Ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси
Download 132.19 Kb.
|
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ 2021
Тўртинчидан, иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.
Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва нисбий устунликларга эга. Айниқса, нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд. Бу тармоқларда хусусий секторнинг ташаббуслари ва янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кооперацияни ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилиши лозим. Ҳозирги кунда Ғозғондаги декоратив тошлар, Намангандаги тайёр кийим-бош, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Технопарк” каби саноат кластерлари ўз самарасини кўрсатиб, шу тизим афзалликларини намоён этмоқда. Ҳукумат келгуси йил 1 апрелгача истиқболли саноат кластерлари рўйхатини аниқлаб, уларни жадал ривожлантириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқсин. Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур. Шу билан бирга, инвестиция сиёсатини юритишда давлат иштирокини пасайтириб, хусусий ва тўғридан-тўғри инвестициялар улушини ошириш керак. Геология соҳасида жорий йилда 21 та кон ва истиқболли майдонлар очиқ аукцион орқали инвесторларга сотилди. 2021 йилда яна 50 та кон ва истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилади. Бундай ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттиришимиз керак. Умуман олганда, келгуси йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш зарур. Натижада 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектлари ишга туширилади. Навоий кон-металлургия комбинатида 2 та йирик металлургия заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида техноген рудани қайта ишлаш заводи, шунингдек, республикамиз бўйича тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика тармоқларида юзлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади. Биргина Тошкентдаги “Яшнобод” технопаркида яна 11 та замонавий электротехника корхонаси ишга туширилиб, у ердаги жами корхоналар сони 17 тага ва ишловчилар сони 11 мингтага етказилади. Тошкент, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 760 мегаватт бўлган янги электр станциялари ишга туширилади. Қашқадарё вилоятида қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар бўлган, йилига 1,5 миллион тонна керосин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган мажмуа тўлиқ маҳсулот беришни бошлайди. Download 132.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling