Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Огахий мактаби касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши
Download 17.2 Kb.
|
Касаба уюшма баёни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси: Н.Алламова
Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Огахий мактаби касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши БАЁНИ № 11 16.11.2022 йил Хива шаҳри Қатнашдилар: - Касаба уюшма қўмитаси аъзолари Йиғилиш раиси: - Н.Алламова КУН ТАРТИБИ Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 28.10.2022 йилда 2022-2024 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 31.10.2022 йил В-74 рўйхатга олинган) га асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашига ўтиш тўғрисида. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шаҳар кенгашига ўтказилган аъзолик бадали, шундан фойдаланилган ва фойдаланилмасдан қолган қисмини Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгашига ўтказиб, келгусида ушбу маблағдан самарали фойдаланиши тўғрисида. ЭШИТИЛДИ: Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Огаҳий номидаги ижод мактаби бошланғич касаба уюшма кўмитаси раиси Н.Алламова сўзга чиқиб, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси билан бугунги кунгача Республика тармоқ келишувисиз ишлаб келинаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Умарова ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Абдумухтаровлар томонидан 28.10.2022 йилда 2022-2024 йиллар учун тармоқ келишуви тузилди. Огаҳий номидаги ижод мактаби бугунги кунгача тармоқ келишуви бўлмасада, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгашига аъзолик бадали ўтказиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тармоқ келишуви тузганлиги муносабати билан, биз ҳам давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ўтишимиз керак Шундан сўнг сўзга чиққанлар Ижод мактаби раҳбари Р. Рахимов, касаба уюшма қўмитаси аъзолари М. Жуманиёзова, Ю. Полвоновалар ҳам агар тармоқ келишуви тузилган бўлса шу тармоқ билан ишлаш лозимлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Огаҳий номидаги ижод мактаби хисобчиси, касаба уюшма аъзоси Д.Абдуллаев сўзга чиқиб, 2022 йил январь-октябрь ойларида ҳақиқатдан ҳам мактабдаги ходимларнинг аъзолик бадали таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгашига ўтиб келинаётганлиги, бугунги кунгача ўтказилган маблағлардан мактабнинг фойдаланиши лозим бўлган қисмини давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 20 212 000 404 914 498 001, МФО 00549, Микрокредитбанк Урганч филиали, ИНН 207 118 893 хисоб рақамига ўтказиб, бундан кейин ташкилотимиздаги касаба уюшмалари аъзолари фойдаланишлари кераклигини айтиб ўтди. Иккинчи масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшма аъзоси М. Бабажонова, М. Машариповлар ҳам Д.Абдуллаевнинг сўзларини маъқулладир. Юкоридаги масала атрофлича мухокама этилиб қўмита йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 28.10.2022 йилда 2022-2024 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Огаҳий ижод мактаби юқоридаги тармоқ келишувига асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши аъзолиги ўтказилсин. Огаҳий номидаги ижод мактаби бош хисобчиси Д.Абдуллавга таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шаҳар кенгашига бугунги кунгача ўтказилган маблағ, шундан қанчаси фойдаланилганлигини тўлиқ хисоб-китоб қилиб, қолган қисмини давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 20 212 000 404 914 498 001, МФО 00549, Микрокредитбанк Урганч филиали, ИНН 207 118 893 хисоб рақамига ўтказиш вазифаси топширилсин. Ушбу қарордан бир нусха ҳамда тармоқ келишувидан бир нусха таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шаҳар кенгашига, бир нусха Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашига юборилсин. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлашни ўз зиммамда қолдираман. Йиғилиш раиси: Н.Алламова Download 17.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling