Биз диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича ишларни янада такомиллаштирамиз. Ахборот ресурслари орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида алоҳида бўлинмалар ташкил этиш зарур. Жамиятимизда диний конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашни биз бундан буён ҳам энг долзарб ва эзгу вазифамиз деб биламиз. Шу мақсадда мамлакатимиздаги диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. - Биз диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича ишларни янада такомиллаштирамиз. Ахборот ресурслари орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида алоҳида бўлинмалар ташкил этиш зарур. Жамиятимизда диний конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашни биз бундан буён ҳам энг долзарб ва эзгу вазифамиз деб биламиз. Шу мақсадда мамлакатимиздаги диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади.
Давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, армиямизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуролли Кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш учун Мудофаа-саноат комплексини шакллантириш ва ривожлантириш давлат дастурини қабул қилишимиз зарур. Мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, биз ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар, халқаро ташкилотлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш сиёсатини изчил давом эттирамиз. - Давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, армиямизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуролли Кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш учун Мудофаа-саноат комплексини шакллантириш ва ривожлантириш давлат дастурини қабул қилишимиз зарур. Мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, биз ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар, халқаро ташкилотлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |