Ўзбекистон Республикаси Президенти мухтарам Ш. М. Мирзиёевга
Download 19.85 Kb.
|
Лолахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасида Юридик ва Жисмоний Шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасига асосан тузилди”.
- Менинг оиламга нисбатан қилинган нохақлик юзасидан Сизларга Шикоят Ариза билан мурожаат қилиб Амалий ёрдам сўрашни лозим топдим.
- Терговчиларнинг Айблов хулосаси ва Судларнинг хукумларига кўра ўғлим Тохиров Эльёржон Нематжон ўғли Қуйидагича айбдор деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти мухтарам Ш.М.Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисаси мухтарама Т.К. Норбоевага Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевга Ўзбекистон Республикаси ИИВ генерал майор П. Бобожоовга Ўзбекистон Республикаси Хотин Қизлар Қўмитаси раисаси Э.Баситхановага Ўзбекистон Республикаси ЖИБ судининг раисига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг “ИНСОН ВА ҚОНУН” хуқуқий газетаси бош мухарири Е.Искандаровга Фарғона вилоят прокурори У. Қосимовга Фарғона вилоят ИИББ бошлиғи полковник ДБ Тошходжаевга Фарғона вилоят Қўштепа тумани Сохибкор МФЙ Манжунтол кўчаси 19-уйда яшовчи Комолова Лолахон Абдулхакимовнадан Тел: ШИКОЯТ АРИЗА “Ўзбекистон Республикасида Юридик ва Жисмоний Шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасига асосан тузилди”. Мухтарам Президидент ва Олий мажлис Сенати раисаси “Давлат бошқаруви ва Хуқуқни мухфаза этувчи хамда тахририят идораларининг адолатпарвар рахбарлари. Аризамни хар томонлама синчиклаб, текшириб Ижобий хал этиб бунинг натижасини юқорида қайд этилган манзилимга ёзма равишда маьлум қилиб, Амалий ёрдам беришларини таьминлашларингизни сизлардан илтимос қиламан. Мен Камолова Лолахон Абдухакимовна 10-март 1963-йилда Фарғона вилоятининг Охунбобоев туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Хеч қандай диний экстремистик оқимларга аьзо эмасман. Оилам фарзандларим ва набираларим бор. Турмуш ўртоғим Камолов Нематжон Тохиржонович билан фарзандларимизни халолу пок Мехнатимиз билан қийналиб боқиб вояга етказганмиз. Иккимиз хам бир умр Ижтимоий фойдали мехнат билан банд бўлиб Хозирда кексалик нафақасидамиз. Менинг оиламга нисбатан қилинган нохақлик юзасидан Сизларга Шикоят Ариза билан мурожаат қилиб Амалий ёрдам сўрашни лозим топдим. Мен ўз навбатида ўғлим Тохиров Эльёржон Нематжон ўғли хақида оналик фикримни Сизларга билдирмоқчиман. Терговчиларнинг Айблов хулосаси ва Судларнинг хукумларига кўра ўғлим Тохиров Эльёржон Нематжон ўғли Қуйидагича айбдор деб топилган. Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов хамда суд мажлиси даьвомида; Аниқланишича 2021-йил апрель май ва июль ойининг бошларида Эмишки ўғлим Алдаш ва Ишончни Суистеьмол қилиш йўли билан ўзини гўёки Ички ишлар органлари тизимларида ишлашлигини айтиб фуқоро Қўшназаров Давронжондан 850 АҚШ ва Хакимова Гулнорадан унинг ўғли Тожалиев Акмалжонни Ички ишлар Органларига ишга жойлаштиришлигини вада қилиб бўлиб-бўлиб 2000. АҚШ долларлари миқдоридаги пулларини олиб, Ўзининг Шахсий эхтиежи учун Сарфлаб юборганликда Айбдор деб топилган. ЖИБ Марғилон шахар Судининг 17-июнь 2022 йил куни чиқарган Хукмига кўра тайинланган 1-йил 6-ой Озодликдан махрум қилиш Жазоси, ЖИБ Ёзёвон тумани Суди томонидан ЎЗРЖК-нинг 59 моддаси 8-қисми ва 60-62 моддалари тартибида Тайинланган Янги Жазога қисман қўйиш йўли билан Узил Кесил Ўташлик учун 7-йил муддатга озодликдан махрум этилиб. Тайинланган жазони Умумий тартибли колонияларда ўташлик Белгиланган. Шу ўринда изохим: Мазкур хукумлар юзасидан Қонунда кўрсатилган 20 кунлик муддат ичида фарзандим Тохиров Эльёржон Нематжон ўғли бўлиб ўтган Нохуш воқеалардан кучли Рухий хаяжонга тушиб Қамоқхонада Хасталаниб, қаровсиз ётиб қолганлиги, қолаверса хуқуқий сохада билимининг етишмаслиги суд Мажлисида Номигагина Иштирок этган Химоячи Адвокат Б.Алимовни ўз ишига совуққонлик билан ёндошиб олган хизмат хақига яраша харакат қилмаганлиги оқибатида Апелляция Шикояти ёзилмаган. Амалдаги Қонунларимизга асосан Ишда юзага келадиган хар қандан масалани хал қилинишида Айбланувчини, Судланувчини хам Фош қиладиган хам оқлайдиган унинг жавобгарлигини Енгиллаштирадиган хам оғирлаштирадиган холатлар Адолатли тарзда Аниқланиши ва Хисобга олиниши лозим. Ишни бир томонлама яьни Айблаш уклонида олиб боришлик асло мумкин эмас. Судларимиз хеч қачон айбсиз одамни Айбдор этиб оғирлаштирувчи холатни вужудга келтиришлари, асло мумкин эмас деб аниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Айтайлик ЖИБ Марғилон шахар Суди ва ЖИБ Ёзёвон тумани Судларининг Хукумлари бўйича фақатгина мени фарзандим Айбдор деб топилди Мазкур Жиноятни Содир этилишига қизиқтирган Асосий айбдорлар фуқоро Г Хакимова ва Фарғона вилоят Қўриқлаш бошқармасида Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаъолият олиб бораётган, Маъсул рахбар Д Рахимовларни Суд мажлисида Гувох тариқасида эшитишди-ю Лекин уларни қилмишларига тўғри юридик бахо берилмади. Агарда юқорида қайд этганимдек, Суд мажлисига Гувох Тариқасида жалб қилинган шахсларнинг Иш бўйича берган кўргазмаларини тўғри тахлил қилиб кўрилса Мазкур Жиноят Ишида кимни Асосий айбдор эканлиги Аниқланган бўлар эди. Фарзандим Тохиров Элёржон Нематжон ўғли Иш бўйича Гўёки жабрланувчилар; Аслида Эса пора эвазига Иш битирувчилар Қўшназаров Давронжон ва Тожалиев Акмалжонларни Иккисини хам олдин бирор маротаба кўрмаган ва Танимаган. Улар билан фақат Далолатчи, Воситачилар орқали мулоқот қилган экан; Энди шундай Савол туғулади: Хўш бу ВОСИТАЧИ ва ДАЛОЛАТЧИЛАР аслида Кимлар эди? ЖИБ Марғилон шахар Судида шунингдек Ёзёвон тумани ЖИБ судида хам мазкур Жиноят иши юзасидан Фарзандим Тохиров Элёржон Нематжон ўғлини фақат Қоралаш ва Айблаш уклонида Иш олиб борилди десам Асло хато бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК-28-моддаси. Жиноят Иштироккчиларини Турлари деб Номланади: Жиноятни БАЖАРУВЧИ билан бир қаторда ТАШКИЛОТЧИ ДАЛОЛАТЧИ ва уларни ЁРДАМЧИЛАРИ хам Жиноят иштирокчилари деб топилади. Жиноятни тўла ёки қисман бевосита содир этган ЁХУД ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан жиноят Содир этган шахс БАЖАРУВЧИ деб топилади. Жиноятга таёргарлик кўрилишига ёки жиноятни содир этилишига Рахбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади: Амалдаги Қонунлармизга кўра мени фарзандимга нисбатан ЎЗ Р ЖК -168м 3-қисми “Б” банди билан 7-йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди. Мен фарзандим Тохиров Элёржон Нематжон ўғлини туғиб вояга етказган онасиман. Боламни Халолу пок мехнатимиз билан боқиб катта қилдик. Уйлантирдик. Фарзандим Келиним Махмуталиева Хуршидахон билан тинчгина ахил оила бўлиб хеч қандай муьамосиз яшаб келишган. Уларни ораларида 3-нафар хали вояга етмаган Мустақил нонини топиб ея олмайдиган фарзандлари бор. Нематжонова Хумора Элёрбек қизи; 12-апрелда 2011-йилда, Нематжонов Сардорбек Элёрбек ўғли; 17-декабрь 2014-йилда, Нематжонова Шукрона Элёрбек қизи; 17-апрелда 2018-йилда туғилишган. Отаси Камолов Немат Тохирович ва мен онаси Камолова Лолахон Абдулхакимовна бир умр Ижтимоий фойдали мехнат билан банд бўлиб хозирда кексалик нафақасидамиз. Чолу кампир оладиган пенсиямиз иккимизникини жойлаганда 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади. Иккимиз хам Сурункали Қон Босимини Кўтарилиб кетиши ва асаб Хасталигидан аьзоб, чекамиз. Қўштепа тумани Марказий Шифохонаси томонидан мазкур касалликлар юзасидан доимий назоратга олинганмиз. Ўғлимиз оиламизни ягона боқувчиси эди. Унинг қамалиб қолиши оқибатида Оиламизда Иқтисодий танглик хукумрон Набираларимиз борида тўқ йўғида оч юпун кийиниб қийналиб яшашмоқда. Мухтарам Президентимизни шундай ибратли сўзлари бор “Оддий Халқ очликка қийинчиликларга, юпун юришга хаттоки хасталикларга хам чидаши мумкин. Лекин Адолатсизликка чидолмайди” деганлар. Мухтарам Президент, Олий мажлис Сенати раисаси, Давлат бошқаруви, Хуқуқни мухофаза этувчи хамда Тахририят Идораларининг Адолатпарвар ва Мехрибон Рахбарлари; Фарзандимиз Тохиров Элёржон Нематжон ўғлига нисбатан қўйилган бу бир томонлама айбномалар Ўта оғир бўлиб биз уни бундай нопок ишларга аралашиб Жиноятчига айланиб қолганлигига асло ишонмаймиз. Чунки фарзандимизни халол мехнат билан боқиб вояга етказганмиз. Сизлардан илтимосимиз бу ишларни назоратларингизни олиб ноқонуний харакатларга чек қўйиб Ишни қонуний адолатли далил исботли якун топишига амалий ёрдам қилиб оиламизни пок номига доғ тушмаслигини таъминлашларингизни сўраймиз. Шикоят Аризам Сизларни Аралашувларингиз билан қонуний ечимини топишидан умид қилиб қоламиз. Аризага Илова этилган хужатлар; Суд хукми 17-июнь 2022 йил 4-варақ, Суд хукми 19-июль 2022 йил 5-варақ, Далолатнома МФЙ, 1-варақ, Тавсифнома МФЙ 1-варақ, Паспорт Ксеро нусха 2-варақ, Жаъми 13-варақ Қолган зарурий хужатларни Текширув вақтида тақдим этамиз. Аризачи Л.А.Камолова Download 19.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling