҳам фазога кўтарилиш ҳам қўниш учун фойдаланилаётган бўлса (ярим аралаш операциялар); в) ҳар иккала УҚЙдан фақат қўниш учун фойдаланилаётган бўлса (боғлиқ бўлмаган қўниш); г) ҳар иккала УҚЙдан ҳам фазога кўтарилиш, ҳам қўниш учун фойдаланилса (аралаш операциялар). 406. Бир вақтда амалга оширилаётган боғлиқ бўлмаган параллел фазога кўтарилишлар параллел УҚЙларидан бажарилиши мумкин агар: а) УҚЙларининг ўқ линиялари орасидаги масофа 1000 метр ва ундан кўпроқ бўлса; б) йўл чизиқлари бевосита фазога кўтарилгандан кейин бир- биридан камида 15 даражага ажралиб кетса; в) аниқлик даражаси ҳаво кемаларини УҚЙнинг бўсағасидан 2 кметр масофа ва ундан ҳам узоқроқдан бошлаб алоҳида-алоҳида таниб олиш имкониятини берадиган радиолокатор мавжуд бўлса ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш процедураси йўл чизиқлари керак бўлган даражада бир- биридан ажралиб кетишини таъминласа; г) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди (фазога кўтарилгандан сўнг баландликни оширишнинг белгиланган траекторияси ва иккинчи доирага кетишнинг белгиланган траекториялари орасидаги бурчак камида 15 даражани ташкил этса). 407. Бир вақтда амалга оширилаётган боғлиқ бўлмаган қўнишлар параллел УҚЙларида бажарилиши мумкин, агар: а) УҚЙлари ўқларининг орасидаги масофа 1000 метр ва ундан кўпроқ бўлса; б) ҳаво кемалари қўнишга киришишни тўғри чизиқдан бажаришса; в) ҳар бир УҚЙ учун алоҳида қўниш радиолокатори мавжуд бўлса; г) ҳар иккала УҚЙга қўнишга киришиш ускуналар бўйича қўниш тизимига кўра бажарилаётган бўлса; д) ҳаво кемаларининг бортига УҚЙнинг ажратиб олиш рақами ва курс радиомаёқининг частотаси хабар қилинади (хабар АТИС тизими бўйича узатилиши мумкин); е) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди ва ҳар бир УҚЙга қўнишни бошланишларини биттадан ҚДП диспетчерлари назорат қилиши таъминланади; ж) қўниш курсига қўшимча буриш нуқталарининг (тўртинчи қайтариб буриш) узоқлиги бир- биридан камида 5 км.га (3 д.милига) фарқ қилади. 73 408. Боғлиқ бўлган қўнишлар параллел УҚЙларида бажарилиши мумкин, агар: а) УҚЙлари ўқ чизиқларининг орасидаги масофа 1000 метрдан кам бўлмаса; б) ҳаво кемалари қўнишга киришишни тўғри чизиқдан бажаришса; в) қўниш радиолокатори мавжуд бўлса; г) ҳар иккала УҚЙга қўнишга киришиш ускуналар бўйича қўниш тизимига кўра бажарилаётган бўлса; д) ҳаво кемаларининг бортига қўнишга киришиш ҳар иккала УҚЙда ҳам бажарилаётганлиги хабар қилинса (хабар АТИС тизими бўйича узатилиши мумкин); е) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди (фазога кўтарилгандан сўнг баландликни оширишнинг белгиланган траекторияси ва иккинчи доирага кетишнинг белгиланган траекториялари орасидаги бурчак камида 30 даражани ташкил этади); ж) ГКН бўйича вертикал эшелонлаштириш таъминланади ва қўнишни бошлайдиган ҳаво кемаларининг орасидаги масофа камида 4 км.ни (2 д.милини) ташкил этади. 409. Метеорологик шароитлардан қатъи назар барча қўнишга киришишлар радиолокацион назорат билан таъминланади (у мавжуд бўлганда). Диспетчернинг кўрсатмалари ва маълумотлар фақат эшелонлаштириш мақсадида берилади, ИЛС ва РМТ бўйича курс ва глиссадага риоя этиш учун жавобгарлик экипаж зиммасига юкланади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling