Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet25/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Ривожланиши. MathCad технологиясининг кейинги ривожланиши MathCad Application Server (MAS) пайдо бўлиши билан боғлиқ. MAS технологиянинг мазмуни — MathCad дастурий таъминотига ёки веб-интерфейс (Web Calc технологияси) орқали тайёр MathCad - ҳужжатларга узоқлаштирилган кириш жорий этишдир. MAS фойдаланувчиси MathCad ни сотиб олишга мухтож бўлмайди, exe-файлларни юклаш ва ишга тушуришнинг ҳожати йўқ.
Тизимли талаблар:
Процессор: 32-битли ёки 64-битли (x86-64, EM64T) 400 МГц ёки юқори (700 МГц тавсия этилади) тактли частотали;
256 МБ тезкор хотирали ( 512 Мб тавсия этилади);
1,75 Гб бўш дискли фазо (MathCad учун 350 Мб, ўрнатишда вақтинчалик файллар учун 1,4 Гб);
CD-ROM ёки DVD (фақат дискни ўрнатиш учун); SVGAграфик картаёки юқори;
1024×768 (ёки юқори)ли ва 24 – битли (ёки юқори) рангли XGAмонитори; Сичқонча ёки бошқа қурилма.
Дастурий таъминот:
Операцион тизим: Windows XP (SP1, SP2, SP3), Windows Vista (SP1), Windows 7 или Windows XP x64 (SP2), Windows Vista x64 (SP1), Windows 7 x64, Windows 8;
Microsoft .NET Framework 3.5; MSXML 4.0 SP2;
Microsoft Data Access Components 2.8; Internet Explorer.
2.2. “MatLab” амалий дастурий пакети ва унинг имкониятларидан фойдаланиш.

MatLab (ингл. «MATrix LABoratory»нинг қисқартмаси, ўзбек тилида матрица лабораторияси, Матлаб, каби талаффуз қилинади) — техник ҳисоблаш масалаларини ечиш учун амалий дастурлар пакети ва ушбу пакетда фойдаланиладиган номдош дастурлаш тилидир. Пакетни миллиондан кўп муҳандис ва илмий ҳодимлар фойдаланиладилар, у кўпчилик замонавий, шу жумладан, Linux, Mac OS, Solaris (R2010b версиясидан бошлаб Solaris қўллаб-қувватлаш тўхтатилган) ва Microsoft Windows операцион тизимларда ишлайди.


MatLabдастурлаш тили сифатида Нью-Мексика университетининг компьютер фанлари факультетининг декани (ингл. Cleve Moler) томонидан 1970 йиллар охирларида ишлаб чиқилган. Ишланманинг мақсади факультет талабаларига Фортран тилини ўрганиш заруратисиз Linpack ва EISPACK дастурий кутубхоналаридан фойдаланиш имкониятини беришдан иборат бўлган. Тез орада ушбу тил бошқа университетлар орасида оммалашиб кетди ва амалий математика соҳасида фаолият қилаётган олимлар томонидан катта қизиқиш билан кутуб олинган. Ҳозиргача Фортранда ёзилган, очиқ дастлабки код билан тарқатиладиган 1982 йилги версиясини Интернетда топиш мумкин. Муҳандис Джон Литтл (ингл. John N. (Jack) Little) бу тил билан 1983 йили Стэнфорд университетга қилган ташрифида танишган. Янги тил катта тижорат салоҳиятига эга эканлигини тушуниб, у Клив Моулер ва Стив Бангерт (ингл. Steve Bangert) билан бирлашди. Улар ҳамкорлик MatLabниС тилида қайта ёздилар ва 1984 йили дастурнинг кейинги ривожлантириш учун The MathWorks компаниясини ташкил этишни асосладилар. Ушбу С да қайта ёзилган кутубхоналар узоқ вақтгача JACKPAC ном билан таниқли эдилар. Дастлаб MatLab бошқариш тизимларини лойиҳалаш (Джон Литтлнинг асосий мутахассислиги) учун мўлжалланган эди, лекин тезликда бошқа кўпгина илмий ва муҳандисик соҳаларда оммалашишга эришди. У, шунингдек, таълим тизимида, хусусан, чизиқли алгебра ва сонли усулларни ўқитиш учун кенг фойдаланилади.
MatLab тили ўзига маълумотлар тузулишли матрицаларда асосланган, функцияларнинг кенг спектрини, ишлаб чиқишнинг интеграллашган муҳитини, объектга мўлжалланган имкониятини ва бошқа дастурлаш тилларида ёзилган дастурларига интерфейсларни олган юқори даражадаги интерпретацияловчи дастурлаш тилидан иборат.
MatLabдастури, эҳтимол, берилганларни қайта ишлаш учун энг кучли дастурдир. MatLab – жадвал (ёки математик тилда, матрица) кўринишида тақдим этиладиган кўп ўлчовли маълумотлар билан ишлаш учун идеал муҳитдан иборат. Берилганларнинг ҳудди мана шундай синфига кўпчилик молиявий: котировка32), индикаторлар, макроиқтисодий статистика ва ш.к. ахборотлар киради .
MatLabниўзлаштириш, масалан Excelни ўзлаштиришга ўхшаш осон эмас. Энди ўрганаётганларни буйруқли сатрлар қўрқитиб юбориши мумкин. Аслида, кўп масалалар MatLabда Excelдагига қараганда нисбатан осон ва тез ечилиши мумкин. Буни устига кўп функциялар учун MatLabда одатдаги график интерфейс мавжуд, буйруқли сатр эса, амалиётда унча қўрқинчли эмас ва балки, бир қанча вақтлардан кейин Сизга у орқали ишлаш маъқул бўлар.

  1. Берилганлар билан ишлашнинг умумий вазифалари: жадвал элементларини қўшиш ва йўқ қилиш, саралаш, ўзгартириш ва ш.к. Мисол учун, MatLabда функция ёрдамида котировкалар устунини эскироқ берилганлар юқорида, пастда эса – янгироқлари жойлашадиган қилиб жуда тез “оёғини осмондан” қилиб айлантириб қўйиш мумкин. Бу аксинча юкланадиган (юқорида – янгилар, пастда - эскилари) котировкаларнинг баъзи манбалари билан ишлашда долзарбдир.

  2. Математик функциялар. Математикани қўллаш имкониятлари фақат бизнинг ҳаёлимиз бўйича чегаралангандир. Бу таъкид математик функцияаларга ҳам таълуқликдир.

  3. MatLab элементар функциялардан, масалан логарифмик функциялардан тортиб, токи махсус, масалан гамма- функциягача бўлган ўрнатилган катта сондаги функцияларга эга. Бу функциялар қарийиб барча ихтиёрий масалаларниечишда “ғиштчалар” сифатида фойдаланади.

  4. Сонли методлар: интеграллар вамақбуллаштирувчилар. Уларга мурожаат қилиш зарурати одатда портфелни мақбуллаштиришда, шунингдек маблағ ва хавф - хатарни бошқаришда пайдо бўлади. Мақбуллаштириш масалалари MatLabдафункцияларнинг Optimization Toolbox (мақбуллаштириш ускуналари) махсус тўплами ёрдамида ечилади. Фойдаланувчи портфелнинг бошланғич оғирлиги ёки сотув тизимининг параметрларини, MatLab эса, махсус алгоритмлар бўйича уларни мақбул комбинациясига эришгунга қадар эгалайди.




  1. Статистик функциялар ва олдиндан айтиш: ўрта арифметик, ўрта геометрик, стандарт четланиш (волатильность), корреляциялар, эҳтимолликлар тақсимотлари, тасоддифий сонлар генераторлари, регрессия, омиллик таҳлил, кластерли таҳлил ва кўпгина бошқалар. Бу функциялар сотув тизимлари ва портфелларни, визуаллаш ва котировкалардаги боғлиқларни излашда зурур бўлади. Функцияларнинг ушбу гуруҳига вақтли қаторларнинг кучли ускунаси бўлган Neural Network Toolbox (нейрон тармоқнинг ускуналар тўплами)ни ҳам киритиш мумкин.

  2. Молиявий функцияларнинг махсус пакетлари (Toolboxes):


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling