Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-407-сон қарори ижроси юзасидан маълумот


Download 19.44 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi19.44 Kb.
#1038613
Bog'liq
4253 ilova


Ёшлар ишлари агентлигининг
2022 йил 10 декабрдаги 4-17-20-4253-сон хатга
Илова


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-407-сон қарори ижроси юзасидан

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек имо-ишора тили


ва Брайл алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ–407-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Агентлик директорининг 2022 йил 31 октябрдаги 01-10/325-сон буйруғи ижро учун қабул қилинди.
Қарор ижросини сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик масъул ижрочи бўлган Агентликнинг таркибий бўлинма раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ушбу қарорнинг 6-банди биринчи хатбошисида, аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бино ва иншоотларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишга ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашувчи воситалар (Брайль алифбосидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, видео ва фотосуратлар, маълумотларни бир вақтнинг ўзида текст кўринишида тақдим этадиган видео ва аудиоматериаллар ҳамда бошқа воситалар) билан таъминлаш вазифаси белгиланган.
Шунга мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тайёрланаётган видео ҳамда расм кўринишидаги маълумотлар текст кўринишида тасвирга олиш ишлари бошланди. Бугунги кунга қадар 3 та видео материалларда қўшимча текст жойлаштирилди.
Шунингдек, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ёшларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 500 бестселлер бадиий китоблар ҳамда 300 та ўзбек театрларини аудио кўринишига келтириш учун ижтимоий лойиҳа ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳа 2023 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Агентликнинг ижтимоий тармоқлари орқали ёритилади.
Қарорнинг 6-банди иккинчи хатбошисида тегишли бино
ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахслар мустақил ҳаракатланиши учун қулай шароитларни яратиш топшириғи берилган.
Бунга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги биносида ногиронлиги бўлган ёшларга қўлай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни мустақил ҳаракатланиши учун махсус пандуслар, уларнинг ўртасида мутолаа маданиятини шакллантириш учун кутубхона ташкил этилган.
Шунингдек, Агентликнинг барча ҳудудий бошқармалари ҳузурида Инклюзив таълим марказлари ташкил этилган бўлиб, мазкур марказларда ногиронлиги бўлган ёшларга Инклюзив таълим ҳамда Инклюзив касб йўналишлари бўйича 10 дан ортиқ тўгарак машғулотлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар 1 500 нафарга яқин ногиронлиги бўлган ёшлар мазкур марказларда таълим олишмоқда.
Қарорнинг 6-банди учинчи хатбошисида ўз расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлаштирилган маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан чора-табирларни амалга ошириш кўрсатилган.
Шунга кўра, Ёшлар ишлари агентлигининг расмий https://yoshlar.gov.uz/uz/ веб-сайтидан ногиронлиги бўлган шахслар эркин фойдаланиши, ёшларга яратилган имкониятларни доимий кузатиб бориши ҳамда хизматларга оид қўшимча маълумтларни олиши учун шароит яратилган бўлиб, веб-сайтда рангли, рангсиз, инверт, экран суҳандони ҳамда шрифт ўлчамлари каби имкониятлар киритилган.
Қарорнинг 6-банд кичик “б” бандининг биринчи ва иккинчи хатбошларида фавқулодда вазиятлар пайтида жамоатчиликка тақдим этиладиган маълумотлар сурдотаржимаси билан бирга берилишини йўлга қўйиш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларга давлат хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсадида, заруратга қараб шартнома асосида сурдотаржимонлар ёки онлайн сурдотаржима хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг жалб этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқга кўра, Агентлик томонидан Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Замин” халқаро жамоат фонди
ва Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази билан биргаликда
сурдотаржимонлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, янги сурдотаржимонларни фаолиятини кенгайтириш, мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида 2 маротаба ўқув-семинарлар ташкил этилиб, жами 80 нафар мутахассислар томонидан 400 нафар сурдо педагоглар қайта ўқитилиб, малакаси оширилди. Бундан ташқари, Агентлик директорининг “Сурдо-таржимонлик ўқув-семинарининг учинчи босқичини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 20 октябрдаги 01-09/186-сон фармойишига мувофиқ жами 45 нафар ёш сурдо педагоглар ўқитилди.
Қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Маъулмот учун киритилмоқда.
Download 19.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling