Zbekiston respublikasi qurilish vazirligi samarqand davlat arxitektur-qurilish unverstituti
Техник инвентаризациялашнинг мақсади ва вазифалари
Download 46.5 Kb.
|
EXPLATATSIYA REFERAT 2 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник инвентаризациялашнинг предмети
- Техник инвентаризациялашни ўтказиш муддатлари
Техник инвентаризациялашнинг мақсади ва вазифалариЎзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг асосий вазифаси бино ҳамда иншоотларнинг жойлашган ери, миқдорий ва сифат жиҳатдан таркиби, техник ҳолати, ободонлик даражаси ҳамда қиймати ва ушбу кўрсаткичларнинг ўзгариши тўғрисида ахборот олишдан иборатдир. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг асоси – бино ва иншоотларни техник инвентаризациялаш ҳамда ҳуқуқ эгаларининг бино ва иншоотларни асраш борасидаги мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатларни техник инвентаризациялаш ҳамда рўйхатдан ўтказиш орқали амалга ошириладиган техник ҳисобга олишдир. Техник инвентаризациялашнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: шахсий ёки узоқ муддатли ижарадаги кўчмас мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини ва таркибини аниқлаш; кўчмас мулкка бўлган мулк ёки узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириш; кўчмас мулкнинг техник ҳолатини белгилаш ва қийматини баҳолаш; кўчмас мулкка тегишли суғурта ҳужжатларининг мавжудлигини текшириш. Кўчмас мулкни (ер участкаларини, бино ва иншоотларни) инвентаризациялаш ишлари қуйидаги умумий ҳолларда амалга оширилади: аҳоли пунктларини иморатлари бор бўлган янги ерларни ажратиб берган ҳолда режалаштириш билан боғлиқ ишларда; Техник инвентаризациялашнинг предметиҚуйидагилар техник инвентаризацияланиши (паспортлаштирилиши) лозим: шахсий ва узоқ муддатли ижарадаги ер участкалари; шахсий ва узоқ муддатли ижарадаги бино ва иншоотлар. Шаҳар ва қишлоқ жойлар чегарасига кирувчи барча турар жой ҳамда турар жой бўлмаган бино ва иншоотлар инвентаризация қилиниши керак. Техник инвентаризациялашни ўтказиш муддатлариЕр участкаларини ва айрим биноларни, иншоотларни инвентаризациялаш ишлари камида беш йилда бир маротаба 1 январь ҳолати бўйича ўтказилади. Режавий (асосий) техник инвентаризациялаш натижалари бўйича ҳудудий кадастр хизматларига кўчмас мулк объектларида рўй берган барча ҳуқуқий ва техник ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади. Кўчмас мулк объектлари эгалари (фойдаланувчилари) рўй берган режадан ташқари ўзгаришлар тўғрисида маҳаллий кадастр хизматларини дастлабки маълумотларга тузатишлар киритиш учун 1 ой ичида хабардор қиладилар. Янгитдан қурилган (реконструкция қилинган) бино, иншоотларни инвентаризациялаш улар барпо этилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай амалга оширилади. Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling