Режа: 1.Прокуратуранинг давлат органлари тизимидаги урни 3.Прокуратура тизими 4.Прокуратура органларининг вазифа хамда ваколатлари ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
Ҳар бир прокуратура ходими –олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони
“
”
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-5019-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (XXIV боб, 118-121-моддалар)
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади. (118-модда).
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар. (120-модда)
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимидир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |