Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори


V. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш


Download 36.21 Kb.
bet5/5
Sana01.05.2023
Hajmi36.21 Kb.
#1418488
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК карор ПҚ 3271 13 09 2017

V. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш

26.

Аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва адабий меросни кенг тарғиб қилиш, муаллиф ва ноширларни маънавий рағбатлантиришга қаратилган чораларни белгилаш.

Ҳар йили
май, сентябрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.
«Ёшларнинг маънавий оламини шакллантиришда кутубхоналар ўрни», «Ўзбек миллий-маданий меросини тарғиб этишда кутубхоналарнинг ўрни» мавзуларида илмий-амалий анжуманлар, «Китоб байрами», «Болалар китоби» республика фестивали, «Ёшларнинг энг севимли китоби», «Йилнинг энг яхши китоби» республика кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофотининг адабиёт йўналиши бўйича совриндорларининг ижод намуналарини тарғиб қилиш.

27.

Мамлакатимиздаги етакчи адабий-бадиий, ижтимоий-маърифий даврий босма нашрларда миллий мумтоз ва замонавий адабиётимиз намуналарини кенг тарғиб қилишни тизимли амалга ошириш.

Доимий

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Китоб дунёси», «Шарқ зиёси», «Оила даврасида» газеталари, «Шарқ юлдузи», «Тафаккур», «Маънавий ҳаёт», «Ёшлик» журналлари

Марказий нашриётларда чоп этилган янги нашрлар билан таништириш, улар ҳақида ёзувчилар, адабий танқидчилар ва китобхонларнинг фикр-мулоҳазаларини ёритиб бориш орқали аҳолида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшилади.
«Маънавият ва миллий қадриятлар тарғиботида адиб ва ношир масъулияти ҳамда китобнинг ўрни» мавзусида туркум мақолалар эълон қилиб борилади.

28.

«Маданият ва маърифат» телеканалида китобхонлик, китоб ўқиш ва китоб мутолааси маданиятини ошириш ҳамда янги нашрдан чиққан бадиий адабиётлар муҳокамасига йўналтирилган ток-шоу ташкил этиш.

Мунтазам

Миллий телерадиокомпания, Ёзувчилар уюшмаси,
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Шарқ» НМАК

Ижрочиларнинг қўшма медиа-режаси.
Ток-шоуларда аҳолининг китобхонлик, китоб ўқиш маданиятини ошириш, шунингдек бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий ҳамда тарихий китоблар ва маънавий-бадиий жиҳатдан юксак савиядаги адабиётларнинг аҳоли ўртасида кенг тарғиботи йўлга қўйилади.

29.

Электрон оммавий ахборот воситаларида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда бу китобларнинг тарғибот-ташвиқотини олиб боришни изчил йўлга қўйиш.

Доимий

Электрон оммавий воситалари миллий ассоциацияси,
Миллий телерадиокомпания, Ёзувчилар уюшмаси,
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Шарқ» НМАК

Ижрочиларнинг қўшма медиа-режаси.
Турли мавзуларга оид совринли интеллектуал телевикториналар орқали ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган адабиётлар тарғиботи тизимли йўлга қўйилади ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашга берилаётган эътибор жамоатчиликка етказилади.

30.

Таълим, ахборот кутубхона муассасалари, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш.

Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ижрочиларнинг қўшма қарори билан тасдиқланадиган амалий режа.
Республика таълим муассасалари ва ахборот-ресурс марказларида «Ёшлар дунёсида китобнинг ўрни» тадбирлар режасига мувофиқ халқимизнинг маънавий мулкига айланган китоблар тарғиботи, ёшларнинг бир-бирига китоб совға қилишларини кенг оммалаштириш, маънавиятга қарши қаратилган хуружларнинг реал хавфи ҳақида атрофлича муҳокама олиб борилади.

31.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларининг мутолаа маданияти ва китобхонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.

Доимий

Халқ таълими вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази, Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ижрочиларнинг қўшма қарори ва амалий режаси.
«Китобим — офтобим» тадбирлар режасига мувофиқ болаларнинг китоб мутолааси кўникмаларини шакллантириш, ота-оналарга фарзандларининг китоб ўқишга меҳр қўйишга доир тавсиялар бериб борилади.

32.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларининг мутолаа маданияти ва китобхонлик кўникмаларини шакллантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика таълим маркази, Республика болалар кутубхонаси

Ижрочиларнинг чора-тадбирлар режаси.
Тарбиячи ва ўқитувчилар учун методик тавсиялар ишлаб чиқилади ва семинар-тренинглар ўтказиб борилади.

33.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида кутубхоналар (китоблар бурчаги) ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш.

2017 йил октябрь

«Маҳалла» фонди, Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида кутубхоналар (китоблар бурчаги)ни ташкил этиш ва улар фаолиятини юритиш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

34.

Таълим муассасаларида ўқув жараёнига мутолаа қилинган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш, адабиёт тўгаракларини ташкил этиш ва фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил сентябрь — 2018 йил май

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.
Таълим муассасаларида ҳар ўқув йилида «Мен севган асар», «Мен севган адабий қаҳрамон», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» каби мавзуларда иншолар танлови ташкил этилади ва ғолиблар моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

35.

Ҳудудларда ёзувчилар, шоирлар ва олимлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида миллий ва жаҳон мумтоз адабиётининг юксак намуналарини тарғиб қилиш.

Доимий

Ёзувчилар уюшмаси,
Халқ таълими вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Мудофаа вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» фонди, Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.
Ҳудудларда китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида миллий ва жаҳон мумтоз адабиётининг юксак намуналарини тарғиб қилиш, жумладан нашриётлар, китобхонлар ҳамда кутубхоначи ва тарғиботчилар орасида «Йилнинг энг яхши китоби», «Энг китобхон мактаб», «Энг китобхон маҳалла» «Энг китобхон оила», «Йилнинг энг яхши болалар китоби», «Йилнинг энг яхши аудио китоби», «Йилнинг энг яхши электрон китоби» каби танловлар ўтказиш ҳақидаги низом тасдиқланади.
Ноширлар ва муаллиф адибларни эришган ютуқларидан келиб чиқиб, доимий молиявий рағбатлантириш тизими шаклланади.



(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1029-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)


Download 36.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling