Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал


Download 20.35 Kb.
Sana28.01.2023
Hajmi20.35 Kb.
#1137270
Bog'liq
кўрмасдан қолдириш 2


Ўзбекистон Республикаси
Президентининг виртуал
қабулхонасига
Наманган шаҳар “Янги қурилиш” МФЙ, Хидиралиев кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро Атаханов Хафизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали 958501/22-сон тартиб рақамли мурожаат этиб, мурожаатида “Уйни таъмирлаб бериш” масаласи тўғрисида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Фуқаро Атаханов Хафиз Убайдулаевичнинг ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали олдин ҳам
876012/22-сонли мурожаатлар қолдирган. Шунга кўра, Наманган шаҳар ҳокимлиги тасарруфида уй-жойларни таъмирлаш, қуриш ёки қурилиш материаллари билан таъминлаш учун маблағлар ажратилиши белгиланмаганлиги сабабли, келгусида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш истагини билдирган саховатпеша инсонлар аниқлангандан сўнг, улар кўмагида ёрдам бериш чоралари кўрилишини ёки бирор давлат объектлари бузилишга тушган тақдирда, улардан ишлаб чиққан, яроқли қурилиш материалларидан ажратиб берилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддаси
1-бандида; агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса ушбу мурожаатни кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Юқорида баён этилганларга кўра, фуқаро Атаханов Хафиз Убайдулаевичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали қилган № 958501/22-сонли мурожаатига илгари хам бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
30-моддасига асосан унинг ушбу мурожаатини кўрмасдан қолдиришингизни сўрайман.


Шаҳар ҳокими Ғ.Джамалов
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг виртуал
қабулхонасига
Наманган шаҳар “Диёр” МФЙ, Хива кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Мўминова Наиманинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали 942544/22-сон тартиб рақамли мурожаат этиб, мурожаатида “Уйни тозалаш учун трактор ажратиб бериш” масаласи тўғрисида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Фуқаро Мўминова Наима Маруфхановна ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали олдин ҳам
569787/22-, 250221/22- ва 912273/21-сонли мурожаатлар қолдирган. Шунга кўра, ушбу мурожаатларига Наманган шаҳар ҳокимлиги захирасида уй-жойни тамирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун транспорт (трактор) воситалари мавжуд эмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддаси
1-бандида; агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса ушбу мурожаатни кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Юқорида баён этилганларга кўра, фуқаро Мўминова Наима Маруфхановнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали қилган № 942544/22-сонли мурожаатига илгари хам бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
30-моддасига асосан унинг ушбу мурожаатини кўрмасдан қолдиришингизни сўрайман.


Шаҳар ҳокими Ғ.Джамалов
Download 20.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling