Ўзбекистон Республикаси Прокурори Н. Йўлдошевга Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. Р. Бобожоновга


Download 19.47 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi19.47 Kb.
#1360429
Bog'liq
Шавкат Зияев


Ўзбекистон Республикаси Прокурори Н.Йўлдошевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожоновга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Д.Х.Х. раиси А.Азизовга
Тошкент вилояти Тошкент тумани Гулистон Қ.Ф.Й. Саноат маҳалласи 72-уйда яшовчи И.У.Абдуллаевдан. Тел: +998 97 422-99-20
АРИЗА
(Такрорий)

Мен, Абдуллаев Исматилла Убайдуллаевич ариза ёзишимдан мақсад сизга шуни маълум қиламанки Тошкент тумани (аввалги Зангиота) Гулистон Қ.Ф.Й. Саноат маҳалласида жойлашган “Ирода” фермер хўжалиги ҳамда унинг ҳудудида қурилган бино иншоатлар, Тошкент тумани ҳокимининг 1998 йил 22-декабрдаги 422-сонли қарори, ҳамда Зангиота туманлараро фуқаролик судининг 2001-йил 28-августдаги ҳал қилув қарорига асосан менга тегишли бўлган.


Мен 29.03.2011 йилдаги № 127-сонли Олди-сотди шартномасига ҳамда 29.03.2011-йилдаги Топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан “Ферма” бино иншоатлари қисми яъни
0001 – 2 қаватли молхона биноси – 109.20 кв.м
0002 – Молхона биноси – 132.93 кв.м
0003 – 2 қаватли молхона биноси – 120.36 кв.м
0004 – молхона биноси – 82.80 кв.м
0005 – 2 қаватли қоровулхона биноси – 16.66 кв.м
0006 – молхона биноси – 36.96 кв.м
0007 – 2 қаватли молхона биноси – 42.60 кв.м дан иборат жами қурилиш ости майдони 541.51 кв.м Фойдали майдони 706.94 кв.м бўлган иншоатларни фуқаро Таджиходжаев Турсунходжа Гулямовичга сотганман.
Шундан,
0008 – метр – 2 қаватли хизмат биноси – 78.74 кв.м
0009 – метр – 2 бўлакдан иборат бостирма жами: 200 кв.м қурилиш ости майдони мени ўзимда қолган.
Молхона бин ова ишоотга бириктирилган ер майдони – жами: 2211 кв.м ташкил этиб, ушбу ер майдони умумий фойдаланишда бўлган.
Бироқ Тоджиходжаев Т.Г. ўзини ғаразли ноқонуний мақсадини амалга ошириши ҳамда ўзганинг менинг мулкимни ноқонуний ўзлаштириш мақсадида Тошкент тумани кадастри ҳодими Зияев Рустам билан жиноий тил бириктириб, мўмайгина пора эвазига менга тегишли бўлган 0008 – нетрдаги 2 – қаватли хизмат биноси 78.74 кв.м ҳамда 2211 кв.м умумий фойдаланишдаги ер майдонига кадастр ҳодими Зияев Рустам сохта ҳужжат ва кадастр тайёрлаб Тадходжаев Т.Г.га берган. Бу билан Тошкент тумани кадастр бошқармаси ҳодимлари Тадходжаев Т.Г.га мени мулкимни ҳужжатларини сохталаштириб бераётганида қуйидаги ҳужжатлар борлигини била туриб умуман инобатга олмаган.

  1. Олди-сотди шартномаси № 12. 2011 йил 29-март ва топшириш қабул қилиш далолатномаси

  2. Тошкент вилояти Зангиота тимани прокуратурасининг 2015-йил 20-июн № 11/2015 даги Протести

  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертизаси маркази хулосаси. 08.02.2018 й.

  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома ТВ № 010521. 03.01.2004 й.

  5. Тошкент вилояти Зангиота тумани кадастрини хулосаси. 15.04.2016 й. №1168

  6. Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг 2015 йил 23-июндаги № 656 сонли қарорларини Тошкент тумани кадастр ҳодими Зияев Рустам ўз мансабидан фойдаланиб, умуман инобатга олмай бу билан у ЖКнинг 228-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган. Тодхаджаев Т.Г. ўз навбатида қуйидаги сохта ҳужжат ва сохта кадастр ҳужжатига асосан менга тегишли бўлган мулкимни ҳамда умумий фойдаланишда бўлган 2211 кв.м ер майдонини ҳозирги кунда ўраб олиб мени у ерга киришимга қатъий тўсқинлик қилиб келмоқда. Бунинг оқибатида менга жуда кўп миқдорда моддий ҳамда маънавий зарар етказиб келмоқда.

Сизлардан Тодхаджаев Т.Г.га ҳамда Тошкент тумани кадастр бошқармаси ҳодими Зияев Рустамга ноқонуний ҳаракатига нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.


Илова ҳужжатлар:

1) Ариза


2) Протест
3) Гувоҳнома
4) Кадастр ҳулоса
5) Қарор
6) Эксперт хулоса
И.У.Абдуллаев
Download 19.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling