Zbekiston respublikasi qurilish vazirligi samarqand davlat arxitektur-qurilish unverstituti
Download 46.5 Kb.
|
EXPLATATSIYA REFERAT 2 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bajardi
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VAZIRLIGI SAMARQAND DAVLAT ARXITEKTUR-QURILISH UNVERSTITUTI “Bino va inshoatlarni loyihalash” kafedrasi “Bino va inshootlarni texnik ekspluatasiyas” fanidan Referat MAVZU: Биноларнинг физик ва жисмоний емирилишини аниклаш. ҚМҚ 2.01.16-97 Турар-жой биноларининг жисмоний эскиришини бахолаш қоидалари. Bajardi: O’sarov Sukhrob 304-BvaIQ Qabul qildi: MATYOKUBOV BOBUR PO‘LATOVICH SAMARQAND 2023 Биноларнинг физик ва жисмоний емирилишини аниклаш. ҚМҚ 2.01.16-97 Турар-жой биноларининг жисмоний эскиришини бахолаш қоидалари. Республика бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини яратиш ҳамда юритишда бино ва иншоотлар техник инвентаризацияси ўзининг қуйидаги асосий вазифаларига эга: бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкаларининг чегараларини, майдонларини ҳамда ҳуқуқий ҳолатини белгилаш (тиклаш); битта ер участкасидаги бино ва иншоотлар таркибини аниқлаш ҳамда уларни ҳисобга олиш; турар жой ва нотурар жойларнинг таркибини, уларнинг сифатини, техник ҳолатини (эскириш даражасини) белгилаш, жорий ўзгаришлари ҳамда қийматини қайд этиш; ер участкалари, бино ва иншоотларни техник инвентаризациялаш ишларини ташкил қилиш ҳамда инвентаризация материалларига республика фуқаролари томонидан иморат солиш ва кўчмас мулкка эгалик қилиш масалаларини тартибга солиш имконини берувчи жорий ўзгаришларни ўз вақтида киритиш. Бинолар ва иншоотларни техник инвентаризациялаш суғурта ва ўрнини қоплаш тўловларини белгилашда, мулк солиқларини ҳамда ер рентасини ҳисоблашда, олиш-сотиш, айрибошлаш, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш ва бошқа амаллар бўйича нотариал битимларни амалга оширишда асос қилиб қабул қилинади. Ер участкалари, бино ва иншоотларни инвентаризация қилишда бажариладиган ишларнинг таркиби ҳамда мазмуни уларнинг бажарилиши мақсадлари билан белгиланади. Шунингдек, қўйилган ҳар қандай мақсадлар учун инвентаризация қилиш чоғида бажарилиши мажбурий бўлган муайян иш турлари ҳам мавжуд, булар – эгалик қилувчини ҳужжат асосида белгилаш, геометрик параметрларни текшириш, мазкур бино ҳамда иншоотларни ободонлаштиришга мўлжалланган ер участкаларининг чегараларини белгилаш, биноларнинг ҳақиқатдаги техник ҳолатини (шу жумладан зилзилабардошлигини) белгилаш ва ҳ.к.лардан иборат. Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling