Ўзбекистон Республикаси Призеденти Ш. М. Мирзиёевга


Download 46.36 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi46.36 Kb.
#1754729
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистон Республикаси
Призеденти Ш. М.Мирзиёевга
Тошкент шахар Юнусобод тумани “Отчопар - 1” МФЙ К.Зарипов кўчаси, 14-уй 302-хонадонда яшовчи Мавлянова М.Э.дан
Тел: +998998310845


Ариза

Мен Мавлянова Мухаббат Эргашевна 04.03.1982 йил туғилганман. Юқорида кўрсатилган манзилда яшайман. Жабирланувчи жияним Маннонов Салохиддин Маъмуржон ўғли (09.02.2019 йил туғилган) ва онаси синглим Жалилова Раънохон Эргаш қизи (20.08.1996 йил туғилган) ишончли вакили ва туғишган холасиман.


Сизга мурожаат этишимдан мақсад Тошкент тумани Бахор МФЙ Наврўз 2 тор кўча 2-уйда яшовчи синглим Жалилова Р.Э 2022 йил 7-апрелъ куни фарзанди Маннонов С, хомиладор овисини билан биргаликда фарзандига суд олиш мақсадида кўчага чиқганда, Бахор МФЙ Наврўз 2 тор кўча 6-уйда яшовчи қўшниси Халилов Бахтиёр уйида ноқонуни, хеч қандай хат хужжатларсиз боқиб келинаётган шер боласини айлантиришга олиб чиқган экан. Тўсатдан шер боласи уларга орқа тарафидан хамла қилди ва синглимни қўлидан болани юлиб олиб тортиб кетди. Бу ходиса кутилмаганда содир бўлди, синглим шок холатида бўлган жон холатда шер оғзидан боласини қутқариб олишга харакат қилди ва атрофдагилар ёрдамида болани шер оғзидан олишди. Болани бош ва қўл елка қисми шер тарафидан териси йиртиб ташланиб оғир жарожат олган териси йиртилган ва этидан юлинган, бола кўп қон ёқотиб хушсиз бўлиб қолди. Қўшниси Умида опа ва Искандар ака зудлик билан ўз шахсий машинасида болани САМПИ шифохонасига олиб боришган. У ерда болага шифокорлар томонидан 1- ёрдам кўрсатилган. Нимагадур САМПИ шифокорлари фикри ўзгариб қолди ва бизга номаълум сабабларга кўра бошқа касалхонага йўналтирди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон болалар жаррохлик клиникасига юборилган.бу ерда болани текширишди ва даволаш учун клиникада олиб қолишди, болани йиртиқич ҳайвон тишлаганлигини инобат олиб ҳайвон қутирган бўлши мумкин деган сабаб билан бола назоратга қутршга қарши 3 кун эмланди.
11.04. 2022 йил болага умумий наркоз берилиб, боши ва қўл елка қисмида жаррохлик амалиёти ўтказилди. Бола буткул соғайиб кетмаган бўлсахам жаррохлик амалиётидан сўнг 2 кун отиб болани даволовчи шифокор ва бўлим бошлиғи уларни мажбуран шифохонадан чиқиб кетишларини талаб қилди. Уларни назлида бола соғлом экан мен шифокор ва бўлим бошлиғига учрашдим ва болани соғломлиги хақида тилхат ёзиб беришини талаб қилди, йўқса болани олиб чиқиб кетмаслигимни айтдим. Бу сухбатни авдиоёзуви мавжуд ( сизга тақдим этмоқдаман) шундан сўнг мен телевидние журналистларига ва блогерларга ёрдам сўраб мурожаат этдим. Миллар дастури бу холатни биринчи бўлиб экранга олиб чиқишди.Тилевидиня аралашганидан кегин бу иш жиноий ишга оширилди, унгача маъмурий иш деб этироф этилиб синглимни яшаш манзили бўйича Бахор МФЙ участка нозири Ж.Эшонқулов. га ишни ўрганиб чиқиш топширилган экан. Ж. Эшонқулов мен билан сухбат давомида бу ишда жиноят аломати йўқлигини такидлаб шу сабабдан унга тушганини айтди (авидиоёзуви мавжуд сизга тақдим этилмоқда)
Бола 07. 04. 2022 йилдан 25.04.2022 йилгача Тошкент шахри Мирзо Улуғбек туманидаги шахар 2-сон болалар жаррохлик клиник шифохонасида ётиб даволанди ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланган шифокорлар ва шу касалхона шифокорлари маслахатлашиб болани даволанишини давом эттирилиши маслахатлашиб шу куни яни 25.04.2022 йил болани Тошкент шахар Юнусобод туманида жойлашган шахар 1-сон болалар клиник шифохонасига кўчирилди, 25.04.2022 йилдан 30. 04.2022 йилгача ётиб даволанди.
Бу орада бола яшаш жойи бўйича “Д” назоратга олинди ва доимий шифохоналарда даволаниб келмоқда ва болада ортирилган 4 та кассалик аниқланиб тастиқланган.
Шундан сўнг ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди, Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан 272651/2022-77ic- сонли жиноят иш қўзғатилганлиги маълум бўлди. Бу иш бўйича 3 – терговчи Хамидов М.У иш олиб бормоқда. Бизнинг иштирокимизсиз 2022 йил 22-июн куни ИИБ ТБ томонидан 272651/2022-77ic- сонли жиноят иш қўзғатилган ишни хечқандай жиноят аломатлари йўқ деган қарорга келиб ишни тўхтатишган. Бу қарор нусхасини мен орадан 9 ой ўтиб адвокат орқали олдим. Қарорга кўрсатилшича вилоят СТЭ хулосаси № 122 09.04.2022 -19.04.22 йил
2. Эксперт хулосаси № 45 05.05.2022-25.05.2022 йилда ги экперт хулосаси СОҒЛИҚНИ ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН ЕНГИЛ тан жарохатига киритилишига кўрсатилган.
Жорий йилнинг 6-апрел санасида миллар дастури бошловчиси Дилмурод Ғофуров менга қўнғироқ қилиб 1-йил ичида бизнинг иш юзасидан вазият қандай тус олганлиги хақида маълумот бершимни сўради, мен унга бизни огохлатирмасдан иш ёпиб юборилганлигини айтдим, шундан сўнг 7-апрел куни келиб яшаш жойи поликлиникасида тасвирга олиш ишлари олиб борилди ва шу кунинг ўзида эфирга узатилди. Ушбу кўрсатув эфирга чиқанидан сўнг Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Тошкент вилояти Тошкент тумани прокуратураси 2022 йил 22-июн тўхталган, қарор туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, шошмашошарлик билан қабул қилинганлиги, ўтказилиши лозим бўлган працессуал харакатлар умуман бажарилмаганлиги, содир этилган ноқонуний харакатга объектив бахо берилмаганлиги сабабли 07.04. 2023 йилда бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ишларини олиб бориш учун Тошкент тумани ИИБ ТБга юборилиб иш янгидан қўзғатилди хамда иш қайта ИИБ ТБ тушди ва яна терговчи Хамидов томонидан ўрганилмоқда. Терговчи Хамидов фақатгина бир томонлама иш юритмоқда, биз томондан хеч қандай гувохларни хатто болани ота-онасини хам кўрасатмасини олмаган. Мендан мен талаб қилганимдан сўнг кўрсатма олди. Мен экспиртизани Республика миқиёсида ўтказилишини сўраб ёзма мурожаат этдим, аммо экпиртизани яна Токент вилоятига берилиб қайта экпиртиза 28.07.2023 йил қарор чиқарилиб 31-июл куни экпиртизадан ўтди ва экпиртиза хулосаси 20.09.2023 йил куни тугатилган. Экспиртизага жияним 07.04 2022 йил 25.04.2022 йил, 25.04.2022йил, 3004, 2022 йил, 07.07.2023 йил, 19.07.2023 йилда шифохоналарда ётиб даволанганлиги хақидаги касаллик тарихи терговчи томонидан хам экперт томонидан хам экспиртиза хулосасига киритилмаган ва ўрганилаётган жиноий ишга хам киритилмаган. Мен бу хақида яни бола шу ходисадан сўнг ортирилган 4 та касаллик билан назоратда турганлиги хақида уларга айтдим, улар ахамият қилишмади, мен қарор нусхасини 27.09.2023 йил терговчи Хамидовдан олдим. Мени ажаблантираётган нарса экпиртизани Республика миқиёсида ўтказилишини сўраб мурожаат этганимда такрор ва такрор вилоятига тайинланяпти экпиртизани хар сафар мурожаатимизга олаётган жавобимиз бир хил мазмунда ва бир шахс томонидан имзоланмоқда. Мен бу эксперт хулосасидан норози бўлдим ва ИИБ ТБ бошлиғи ўринбосари Н.А. Юлдашевга экспиритизани Республика миқиёсида ўтказиш хақида хат билан 03.10.2023 йил мурожаат этдим. Хамидов ўқишдалиги сабабли 03.10.2023 йил ИИб ТБ га борганимда жиноят бўлимида ишловчи Валижон исмли терговчи менга бу иш билан нимага эришмоқчисиз? Барибир жиноят аломатлари йўқлигини бу ерда шер айбдорлигини шер эгасига Ўзбекистон ЖК да унга нисбатдан хеч қандай модда қўлланилмаслигини хамда мени харакатларим зоя кетаётганини хеч қандай натижага эриша олмаслигимни такидлаб мен олиб борган аудио ёзув , видиоёзув хамда фото суратлар мавжуд бўлган далилий ашёни мендан олмасдан цинограмма қилдириб келишимни айтди...
Сиздан ишни қонун доирасида кўришингизни хамда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.


___________ 2023 йил М.Э Мавлянова
Download 46.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling