Биз 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берганимиз муносабати билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатсак, нима дейсизлар? Бош прокурор бошчилигида назорат қилувчи органлар раҳбарлари ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб, уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориши талаб этилади. - Биз 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берганимиз муносабати билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатсак, нима дейсизлар? Бош прокурор бошчилигида назорат қилувчи органлар раҳбарлари ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб, уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориши талаб этилади.
Бундан буён ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциялари ишлаб чиқилади. Бу борада биринчи қадам сифатида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари қабул қилиниб, мазкур дастурларни молиялаштириш фонди ташкил этилди. Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан биридир. Шу мақсадда Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни керакли статистик ахборотлар билан таъминлайдиган, бизнес юритиш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берадиган “Инвестиция портали” очишни таклиф этаман. - Бундан буён ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциялари ишлаб чиқилади. Бу борада биринчи қадам сифатида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари қабул қилиниб, мазкур дастурларни молиялаштириш фонди ташкил этилди. Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан биридир. Шу мақсадда Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни керакли статистик ахборотлар билан таъминлайдиган, бизнес юритиш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берадиган “Инвестиция портали” очишни таклиф этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |