13. банди:
Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров, Ш.Ғаниев, Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Савдо-саноат палатаси (Вахобов) билан биргаликда бир ой муддатда Сирдарё вилоятида “Тадбиркорлик ва деҳқончилик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси”ни ташкил этсин.
|
2022 йил
20 ноябрь
|
Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров, Ш.Ғаниев,
Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Воитов),
Савдо-саноат палатаси
(Вахобов)
|
Бажарилмоқда.
Президент Администрацияси ва Вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ҳозирда вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида.
Ушбу қарор лойиҳасида Сирдарё вилоятида “Тадбиркорлик ва деҳқончилик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси” ни ташкил этиш назарда тутилган.
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 2022 йил
14 ноябрдаги 02/11-3-сон хат орқали келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган.
|
|
14. банди:
Бош вазир ўринбосари Ж.Кўчқоров, Молия вазирлиги (Ишметов) Сирдарё вилоятида ташкил қилинадиган “Тадбиркорлик ва деҳқончилик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси”га бюджетдан жорий йилда 50 млрд.сўм ва 2023 йилда 50 млрд.сўм ажратилишини таъминласин.
Бунда, Жамғарма маблағларидан артезиан қудуқларини қазиш, лотоклар ўтказиш, зовур қазиш, зовурлар (дренажлар) қуриш, ташкил этилган инфратузилмаларни сақлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, трансформатор ўрнатиш ва электр энергияси тармоқларини тортиш ишларини амалга ошириш учун фойдаланиш инобатга олинсин.
|
2022-2023 йиллар
|
Бош вазир ўринбосари Ж.Кўчқоров,
Молия вазирлиги (Ишметов)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |