Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчилар меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмаслик тўғрисидаги топшириғини “Ҳурматли


Download 364.69 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi364.69 Kb.
#1462678
Bog'liq
Хурматли кенг жамоатчилик вакиллари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчилар меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмаслик тўғрисидаги топшириғини “Ҳурматли, кенг жамоатчилик вакиллари” иштирокида Бахмал тумани ХТБга қарашли 14-умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
11.11.2022-йил Ойқор ҚФЙ
Қатнашдилар:
Йиғилиш раиси, мактаб директори: Н.Ўсаров
ЎИБДЎ: Ш.Тошбоев
Ш.Маманов
ММИБДЎ: М.Султонов
Тарғиботчи: Ф.Рисбоев
Психолог: Э.Исмоилов
З.Худойбердиева
Мактаб педагогик жамоаси 46 нафар

Кун тартиби:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчилар меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмаслик тўғрисидаги топшириғини “Ҳурматли, кенг жамоатчилик вакиллари” иштирокида таништириш.

Кун тартибидаги масала бўйича мактаб директори Н.ўсаров сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:хабарингиз бор, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига доир қатор ташаббуслари натижасида ўқитувчиларнинг фақат ўз хизмат фаолиятига оид ишлар билан шуғулланиши қатъий белгилаб қўйилди.



Афсуски, белгиланган мазкур чораларга қарамай жойларда мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш ва бу топшириқларни бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилаётганлиги билан хаспўшлаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали мактаб ўқитувчиларининг навбатдаги ўқув йилида мактабга чиқиши кутилаётган болаларнинг рўйхатини уйма-уй юрган ҳолда йиғиб чиқаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди. Фаолият бошлаганимга қарийб 1 йил муддат бўлаётган бўлса, вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятидан ташқари иш билан шуғулланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмади. Аксинча, жойларда аниқланган бундай ҳолатлар билан доимий равишда муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, болаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолатга келсак, кечанинг ўзида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мактаб педагогларига бундай ўзбошимча топшириқлар берилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг мактаб ЎИБДЎ Ш.Маманов сўз олиб, айтиш лозимки, ўтган бир йиллик фаолиятим давомида мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги 1 600 та мактабда бўлдим. Мазкур ҳудудларда мавжуд барча мактаб раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилиб, ўқитувчиларга муносабат ўзгариши лозимлиги, уларни эътиборини болаларнинг таълимига қаратиш, ортиқча вазифаларга жалб этмаслик бўйича доимий равишда таъкидлаб келинаётганлигини эътироф этди.
Йиғилиш давомида мактаб психологи Э.Исмоилов сўзга чиқиб,шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, мактаб ўқитувчилари дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа барча ишлардан, жумладан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш, хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.Мактаб ёшигача болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий ўрта таълимга қамраб олиш масаласи Халқ таълими вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот хизмати ҳамда Адлия вазирлигининг ФҲДЁ бўлимлари электрон тизимига интеграция қилинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлигини қайд этмоқчилиги айтди.
Йиғилиш сўнгида мактаб ММИБДЎ М.Султонов сўз олиб, ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим бериш орқали мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини таъминлашдир. Зеро, бизнинг олдимизда Ватанимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган келажак авлодни тарбиялаш каби масъулиятли иш турбди.Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, баркамол авлодни вояга етказиш орқали юртимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз учун эркин ва фаровон жамият қуришдан иборат экан, бу борадаги энг катта масъулият Сиз — фидойи ўқитувчи ва мураббийлар қўлидадир деб ўз сўзини якунлади.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш
Қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчилар меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмаслик тўғрисидаги топшириғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;

  2. Ўқитувчиларни меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилмаслик, уларни лавозим мажбуриятларидан ташқари ишларга ундаш ҳолатларини олдини олиш мактаб ЎИБДЎ Ш.Тошбоев ва ММИБДЎ М.Султонов зиммасига юклатилсин;

  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси: Н.Ўсаров


Йиғилиш котиби: М.Султонов

2022-йил 11-ноябрда ўтказилган
йиғилиш баённомасига илова

Download 364.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling