Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони


Download 17.36 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi17.36 Kb.
#1553236
1   2   3   4
Bog'liq
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ

Навбатдан ташқари АУЙ
Навбатдан ташқари АУЙ кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг ёзма талаби асосида ўтказилади.
Тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг ёзма талабига кўра навбатдан ташқари АУЙни чақириш ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади
Саноқ комиссияси
Овозларни санаб чиқиш, АУЙда иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби АУЙ томонидан тасдиқланади.
Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас


3 КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВДА АХБОРОТЛАР ОШКОРАЛИГИ
Ахборотларни ошкор қилиш – манфаатдор шахсларнинг корпоратив тузилма фаолияти билан боғлиқ ахборотларни эркин олиш имконияти яратилганлигидир
Ахборотларни ошкор қилишдан мақсад
молиявий қарорлар қабул қилиш,
турли хил дискриминацияларнинг олдини олиш,
ахборот олиш бўйича номутаносибликни бартараф этиш
Корпоратив низолар субъектлари ва объектлари

Корпоратив муносабатлар иштирокчилари корпоратив низоларнинг субъектлари сифатида намоён бўлса, томонларнинг манфаатлари корпоратив низоларнинг объекти сифатида кўзга ташланади


Олтин акция
Олтин акция ОАЖларида давлат бошқарувини сақлаб қолиш воситаси бўлиб, давлат вакилининг алоҳида ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлайди.
Олтин акция давлат томонидан компанияларни молиялаштириш ва даромад олиш воситаси ҳисобланмайди. Бу жиҳат ўз-ўзидан олтин акциянинг сотилмаслигини ифодалайди.
Бунда компания акцияларининг маълум пакетига эга сифатида давлат вакили акциядорлар умумий йиғилишида, кузатув кенгашида ҳал қилувчи овозга эга бўлади. Мазкур жиҳат ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Олтин акция амалиёти хорижий мамлакатлар амалиётида кенг қўлланилмоқда ва бу амалиёт ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.
Download 17.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling