Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2022-йил 6-октябр куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда фаоллар, кластерлар фермерлар, ёшлар


Download 39.24 Kb.
bet9/18
Sana22.04.2023
Hajmi39.24 Kb.
#1379699
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
00. ТАШРИФ-2022 лев-прав (13)

11.1 банди:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Каримов) 2022-2023 йилларда Сирдарё вилоятида ўзлаштириладиган ерларда боғ барпо қилиш ҳамда аҳолига уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш учун 70 млрд.сўм маблағларни ажратсин.

2022-2023 йилларда

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Каримов)

Бажарилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда ўзлаштириладиган ерларда боғ барпо қилиш ҳамда аҳолига уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш учун ҳисоб-китоб амалга оширилиб, 70 млрд.сўм маблағ ажратиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.


11.2 банди:
Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), туманлар ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ушбу ажратиладиган маблағлар ҳисобига уруғлик, кўчат, минерал уғит ва зарур бошқа кимёвий воситаларнинг далагача олиб келинишини ташкил қилсин.

2022-2023 йилларда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), туманлар ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари

Бажарилмоқда.
Ер майдонлари тегишли туман сектор раҳбарларига тақсимот қилиниб, ҳудудларга бириктирилган тегишли вилоят ҳокимлиги ўринбосарлари томонидан уруғ ва кўчатлар тарқатилиши белгилаб олинди.


12. банди:
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев) билан биргаликда
2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қуйидаги объектларни киритиш чоралари кўрсин:
Жанубий Мирзачўл канали бош иншоотини реконструкция қилиш;
Боёвут туманидаги “ПР-4” ирригация тизими каналини реконструкция қилиш;
Марказий Мирзачўл коллекторининг ПК0+00 дан ПК300+00 гача бўлган қисмларини таъмирлаш-тиклаш;
Мирзаобод туманидаги 1500 гектар экин майдонларини фойдаланишга қайтариш мақсадида “Чўлқувар-2” насос станциясини модернизация қилиш ҳамда 20 км қувурлар системасини қайта тиклаш;
Мирзаобод туманидаги “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” унитар корхонаси томонидан захирага қайтарилган 1200 гектар экин майдонларининг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 18 км суғориш тармоқлари ҳамда 32 км коллектор тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Ховос туманида 26 дона суғориш тик қудуқларини қуриш.

2023-2025 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),
Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(Бобоев)


Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling