ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ ҚОШИДАГИ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ
“TAСДИҚЛАЙМАН”
Институт директори ўринбосари
______________A.Юнусов «____» май 2023 йил
|
“ҲИМОЯГА ҚЎЙИЛДИ”
“Бошқарув психологияси ва
лидерлик” кафедраси мудири
_______________ K. Қодиров «____» май 2023 йил
|
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ОРҚАЛИ РАҒБАТ ВА ЖАЗОЛАШ МЕХАНИЗИМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ИИВ ҲАРБИЙ ТУЗИЛМАЛАРИ МИСОЛИДА)
мавзусида
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
ИЛМИЙ РАҲБАР:
|
Шодиев Тоҳир Очилович “Бошқарув психологияси ва лидерлик” кафедраси ўқитувчиси, психология фанлари доктори, профессор.
|
|
|
БАЖАРДИ:
|
Ташпулатов Масъуд Бахром ўғли
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси
|
Toшкент-2023
МУНДАРИЖА
КИРИШ
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Хизмат самарадорлигини бахолашнинг мазмун-моҳияти.........
1.2. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини бахолашнинг ҳуқуқий асоси
ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАХОЛАШ ОРҚАЛИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЖАЗОЛАШ МЕХАНИЗИМИ
2.1.Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини баҳолашнинг жорий ҳолати ва таҳлили...........................................
2.2. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини баҳолаш орқали рағбат ва жазолашни амалиётга жорий қилиниш механизмлари.
2.3. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини баҳолашдан кутилаётган натижалар.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Harbiy xizmatning o‘ziga xosligi shaxsdan doimiy harbiy-texnik takomillashuvni ruhiy va jismoniy chiniqishni, og‘ir mehnatning doimiy bosimiga chidashni taqazo etadi. Shu bilan bir qatorda mustaqillik, yaratuvchanlik, qarorlar qabul qilishda bir qolipda turmaslik zarurati, kishilar bilan muntazam ishlash zobitning shaxsiy beqiyosligini namoyon etish va amalga oshirishga imkon beradi.
Bugungi rivojlanayotgan davrda harbiy xizmatchilarni xizmat faoliyatidan samarali foydalanish ahamiyati tobora oshib bormoqda. Bu borada xalqaro tajribada harbiy xizmatchilarning xizmat samaradorlik ko‘rsatkichlari KPI - Key Performance Indicator – Eng muhim samaradorlik ko‘rsatkichlari orqali baholanib kelinayotgan davlatlar ham mavjud. Afsuski ushbu tizimni harbiy xizmatchilar orasida qo‘llash jamiyatimizda hali boshlanmagan.
Мавзунинг мақсад ва вазифалари.
ИИВ Ҳарбий тузилмаларида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини баҳолаш орқали, хизмат самародрлигини ошириш, уларда ватанпарварлик хиссини юксалтириш, ўз касбидан мамнун бўлган холда хизмат қилишини ташкиллаштириш.
Тадқиқот объекти.
Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмалари
Тадқиқот предмети.
Ҳарбий хизматчиларда хизмат самародорлигини бахолаш механизими
Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари.
Битирув малакавий ишини амалга оширишда тадқиқот предметига нисбатан комплекс ёндошув, қиёсий таҳлил, статистик таҳлил, умумлаштириш ва бошқа усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.
Ушбу битирув малакавий ишида ИИВ Ҳарбий тузилмаларида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самародрлигини KPI тизими ёрдамида ошириш йўналишлари илмий таҳлил қилинган. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самародрлигини ошириш, уларда хизматга ва касбга бўлган меҳрни юксалтириш ва бунда автомотлашган тизимни ишлаб чиқишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялардан ҳарбий хизматчиларни Ўзбекситон Республикаси Қуролли Кучлари Уммум ҳарбий низомлари талабларига риоя қилишида, уларнинг касбга нисбатан шижоатига ижобий таъсир ўтказишда ва хизмат сифатини оширишда амалиётда қўллаш учун фойдаланиши мумкин.
Тадқиқот ишининг тузилиши:
Битирув малакавий иши кириш, 2 боб ва 5 та параграфни ўз ичига олган асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ишнинг ҳажми 34 бетни ташкил этади.
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат самарадорлигини бахолашнинг ҳуқуқий асоси
Амир Темур лашкарида қатъий хизмат ва ташкилий интизом ўрнатилган, ким нима билан шуғулланиши, нимага жавоб бериши аниқ кўрсатиб қўйилган. Ҳатго икир-чикир масалалар ҳам олдиндан кўрсатилиб ўгилган. Масалан, оддий аскарнинг ҳарбий юришга тайёргарлигидаги талабларни олайлик. «Юриш вақтида оддий аскарлардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир, ҳар бир аскар икки от, бир камон, бир садоқ ўқдон, бир қилич, арра, бигиз, битта қоп, жуволдуз, болта, ўнта игна ва чарм халта олеин», дейилган «Тузуклар»да. Худди шунга ўхшаш баҳодирлар, ўнбошилар, юзбошилар, мингбошилар, амирлар учун зарур ҳисобланган қурол-аслаҳалар тафеилоти ҳам берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |