Сизнинг жорий йил 18 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқот шаклидаги учрашувингизда, кўпгина тадбиркорларни қийнаётган ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларига ечим топиб берганингиз, қолган тадбиркорларнинг ҳам мурожаатларини кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилишини ҳамда тадбиркорлар шахсан ўзингизнинг ҳимоянгизда эканлигини таъкидлаганингизга биз ишониб, мазкур муаммоли масалани ҳал этишда кўмак беришингизни сўраб, шахсан ўзингизга мурожаат қилмоқдамиз.
Сизнинг “Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир” дея таъкидлаган сўзларингизни дастури-амал сифатида фойдаланиб, Бизнинг мазкур мурожаатимизни кўриб чиқишда Сиздан қуйидагиларни:
1. Сизнинг вакилингиз биз тадбиркорлар билан учрашиб, мурожаатимизда муаммоларни ҳал этилишида ёрдам кўрсатишини;
2. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ билан шерикчилик муносабатларини тўхтатмай аксинча ишларни жадаллаштирилишини;
3. Инвесторлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан барча инвестицион мажбуриятлар бажарилганлигини инобатга олиб, лойиҳаларни давом эттиришга бизга 3 ой муддат (муҳлат) берилишини;
4. Мазкур масалаларни ўз назоратингизга олган ҳолда, муаммоларимизга ижобий ечим топишда биз тадбиркорларга амалий
кўмак беришингизни сўраймиз.
Қолган манзиллардан назорат ва амалий ёрдам сўраган ҳолда
Чексиз Ҳурмат билан,
“MAXX PETROL-OIL” МЧЖ Директори Махкамов Ж.
“TATNEFTOIL” МЧЖ Директори
“MIS-METAN GROUP” МЧЖ Директори
“LULU-LLC” МЧЖ Директори Менглиев О.
2023 йил 21 август
Do'stlaringiz bilan baham: |