Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга
Download 25.26 Kb.
|
2 5415774045939445749
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1,25 млрд. сўм
- 1,3 млрд. сўм
- (бюрократик тўсиқларлар жудаям кўплиги, буни мутасадди органлар раҳбарлари ҳам ўзлари билган ҳолда билмаганликка олишлари жудаям таажжубли)
“MULTI GAZ SYSTEM” МЧЖ;
“4-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ва “TATNEFTOIL” МЧЖ иштирокида “NATURAL GAZ STATION” МЧЖ; “8-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ва “MAXX Petrol-OIL” МЧЖ иштирокида “TASHBUS PETROL” МЧЖ; “12-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ва “MIS-METAN GROUP” МЧЖ иштирокида “YANGI-HAYOT TRANS GAZ” МЧЖ таъсис этилган. Мазкур лойиҳалар доирасида, юқорида санаб ўтилган тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳажмдаги ишларни бажариш бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан инвестицион мажбуриятлар юклатилган. Хусусан: “MAXX Petrol-OIL” МЧЖга “8-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ҳудудида автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шахобчаси қуриш лойиҳаси доирасида, замонавий дизель ёқилғи қуйиш шахобчаси, операторларга янги бино, иншоотлар ва Автобус саройининг 8,0 минг кв.м. ер майдонига янги асфальт қопламасини капитал ётқизиш бўйича 1,25 млрд. сўм (119,3 минг АҚШ долл.) миқдорида; “TATNEFTOIL” МЧЖга “4-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ҳудудида автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шахобчаси қуриш лойиҳаси доирасида, автобус тураргоҳининг 7000 кв.м том қисмини ёпиш, ёқилғи қуйиш шаҳобчасини бошқа ерга кўчириш ҳамда кўчирилган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси майдонига асфальт қопламасини ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича 1,3 млрд. сўм (123,8 минг АҚШ долл.)миқдорида; “MIS-METAN GROUP” МЧЖга “12-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ҳудудида 14,0 минг кв.м. ер майдонига янги асфальт қопламасини капитал ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича 1,4 млрд. сўм (133,3 минг АҚШ долл.) миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритиш; “LULU-LLC” МЧЖга “1-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ҳудудида автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шахобчаси қуриш лойиҳаси доирасида, лойиҳа қийматига киритмаган ҳолда, инвестор ўз ҳисобидан жамият ҳудудидаги электр токи тақсимлаш станцияси (ТП-электр токи трасформатор станция)ни белгиланган талаблар асосида, электробусларни электр токи билан қувватлантиришга мослаш ишларини яъни лойиҳалаш ва техник жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича инвестицион мажбуриятлар белгилан ҳамда тўлиқ бажарилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида АГТКШ лойиҳалари бўйича қурилиш ишлари 2022 йил якунига қадар тўхтатилганлиги, қолаверса мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан жорий этилган карантин чекловлари сабабли, 2021-2022 йилларда юқорида келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари вақтинчалик тўхтатилган. Ўз навбатида, АГТКШ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли органлардан лойиҳалар бўйича рухсатномалар олиш жараёнлари узоқ муддатни талаб этганлиги (бюрократик тўсиқларлар жудаям кўплиги, буни мутасадди органлар раҳбарлари ҳам ўзлари билган ҳолда билмаганликка олишлари жудаям таажжубли), хусусан Қурилиш вазирлигидан рухсатнома олиш, лойиҳани кенгашдан ўтказиш, газга уланиш бўйича техник шартларни расмийлаштиришда турли бюрократик тўсиқларга дуч келинганлиги боис, лойиҳалар ижросида кечикишлар юзага келган. Маълумот ўрнида: Download 25.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling