Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
- Bu sahifa navigatsiya:
- I-БОБ. АМАЛИЙ ВА ИНТЕГРАЛЛАШГАН ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРДА ТУРЛИ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ.
МУНДАРИЖАКИРИШ……………………………………………………………………………….… I-БОБ. АМАЛИЙ ВА ИНТЕГРАЛЛАШГАН ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРДА ТУРЛИ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ. 1.1-§. Дастурий воситалар синфлари уланинг қўлланилиш соҳалари...……………………………………………………………..…....………… 1.2-§. Амалий дастурий таъминот ва интеграллашган тизимларда муҳандислик масалаларини ечиш усуллари..................................................................................... 1.3-§. Техник жараёнларни моделлаштиришга мўлжалланган амалий дастурий пакетлардан фойдаланиш……....................................................................…..…….. II-БОБ. АМАЛИЙ ДАСТУРИЙ ПАКЕТЛАР ЁРДАМИДА ТЕХНИК ЖАРАЁНЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ.............................................................. 2.1-§. MathCad амалий пакети ёрдамида жараёнларни моделлаштириш………..... 2.2. “MatLab” амалий дастури ва унинг имкониятларидан фойдаланиш.............… Хулоса………………………………………………………….....…………………… Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………………........…… Иловалар I-БОБ. АМАЛИЙ ВА ИНТЕГРАЛЛАШГАН ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРДА ТУРЛИ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ.1.1-§. Дастурий воситалар синфлари уланинг қўлланилиш соҳалари.Бўлажак мутахасcисларнинг касбий фаолият соҳасида амалий дастурий воситалардан фойдаланишни ўрганишдан мақсад – улардан фойдаланиш имкониятлари ҳақидаги билимларга эга бўлишлари ва улардан самарали фойдаланиш учун мос кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. Мазкур диссертация ишимизда дастурий воситалар, уларнинг турлари ва таснифлари, фойдаланувчининг амалий дастурий таъминоти, ихтисослаштирилган дастурий воситалар, уларнинг турлари ва синфлари, математик масалаларни ечишда фойдаланиладиган амалий ускунавий пакетлар, белгили ҳисоблашлар учун пакетлар, Mathematica, Maple, MathCad, MatLab, Tex (LaTex), Statistika, Аuto CAD каби амалий дастурлар, уларнинг умумий кўриниши ва имкониятлари, шунингдек, бу дастурларда турли ҳил масалаларни ечиш усуллари билан танишиш масалалари ёритилган. Ахборот технологияларини жорий этиш йўналишларидан бири олий таълим ўқув жараёнида амалий дастурий таъминот(АДТ)ни қўллашдан иборат. Амалий дастурий пакет (АДП)ларни қўллаш талабалар томонидан илмий билимларни самарали эгаллашни таъминлайди. Бу самара талабалар томонидан анчагина катта ҳажмдаги билимларни тезроқ эгаллаш имкониятида пайдобўлади. Бундан ташқари амалий дастурий таъминотнинг ўзи илмий билимнинг элементидан иборат ва амалий дастурлар пакетларини катта сонини эгаллаган талаба, меҳнат бозорида рақобатбардошлироқ ва муваффақиятли бўлади. Дастурий восита (ДВ) – бу дастурлар, процедуралар, қоидалар, шунингдек агар кўзда тутилган бўлса, уларга йўлдош бўлган қайта ишлаш тизимини ишлаб туришига тегишли ҳужжатлар ва берилганлардан ташкил топган объектдир. Дастурий таъминот – аппарат воситалари қаторида, аниқ бир доирадаги масалалар ечиш учун мўлжалланган ва машинали ташувчиларда сақланадиган, компьютер дастурлар ва берилганларни ўзига олган ахборот технологияларининг муҳим таркибий қисмидир. Дастурий таъминот, ёки бошқа дастурларда фойдаланиш учун берилганлар, ёки процессор учун кўрсатмалар кетма-кетлиги кўринишида амалга оширилган алгоритмдан иборат. Дастурий таъминот синфлари. Дастурий таъминот белгиланиши(вазифаси)га қараб тизимли, амалий ва ускунавий, тарқатиш ва фойдаланиш усули бўйича тижоратли, очиқ ва эркин каби синфларга ажратилади. Эркин дастурий таъминот ихтиёрий компьютерларда уйда, офисларда, мактабларда, ОТМларда, шунингдек тижорат ва давлат ташкилотларда чегараланмаган ҳолда тарқатилиши, жойлаштирилиши ва фойдаланилиши мумкин. Тизимли дастурий таъминот — бир томонидан аппаратура, бошқа томонидан эса, фойдаланувчи иловаси бўлган “қатламораси интерфейси” сифатида чиқиб, процессор, тезкор хотира, киритиш-чиқариш қурилмалари, тармоқли жиҳозлар каби компьютер тизимининг компоненталарини бошқаришини таъминловчи дастурлар мажмуидир. Амалий дастурий таъминотдан фарқли ўлароқ, тизимли дастурий таъминот аниқ амалий масалалар ечмайди, фақат ҳисоблаш тизимларнинг аппаратли ва микродастурли жорий этишнинг деталларини абстрактлаштирувчи сервис вазифаларини тақдим этган ҳолда бошқа дастурларнинг ишини таъминлайди, ҳисоблаш тизимнинг аппарат ашёларини бошқаради. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling