Прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари
7
- солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
8
- ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
9
- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш.
Прокуратура органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асосий принциплари
бирлик
марказлашганлик
қонунийлик
мустақиллик
ошкоралик
Прокуратура органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асосий принциплари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари;
туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси;
ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида фаолият кўрсатади:
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Мажбурий ижро бюроси
Бош прокурорнинг ҳисобдорлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати олдида ҳисобдордир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президентига:
- қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида — мунтазам равишда;
- ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида — зудлик билан;
- прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида — ҳар олти ойда ахборот тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |