Ўзбекистон республикаси президентининг


Download 227.62 Kb.
Sana05.09.2023
Hajmi227.62 Kb.
#1673060
Bog'liq
ПҚ-259


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.08.2023 й.
N ПҚ-259
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ ЖАНГОВАР
ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА
ҚАРАТИЛГАН КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР АМАЛГА
ОШИРИЛАЁТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ
ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар этиб белгиланган.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари нуфузини ошириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ўз муқаддас бурчини сидқидилдан адо этиб, ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланишига қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларда миллий армия билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда.
Шу билан бирга, бу борада белгиланган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши маълум даражада Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятига, шунингдек, соҳага оид қонунчилик базасининг такомиллаштириб борилишига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли, ватанпарвар ҳарбий хизматчилар билан бутлаш, уларнинг онгида миллий ғурур, она юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, ҳарбий хизматни ўташ тартибини оптималлаштириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Низомда белгиланган қоидаларни фуқаролар томонидан ҳарбий хизматни ўташ соҳасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан ўзаро мувофиқлаштириш;
фуқаролар томонидан ҳарбий хизматни ўташ соҳасида коррупцияга шароит яратувчи нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;
ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини, кафолат, имтиёз ва компенсацияларни аниқ белгилаш.
2. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 3 августдаги
ПҚ-259-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг
ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар) сафида, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар, қўмиталар ва идораларда (кейинги ўринларда - вазирликлар) чақирув ва контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташи, шунингдек, Қуролли Кучлар резерви (захираси)даги фуқаролар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади".
2. 2-бандда:
а) олтинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароси" сўзлари "фуқаро" сўзи билан алмаштирилсин;
б) ўнинчи хатбошидаги "хизмат муддати" сўзлари "хизмат йиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) ўн биринчи хатбошидаги "вазирликлар томонидан давлат ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўртасида" сўзлари "вазирликлар орқали давлат билан фуқаро ўртасида" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ташкилий-штат тадбирлари - штат бирлиги (шу жумладан, ҳарбий хизматчи лавозимини ходим (хизматчи) лавозимига ёки аксинча), ҳарбий унвон, лавозимнинг номи, лавозим бўйича ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги ва тариф разрядининг ўзгариши, таркибий ёки ҳудудий бўлинмаларни (ушбу бўлинмаларнинг тузилмавий бирликларини) қайта номлаш, қайта ташкил этишни (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиб юбориш, қайта тузиш, ажратиш) ёки тугатишни, шунингдек, янги штатга ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуи";
д) ўн бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг нуфузини" сўзлари "Қуролли Кучларнинг нуфузини" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ёзма кўрсатма - ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбур фуқаронинг) зиммасига белгиланган муддатда тегишли ҳарбий қисмга (мудофаа ишлари органига) етиб бориш мажбуриятини юкловчи расмий ҳужжат. Унинг шакли, расмийлаштириш тартиби ва талаблари вазирликлар томонидан белгиланади".
3. 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 41, 42 ва 43-бандлар, 44-банднинг биринчи хатбошиси, 47-банд, 67-банднинг "б" кичик банди еттинчи хатбошиси, 95-банднинг "в" кичик банди, 188 ва 208-бандлар, 220-банднинг "а" кичик банди, 246-банднинг "ж" кичик банди, 278, 303 ва 305-бандлар, 316-банднинг "б" кичик бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "муддатли ҳарбий хизматчи" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 4-бандда:
биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари" сўзлари "Қуролли Кучлар" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар маънан етук, ҳарбий бурчни бажаришга руҳан тайёр бўлиши, ҳарбий касбни мукаммал билиши, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани моҳирона қўллай олиши ҳамда уни сақлаш ва ундан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиши керак. Уларга бўлинмаларда юксак жанговар руҳ, соғлом маънавий-руҳий муҳит яратиш, бўйсунувчиларда Ватанга содиқлик ва ватанпарварлик туйғуларини доимий равишда тарбиялаб бориш, зарур кўникмаларни ҳосил қилиш ва ҳарбий билимларини ошириб бориш вазифалари юклатилади".
5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Қуролли Кучларни контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш номзодларни ҳарбий-касбий саралаш йўли билан амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган шахслар бундан мустасно.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш учун юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқароларни, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда вазирлик раҳбарининг қарорига кўра ҳарбий-касбий саралашдан ўтказмасдан, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш мумкин.
Фан, маданият ва спорт арбоблари орасидан номзодлар ҳамда тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар белгиланган тартибда саралашдан ўтмасдан, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни малакали мутахассислар билан тўлдириш учун илмий даражага (илмий унвонга) ҳамда камида беш йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган фуқаролар ҳарбий-касбий саралашдан ўтмасдан контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин".
6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Контракт бўйича ҳарбий хизмат - Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрий равишда, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир".
7. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар давлат байроғи олдида Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ватанга қасамёд қабул қиладилар".
8. 19-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"в) хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўташ даври, ушбу даврни ҳарбий хизмат муддатига қўшиш тўғрисида ҳарбий суд ажрими мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно".
9. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"22. Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:
жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;
жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври;
қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик реабилитация этилганларга - ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган даври".
10. 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"27. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерга мудофаа ишлари органи томонидан ҳарбий хизматни ўташ жойи ва етиб бориш муддати кўрсатилган ёзма кўрсатма ва заруратга кўра ҳарбий ташиш ҳужжатлари тақдим этилади.
28. Мудофаа ишлари органи бошлиғининг ёзма кўрсатмасига мувофиқ ҳарбий хизматни ўташ жойига етиб келган захирадаги офицер шу куннинг ўзида ҳарбий қисм командирининг буйруғига мувофиқ шахсий таркиб рўйхатига киритилади ва барча таъминот турларига қўйилади".
11. 31-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
12. 32-бандда:
иккинчи хатбошидаги "хизматчи номзодларини" сўзлари "хизматга номзодларни" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
13. 39-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"д) фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган, терговга қадар текширув ўтказилаётган, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бу ҳолатларда номзодни қайта кўриб чиқиш терговга қадар текширув ёки жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади)".
14. 4-бобнинг 3-параграфи номидаги "хизатчилари" сўзи "хизматчилари" сўзи билан алмаштирилсин.
15. 44-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, терговга қадар текширув ўтказилаётган, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса, терговга қадар текширув ёки жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар".
16. 48-бандда:
биринчи хатбошидаги "қуйидагиларни" сўзи "қуйидаги тадбирларни" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"д) номзоднинг касбий нуқтаи назардан муҳим сифатларини ўрганиш бўйича вазирлик томонидан белгиланадиган синов (текширув)нинг бошқа турлари".
17. 51 ва 52-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"51. Саралаш комиссиясининг баённомаси у тасдиқланган вақтдан бошлаб кадрлар органлари томонидан бир йил давомида, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан чиқарилган хулоса тиббий кўрикдан ўтказиш санасидан бошлаб олти ой давомида амалга ошириш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Саралаш натижалари номзодни саралашнинг ўрнатилган шаклдаги картасида акс эттирилади.
52. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига ҳарбий қисм ёки мудофаа ишлари органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;
руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлар, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларидан маълумотномалар;
амбулатор равишда даволанган беморнинг тиббий варақасидаги охирги беш йил давомида олиб борилган қайдлардан кўчирма".
18. 56-банддаги "вазирлик вакиллари" сўзлари "вазирликлар" сўзи билан алмаштирилсин.
19. 57-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"57. Номзод вазирликлар томонидан белгиланган тартибда мувофиқлаштиришдан (махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) ёки махсус текширувдан ўтади, зарурат туғилганда эса - давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади".
20. 64-банддаги "йўлланма" сўзи "ёзма кўрсатма" сўзлари билан алмаштирилсин.
21. 67-банднинг биринчи хатбошисидаги "Фуқароларни (ҳарбий хизматчиларни) контракт" сўзлари "Контракт" сўзи билан алмаштирилсин.
22. 70-банднинг учинчи хатбошисидаги "даражадаги" сўзи "даражали" сўзи билан алмаштирилсин.
23. 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"71. Контракт ёзма шаклда мазкур Низомга иловаларда келтирилган ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги намунавий контрактларга мувофиқ қуйидаги тартибда тузилади:
1-иловага мувофиқ - офицерлар таркиби билан;
2-иловага мувофиқ - оддий аскар ва сержантлар таркиби билан;
3-иловага мувофиқ - курсантлар таркиби билан.
Ҳарбий хизмат учун тузилган контрактнинг кучга киргани командирнинг (бошлиқнинг) буйруғи билан эълон қилинади".
24. 73-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
25. 75-бандда:
иккинчи хатбошидаги ", Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланган ҳарбий хизматчилар бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"аттестация комиссиясининг қарорига кўра".
26. 83-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
27. 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"92. Контракт олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирган фуқаролар билан улар ушбу таълим муассасасининг шахсий таркиби рўйхатига киритилган куни тузилади.
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўқишга қабул қилинган йили бошланғич ҳарбий тайёргарлик дастури бўйича йиғинларни ўтагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ватанга қасамёд қабул қиладилар.
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўқиш муддати давомида муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар орасидан бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг оилали ёки қарамоғида шахслари бўлган курсантларида оила аъзолари ва қарамоғидаги шахсларнинг улар билан биргаликда яшаш шарти билан, тураржой хоналарининг ижараси учун ҳар ойда тўланадиган пул бадалини ўқиш жойи бўйича олиш ҳуқуқи сақланиб қолади".
28. 95-банднинг "а" кичик бандидаги "йўлланма" сўзи "ёзма кўрсатма" сўзлари билан алмаштирилсин.
29. 97-банд қуйидаги мазмундаги "д", "е" ва "ж" кичик бандлар билан тўлдирилсин:
"д) оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга бошланғич офицерлик ҳарбий унвони берилганда;
е) олий ҳарбий таълим муассасаларидан ўқишдан четлаштирилган:
контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан - ҳарбий хизматни давом эттириш учун ҳарбий қисмга келганда;
курсантлар билан - оддий аскарлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттириш учун ҳарбий қисмга келганда;
ж) ҳарбий хизматчилар уч ойдан ортиқ бўлган муддатда хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида таҳсил олиб келганда";
олтинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошидаги "ҳудудидан ташқарига" сўзларидан кейин "уч ойдан кўп бўлган муддатга" сўзлари билан тўлдирилсин.
30. 100-бандда:
а) "б" кичик банддаги "йўлланма" сўзи "ёзма кўрсатма" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги "в", "г" ва "д" кичик бандлар билан тўлдирилсин:
"в) бошланғич офицерлик ҳарбий унвони берилган оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан - ҳарбий унвон берилганлиги тўғрисида шахсий таркиб бўйича буйруқ ҳарбий қисмга келгандан сўнг уч кун муддатда;
г) олий ҳарбий таълим муассасаларидан ўқишдан четлаштирилган:
контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан - ҳарбий хизматни давом эттириш учун ҳарбий қисмга етиб келгандан сўнг уч кун муддатда;
курсантлар билан - оддий аскарлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттириш учун ҳарбий қисмга етиб келгандан сўнг уч кун муддатда;
д) хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида уч ойдан ортиқ бўлган муддатда таҳсил олиб келган ҳарбий хизматчилар билан - ўқишни тугатиб ҳарбий қисмга етиб келгандан сўнг уч кун муддатда".
31. 102-банддаги "ҳарбий қисм қўмондонлиги" сўзлари "командир (бошлиқ)" сўзлари билан алмаштирилсин.
32. 104-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тўғрисида қарор қабул қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.
33. 105 ва 106-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"105. Командирнинг (бошлиқнинг) қарори мазкур Низомнинг 177-банди талабларига мувофиқ ҳарбий хизматчига ёзма равишда етказилади.
106. Янги контракт тузиш бўйича қарор қабул қилинган ҳарбий хизматчи амалдаги контракт муддати тугаган куннинг эртасига контракт тузиш ва уни имзолаш учун командир (бошлиқ) ҳузурига таклиф этилади".
34. 109 ва 110-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"109. Янги контракт тузиш имкониятини истисно қилувчи қуйидаги объектив ҳолатларда контракт бўйича ҳарбий хизматчи олдинги контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни давом эттиради:
асирда бўлган ёки гаровда ушлаб турилган даврда;
хизмат сафарида бўлганда ёки жанговар-хизмат вазифаларини бажараётганда;
стационар даволанишда бўлган даврда;
қонунчиликда белгиланган ва томонларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатларда.
Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар тугагандан сўнг ушбу контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан икки ой муддат давомида белгиланган тартибда янги контракт тузилади ёки улар ҳарбий хизматдан бўшатилади.
110. Контракт бўйича ҳарбий хизматчига ўтаган хизмат йилларидан (календарь ҳисобида) келиб чиққан ҳолда, контракт бўйича узлуксиз ҳарбий хизмати учун биринчи уч йилга, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки ойлик пул таъминоти маошлари (ҳарбий унвон бўйича маоши ва лавозим маоши йиғиндиси) миқдорида ва узлуксиз хизматнинг кейинги йилларидаги ҳар икки йили учун худди шу миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади".
35. 111-банднинг "в" кичик бандидаги "даражадаги" сўзи "ранг" сўзи билан алмаштирилсин.
36. 114-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"114. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ҳарбий-тиббий комиссияга юборилиши керак. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси ушбу ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизмат муддати тугашидан камида уч ой олдин ҳарбий қисмга келиб тушиши зарур".
37. 115-банддаги ", бу тўғрида ҳарбий хизматчи ёзма равишда хабардор қилиниши" сўзлари чиқариб ташлансин.
38. 123-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"123. Ҳарбий хизматчиларни юқори ҳарбий лавозимларга тайинлаш уларнинг касбий ва ахлоқий сифатлари, ишчанлик қобилиятлари, жанговар-хизмат фаолиятида эришган натижаларига мувофиқ изчиллик билан амалга оширилади".
39. 127-бандда:
"д" кичик банд "чекланган" сўзидан кейин "ҳолда" сўзи билан тўлдирилсин;
"е" кичик банддаги "белгиланган" сўзи "белгиланадиган" сўзи билан алмаштирилсин;
"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"з) интизомий жазо қўллаш тартибида лавозими пастлатилган ҳарбий хизматчилар лавозими пастлатилган кундан камида бир йил ўтиб, тегишли командир (бошлиқ)ларнинг илтимосномасига асосан ижобий тавсифнома бўлган тақдирда, пастлатилганидан олдин эгаллаган лавозимидан юқори бўлмаган лавозимларга тайинланишлари мумкин";
"л" кичик банд "чекланган" сўзидан кейин "ҳолда" сўзи билан тўлдирилсин;
"н" кичик бандидаги "тиббий хулосага" сўзлари "ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига" сўзлари билан алмаштирилсин.
40. 128-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"128. Офицерлар таркибини лавозимларга тайинлашда қуйидаги шартларга амал қилинади:
а) бакалавриат йўналишлари бўйича олий (олий ҳарбий) таълим муассасалари битирувчилари ушбу муассасаларни тамомлаганларидан сўнг тегишли вакант ҳарбий лавозимларга тайинланади;
б) магистратура мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг олий (олий ҳарбий) таълим муассасаларини тугатган ёки олий таълимдан кейинги таълимни тугатиб, докторлик диссертациясини (PhD, DSc) ҳимоя қилган офицерлар таркибига мансуб шахслар мазкур таълим муассасаларига киргунга қадар эгаллаган лавозимини ҳисобга олган ҳолда, вазирликлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича, асосан магистр маълумотига ёки илмий даражасига эга бўлган шахслар эгаллаши лозим бўлган ҳарбий лавозимларга тайинланади. Кўрсатиб ўтилган ҳарбий лавозимларга тайинлашнинг имкони бўлмаганда, бундай ҳарбий хизматчилар бошқа, аммо аввал эгаллаган лавозимлардан паст бўлмаган ҳарбий лавозимларга тайинланиши мумкин;
в) захирадан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва тегишли командирлар (бошлиқлар) ихтиёрига юборилган офицерлар мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғининг ёзма кўрсатмасида кўрсатилган ҳарбий хизматни ўташ жойига жўнаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмаган муддатда ҳарбий лавозимларга тайинланади".
41. 129-бандда:
"а" кичик банд "муассасаси" сўзидан кейин "(таълимнинг сиртқи шаклига ўқишга қабул қилинганлар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;
"б" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳамда республика ва хорижий давлатларнинг унга" сўзлари "республика ва хорижий давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда уларга" сўзлари билан алмаштирилсин.
42. 132-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"132. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари бир хизмат жойидан бошқасига уларнинг розилигисиз ўтказилади. Бунда хизмат жойини ўзгартириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) ҳарбий қисм доирасида - ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан;
б) қўшилма доирасида - қўшилма командирининг буйруғи билан;
в) бирлашма доирасида - бирлашма штаби бошлиғининг буйруғи билан;
г) бир бирлашмадан бошқасига ва Қуролли Кучларнинг бир туридан бошқасига (бир вазирлик тизимида) - вазирлик раҳбари тегишли ўринбосарининг буйруғи билан;
д) бир вазирликдан бошқасига - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
е) Қуролли Кучлар миқёсида - Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан".
43. 135-банддаги "навбатдаги" сўзи чиқариб ташлансин.
44. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"136. Олий ҳарбий таълим муассасасидан, шунингдек, ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган курсантлар резервга бўшатилади ёки истеъфога чиқарилади ёхуд улар, агар муддатли ҳарбий хизмат учун белгиланган муддатларни ўтамаган бўлсалар, муддатли ҳарбий хизматни ўташни давом эттириш учун қўшин қисмларига юборилади.
Олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган кунда чақирилиш ёшига етмаган курсантлар ҳарбий рўйхатда туриш учун турар жойларидаги мудофаа ишлари органларига юборилади.
Ўқишнинг иккинчи ва кейинги йилларида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (интизомсизлиги ва соғлиғининг ҳолатига кўра четлаштирилганлар бундан мустасно) оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттириши мумкин".
45. 137-бандда "бундан мустасно)" сўзларидан кейин "ва" сўзи билан тўлдирилсин.
46. 144-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бошқа ҳолларда ҳарбий хизматчининг лавозим мажбуриятларини вақтинча бажаришни бошқа ҳарбий хизматчига юклаш ҳарбий қисм командири ёки бевосита юқори турувчи командир (бошлиқ) томонидан амалга оширилади".
47. 146-бандда:
"а" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда ҳарбий хизматчига қуйидаги тўловлар амалга оширилади: ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, шунингдек, Мудофаа вазирлигида хизматни ўтаётганлиги учун устама";
"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"е) ҳарбий хизматчи олти ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака ошириш курсларига, Ўзбекистон Республикаси олий (олий ҳарбий) таълим муассасаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилганда:
Бунда ўқишнинг бутун муддати давомида қуйидаги тўловлар сақланиб қолади: ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, шунингдек, Мудофаа вазирлигида хизматни ўтаётганлиги учун устама".
48. 148-банднинг иккинчи хатбошиси "шахсий таркиб бўйича" сўзларидан кейин "(ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш тўғрисида)" сўзлари билан тўлдирилсин.
49. 150-банддаги "бошқа жойга" сўзлари "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда - органлар ва ташкилотлар) хизмат сафарига" сўзлари билан алмаштирилсин.
50. 159-банддаги "давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда - органлар ва ташкилотлар)" сўзлари "органлар ва ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин.
51. 165-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"165. Ҳарбий хизматчиларни органлар ва ташкилотларга хизмат сафарига юбориш ва улар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари улар ҳарбий хизматни ўтаётган вазирликлар томонидан белгиланади".
52. 169-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"169. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчилар мажбурий равишда аттестациядан ўтказилади:
давлат мукофоти билан тақдирлаш учун тақдим этилганда;
янги контракт тузиш учун тақдим этилганда (ўз хоҳишига кўра контракт тузишни рад этганлар бундан мустасно);
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун тақдим этилганда;
мазкур Низомнинг 125-банди "д" кичик бандига асосан қуйи лавозимга тайинлаш учун тақдим этилганда;
томонлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан ҳамда ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганлар ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш учун тақдим этилганда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низоми талабларига мувофиқ лавозимда пастлатиш ҳамда ҳарбий унвонда бир поғона пастлатиш интизомий жазо чоралари қўлланилган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар аттестациядан ўтказилмайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилларидан қайтган, хизмат жойига (реабилитация этилганлиги муносабати билан) тикланган контракт бўйича ҳарбий хизматчи илгари тузилган контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттиради. Бунда контракт муддати тугаган ёки мазкур Низомнинг 97-банди "б", "в", "д", "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган ҳолатларда янги контракт аттестация ўтказилмасдан тузилади.
Ҳарбий прокуратура органларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг аттестацияси ушбу идора ходимлари учун мўлжалланган тартибда амалга оширилади".
53. 184-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"184. Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, уй-жой таъминоти билан таъминланадилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган пенсия ва тиббий таъминот ҳамда бошқа ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга:
йил якунларига кўра январь ойида қўшинлар жанговар шайлигини сақлаб тургани, хизмат мажбуриятларини виждонан бажаргани учун мукофот пулини тўлаш тўғрисидаги буйруқ имзоланган кунда белгиланган меъёрларга кўра, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки ойлик пул таъминоти маоши (ҳарбий унвон бўйича маоши ва лавозим маоши йиғиндиси) миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти тўланади;
бир йилда бир марта бир ойлик пул таъминоти маоши (ҳарбий унвон бўйича маоши ва лавозим маоши йиғиндиси) миқдорда моддий ёрдам пули тўлаб берилади.
Бунда лавозим маошлари амалдаги қонунчиликда назарда тутилган оширишларсиз ҳисобга олинади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг санаторийлардаги санаторий-курорт даволаниши ҳамда дам олиш уйларида (пансионатларда) профилактик дам олишини ташкил этиш тартиби вазирлик томонидан белгиланади.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларни ўташ даврида озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланадилар, шунингдек, ҳарбий-тиббий бўлинма, ҳарбий қисм ва муассасаларда бепул тиббий таъминотдан, шу жумладан, дори воситалари ва бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар".
54. 197-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"197. Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий хизматдан (ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан) бўшатилгандан сўнг ҳалок бўлган (вафот этган) ҳамда ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генералларнинг боқувчисини йўқотган оила аъзоларида ҳарбий хизматчининг ҳаётлигида бўлганидек тиббий ёрдам кўрсатиш, санаторий-курортларда даволаниш, ушбу даволаниш жойига бориш ва қайтишда ҳаво, темир йўл ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортидан имтиёзли фойдаланиш бўйича амалдаги ҳуқуқлари сақланиб қолади".
55. 201-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"201. Ҳарбий хизматчилар ҳарбий ташиш ҳужжатлари орқали қуйидаги транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
а) ҳаво йўллари транспортида:
"бизнес класс"да - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
"эконом класс"да - бошқа тоифадаги барча ҳарбий хизматчилар;
б) темир йўл транспортида:
юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "VIP класс" ("люкс"), тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - генераллар ва полковниклар;
юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг "эконом класс", тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "купе" вагонларида - "подполковник" ва ундан қуйи ҳарбий унвондаги офицерлар, оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
в) автомобиль транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) - шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда мунтазам қатновчи автобусларда барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар;
г) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерлар ҳарбий хизматдан бўшатилган вақтдаги ҳарбий унвонига мувофиқ мазкур банднинг "а", "б" ва "в" кичик бандларида белгиланган тартибда;
д) юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "эконом класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг умумий ёки плацкарт вагонларида - юқоридаги кичик бандларда кўрсатилмаган бошқа ҳарбий хизматчилар.
Бундан ташқари, оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари, шунингдек, оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қўшимча равишда шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишларда қатновчи жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга".
56. 203-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"203. Ҳарбий ташиш ҳужжатлари қуйидаги тартиб ва асосларга кўра берилади:
а) ҳарбий хизматчиларга республика ҳудудида ва республика ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига (ўқишга) бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (эри, хотини ва фарзандларига) турар жойидан янги хизмат жойига етиб бориши учун;
в) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг бир нафар оила аъзосига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир йилда бир марта асосий (каникуляр) ва қўшимча таътилни ўтказиш жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун;
г) ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (эри, хотини ва фарзандларига) ўзи танлаган яшаш ёки чақирув жойига бориши учун;
д) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойига етиб бориши учун;
е) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларга ҳарбий хизматни ўташ жойига бориш, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилганида чақирув (яшаш) жойига қайтиш учун;
ж) муддатли ҳарбий хизматчиларга таътил ва хизмат сафари жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун;
з) ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий йиғинни ўтказиш жойига бориш ва ортга қайтиши учун;
и) ҳарбий хизматчиларга даволаниш жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун;
к) ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига кўра ҳарбий хизматчини кузатиб борувчи шахсга ҳарбий хизматчи билан бирга даволаниш ёки санаторий-курорт муассасаси, касаллиги сабабли таътилга, ҳарбий хизматдан бўшатилганда танланган яшаш жойига кузатиб бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун;
л) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг дафн этиш жойига етказишда унинг жасади солинган тобутнинг транспорт воситасидаги жойи учун;
м) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг жасади солинган тобутни дафн этиш жойигача кузатиб бориш (ташиш) ва доимий хизмат жойига қайтиш учун ҳарбий қисм командири ёки гарнизон бошлиғининг буйруғи билан тайинланган тўрт нафар шахсга;
н) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчини республика ҳудудидаги дафн этиш жойига бориши ва ортга қайтиши учун унинг оила аъзоларига;
о) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг республика ҳудудидаги дафн этилган жойига зиёрат учун бориши ва ортга қайтиши учун унинг оила аъзоларига (йилда бир марта);
п) ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генераллар учун ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига (кўрсатиб ўтилган офицер ва генераллар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлганда уларнинг оила аъзоларига ҳам) бориш ва ортга қайтишга (йилига бир марта);
р) Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий учувчи-кўтарилувчи таркиб ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йилига бир марта асосий (каникуляр) таътилни ва қўшимча таътилларни ўтказиш жойига (ҳарбий хизматчининг билдиргисига асосан оила аъзолари билан биргаликда ёки алоҳида) бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун.
Мазкур бандда кўрсатилган тоифадаги ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортида юриши билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ҳарбий ташиш ҳужжатлари бўйича чипталарни олдиндан расмийлаштириш учун комиссион йиғимлар ва чойшаб пули қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва бўлинмаларни сақлаш манбаларидан келиб чиққан ҳолда вазирликларга ҳар йили ажратиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади".
57. 205-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
58. 206 ва 207-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"206. Ҳарбий хизматдан бўшатилган, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицерлар таркиби ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига бориш ва қайтишда (йилига бир марта) темир йўл, ҳаво ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кўрсатиб ўтилган офицерлар таркиби ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда уларнинг оила аъзолари ҳам транспортдан фойдаланишда шундай ҳуқуққа эгадир.
207. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи жорий йилги навбатдаги таътилни ўтказиш жойига бориш ва ортга қайтишда ҳарбий ташиш ҳужжатларидан фойдаланмаган бўлса, кейинги йилдаги навбатдаги таътилни бериш вақтида ушбу ҳарбий ташиш ҳужжатлари унинг яна икки нафар оила аъзоларига (ота-онаси, эри, хотини ва фарзандларига) қўшимча равишда расмийлаштириб берилади".
59. 209-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"209. Фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият шароитларида ҳамда жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган даврда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига (ота-онаси, эри, хотини, фарзандлари ва қарамоғидаги шахсларга) уруш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига нисбатан белгиланган имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади".
60. 210-банднинг иккинчи хатбошисидаги "таксидан" сўзи "йўналишли ва йўналишсиз таксилардан" сўзлари билан алмаштирилсин.
61. 212-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Умумҳарбий низомларига" сўзлари "Интизом низомига" сўзлари билан алмаштирилсин.
62. 214-банднинг "б" кичик бандидаги "муддати" сўзи "йиллари" сўзи билан алмаштирилсин.
63. 222-бандда:
"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) вазирликлар тасарруфидаги (ёки хорижий) таълим муассасаларининг (ўқув бўлинмаларининг) тегишли таълим олиш дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларини тамомлаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга";
"б" кичик банддаги ", шунингдек интизомий рағбатлантириш тартибида" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:
"г) интизомий рағбатлантириш тартибида".
64. 223-бандда:
"а" кичик банд "ҳарбий хизматчиларга -" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий" сўзлари билан тўлдирилсин;
"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"в" кичик банддаги "олий ҳарбий таълим муассасалари қошидаги курсларни" сўзлари "вазирликлар қошидаги тегишли дастурлар бўйича офицерларни тайёрлаш курсларини" сўзлари билан алмаштирилсин;
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таҳсил олган, ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган илгари ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтамаган фуқароларга (захирадаги лейтенант)";
"д" кичик банддаги "резерв офицерлари таркибига киритиш учун аттестациядан ўтказилгандан сўнг" сўзлари "ўқув дастури бўйича белгиланган имтиҳонларни топширгандан сўнг" сўзлари билан алмаштирилсин.
65. 230 ва 231-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"230. Берилган ҳарбий унвонда хизматнинг белгиланган камида икки муддатини ўтаган контракт бўйича ҳарбий хизматчига хизмат юзасидан ижобий тавсифлар берилган ва унинг ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича вакант лавозим йўқлиги сабабли уни юқори турувчи лавозимга тайинлаш имкони бўлмаган тақдирда, штатга кўра унга ўзи эгаллаб турган ҳарбий лавозим учун кўзда тутилган ҳарбий унвондан бир поғона юқори ҳарбий унвон қуйидаги тартибда берилади:
офицерлар таркибига "подполковник" ва унгача бўлган ҳарбий унвонлар - вазирликлар раҳбарининг қарорига биноан;
сержантлар таркибига "катта сержант" ва унгача бўлган ҳарбий унвонлар - вазирликлар миқёсида ҳарбий унвон бериш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг қарорига биноан.
Жанговар ҳаракатларда ёки террористик ташкилотларнинг қуролланган тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш, миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш ҳамда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш вақтида ҳалок бўлган ёки юқорида кўрсатилган ҳаракатларда қатнашиш даврида олинган шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) оқибатида вафот этган ҳарбий хизматчиларга вазирликлар раҳбарларининг қарорига биноан, ушбу Низомнинг 224-бандида назарда тутилган талаблардан қатъи назар, навбатдаги ҳарбий унвон берилиши мумкин.
231. "III даражали сержант", "II даражали сержант", "I даражали сержант" ва "катта сержант" ҳарбий унвонлари олдинги ҳарбий унвонда белгиланган хизмат муддатини ўтаган, командирлик ва ҳарбий иш мутахассиси, бўйсунувдагиларни тайёрлаш ва тарбиялаш ишида мураббийлик сифатлари ва малакаларини намоён қилган, жанговар ва касбий тайёргарликда яхши кўрсаткичларга эга бўлган, штат тоифасига кўра тегишли ҳарбий унвонни бериш мумкин бўлган лавозимни эгаллаган ҳарбий хизматчиларга вазирликлар тасарруфидаги (ёки хорижий) таълим муассасаларининг (ўқув бўлинмаларининг) мутахассисларни тайёрлаш курсларини, агарда бундай курсларда тегишли мутахассисларни тайёрлаш назарда тутилмаган бўлса, тегишли таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаганидан кейин берилади".
66. 235-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"235. Хизмат ва ҳарбий бурчини бажаришда алоҳида намуна кўрсатган, мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга вазирликлар раҳбарлари томонидан навбатдаги ҳарбий унвонлар муддатидан аввал берилиши мумкин".
67. 237-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ҳарбий унвонда бир поғона пастлатилган ҳарбий хизматчилар ҳарбий унвонда пастлатилгандан камида бир йил ўтгач, ижобий тавсифнома бўлган тақдирда, тегишли командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсиясига асосан ҳарбий унвонда пастлатиш тўғрисида қарор қабул қилган бошлиқлар, уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи бошлиқларнинг буйруқлари билан олдинги ҳарбий унвонда қайта тикланишлари мумкин".
68. 238-бандда:
биринчи хатбошидаги "вазирлик раҳбари томонидан белгиланган аттестациядан қайта ўтиш тартибида" сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги "кейинчалик аттестациядан қайта ўтказиш тартибида" сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Алоҳида ҳолатларда илмий даража, илмий унвон ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича юқори профессионал тайёргарликка, кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ва офицерлар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинган фуқароларга "майор" ва унгача бўлган ҳарбий унвон берилиши мумкин";
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига илмий даражага (илмий унвонга) ҳамда камида беш йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда уларга қуйидаги ҳарбий унвонлар берилади:
фан номзодлари, фалсафа докторларига (PhD) - "капитан";
фан доктори (DSc), доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторларига (PhD) - "майор";
профессор илмий унвонига эга бўлган фан докторларига (DSc) - "подполковник".
69. 239-бандда:
"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) "оддий аскар" ҳарбий унвони - ҳарбий унвони бўлмаган фуқароларга, улар:
муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резерви ойлик ҳарбий йиғинларини ўташга чақирилганда - ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан;
контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш вақтида - ваколатли мансабдор шахсларнинг буйруғи билан";
"г" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.
70. 250-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
71. 255-банддаги "сутка бўлган" сўзлари "суткадан кам бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.
72. 265-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"265. Касаллиги туфайли таътил муддати касалликнинг хусусиятига қараб белгиланади. Тинчлик даврида даволаш муассасаларида узлуксиз даволаниш ва касаллиги туфайли таътилда бўлишнинг муддати ҳаммаси бўлиб тўрт ойдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган алоҳида касалликлар бўйича узоқроқ муддат даволанишда бўлиш ҳоллари бундан мустасно. Бу муддат даволаш муассасаси ҳарбий-тиббий комиссиясининг тиббий хулосасига асосан вазирликлар раҳбарлари ёки уларнинг биринчи ўринбосари қарори билан узайтирилиши мумкин. Узлуксиз даволанишда ва касаллиги туфайли таътилда бўлишнинг белгиланган муддати тугаши билан ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳарбий хизматга яроқлилиги масаласини ҳал қилиш учун ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтиши лозим".
73. 276-банднинг "в" кичик бандидаги "фавқулодда" сўзи "алоҳида" сўзи билан алмаштирилсин.
74. 283-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"283. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари вақти оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ тўлаш, узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш, шунингдек иқлим шароити оғир бўлган жойларда хизмат қилганини ҳисобга олган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Аёл ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун жами олти йилдан кўп бўлмаган таътилда бўлиш вақти оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ тўлаш, шунингдек иқлим шароити оғир бўлган жойларда хизмат қилганини ҳисобга олмаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. Бунда уларга узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш учун хизмат муддати қўшиб ҳисобланмайди".
75. 291-бандда:
"а" кичик банддаги "муддати тугаши билан" сўзларидан кейин "ёки узайтирилган хизмат муддати мобайнида ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматни давом эттиришни истамаганда" сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги "б1" кичик банд билан тўлдирилсин:
"б-1) муддатли ҳарбий хизматнинг муддати тугамай туриб - оилавий шароитига кўра";
тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар бешинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Қонунчиликда белгиланган тартибда вазирликлар, уларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари жанговар шайликнинг юқори даражаларида алоҳида режимда хизмат фаолиятини амалга ошириши даврида контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатишга йўл қўйилмайди, мазкур банднинг "д", "и", "к" ва "л" кичик бандларига асосан резервга (истеъфога) бўшатиш бундан мустасно".
76. 292-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"292. Агар контракт бўйича ҳарбий хизматчига нисбатан айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилган, озодликдан (ҳарбий унвондан) маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини ёки жазодан озод қилишни назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган ёхуд унинг айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган ёки ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса, уни ҳарбий хизматда қолдириш ёки қолдирмаслик тўғрисидаги масала аттестация комиссиясининг қарорини кўриб чиққан ҳолда, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс томонидан ҳал қилинади.
Кўрсатилган қарор қонуний кучга кирган суд ажрими ёки ҳукми, дастлабки тергов ёки суриштирув органининг қарори келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.
Жиноят содир этганлик вақтидан қатъи назар, ҳарбий хизматни ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг буйруғи билан муддатли ҳарбий хизматни ўташдан озод этилади ва белгиланган тартибда ҳарбий рўйхатга қўйиш учун мудофаа ишлари органларига юборилади, суд томонидан интизомий қисмга жўнатиш жазоси тайинланган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари бундан мустасно".
77. 308-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"308. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси чақирув бўйича белгиланган ҳарбий хизмат муддати тугамай туриб ҳарбий хизматдан муддатидан аввал бўшатилиши мумкин эмас, ушбу Низомнинг 291, 293-295-бандларида кўзда тутилган асослар бундан мустасно.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ушбу Низомнинг 291-банди "б1" кичик бандига мувофиқ яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўлими комиссиясининг хулосасига асосан оилавий шароитига кўра (яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этганда) белгиланган хизмат муддати тугамасдан резервга бўшатилиши мумкин.
Бу ҳолларда ҳарбий қисм қўмондонлигининг илтимосномасига кўра мудофаа ишлари бўлими томонидан асослантирувчи ҳужжатларга асосан далолатнома расмийлаштирилади.
Бунда, ҳарбий хизматчининг розилиги билан у хизмат муддати тугагунга қадар хизматни ўташни давом эттириши мумкин".
78. 310-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"310. Ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳамда ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматдан бўшатилаётган вақтда тегишли буйруқлар билан ҳарбий кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқи берилади.
Ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилаётган ҳарбий хизматчилар кўп йиллик ва виждонан (бенуқсон) хизмат қилгани учун шундай ваколатга эга бошлиқлар томонидан қимматбаҳо совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.
Уларни бўшатиш ва рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги буйруқ ҳарбий қисм командири томонидан тантанали равишда эълон қилинади".
79. 311-банд "прокурор протестига асосан" сўзларидан кейин "қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан тўлдирилсин.
80. 324-банднинг иккинчи хатбошисидаги "киритилади" сўзидан кейин "ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига рўйхатга олиш учун юборилади" сўзлари билан тўлдирилсин.
81. 337-бандда:
"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таҳсил олган фуқароларга - ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаганидан сўнг";
"в" кичик банддаги "давлат имтиҳонларини" сўзлари "ўқув дастури бўйича белгиланган имтиҳонларни" сўзлари билан алмаштирилсин.
82. 340-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"340. Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурларга тинчлик даврида ушбу Низомнинг 339-бандида белгиланган олдинги ҳарбий унвондаги хизмат муддатлари тугагандан сўнг улар ўқув-машқ ҳарбий йиғинларидан ўтган ва таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда, "резервдаги подполковник" ва унгача бўлган навбатдаги ҳарбий унвонлар берилиши мумкин".
83. 4-иловада:
2.1-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"д) таълим муассасасининг тиббий бўлинмасида бепул тиббий ва амбулатор даволаниш";
4.1 ва 4.2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4.1. Мазкур контрактнинг 3.1-банди "а", "б", "в", "д" кичик бандларида кўзда тутилган асослар бўйича, шунингдек таҳсил олувчи соғлиғининг ёмонлашиши ёки касаллиги унинг айби билан олинган жароҳатланиш ёхуд ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлашга йўналтирилган бошқа ҳаракатлар натижасида келиб чиққан, оилавий шароитига кўра таълим олиш муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, таҳсил олувчи томонидан вазирликка унинг таълими учун сарфланган ҳақиқий харажатлар суммаси, шу жумладан, транспорт ва бошқа харажатлар уч баробар миқдорида қопланади. Бунда халқаро ҳарбий ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари хорижий ҳамкор давлат томонидан бепул ёки имтиёзли асосда ўқитилса (тайёрланса), у ҳолда мазкур хорижий давлат томонидан ўқитиш учун сарфланган барча харажатлар Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ҳисобланиб, таълим олувчидан тегишли вазирликлар таркибидаги таълим муассасаси томонидан ўқитиш учун сарфланган харажатлар суммасига тенг пул маблағларининг уч баробар миқдори ундирилади.
4.2. Агар ўқиш тугагандан сўнг ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида беш йиллик, тўрт ва ундан ортиқ календарь йил давомида таянч маълумотни олган тақдирда эса - ўн йиллик муддат якунигача хизматни тугатса, таҳсил олувчи вазирликка унинг таълими учун сарфланган харажатларни уч баробар миқдорида қоплайди, соғлиғининг ёмонлашгани сабабли (агар касаллиги унинг айбисиз олинган жароҳатланиш ёхуд ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлашга йўналтирилган бошқа ҳаракатлар бўйича келиб чиқмаган бўлса); штатларнинг қисқартирилиши муносабати билан (келгуси ҳарбий хизматда ундан фойдаланиш имкони бўлмаса); давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатномани бериш рад этилганда ёки ушбу рухсатномадан маҳрум қилинганда хизматдан бўшатиш ҳолатлари бундан мустасно.
Қоплаш суммаси ўқиш ёки тайёргарлик муддати тугагандан сўнг хизмат вақтини ҳисобга олган ҳолда, мажбурий хизмат вақтининг қолган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб аниқланади.
Агар таълим олувчи хорижий ҳамкор давлат томонидан бепул ёки имтиёзли асосда ўқитилса (тайёрланса), у ҳолда мазкур хорижий давлат томонидан ўқитиш учун сарфланган барча харажатлар Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ҳисобланиб, таълим олувчидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда пул маблағлари ундирилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 5 август
Download 227.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling