Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet14/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Илмий ва муҳандислик дастурлари: Компиляторлар (compiler) — бу
дастурли матнли файлларни бажариладиган кодга (яъни, EXE, COM, DLL ва бошқа кенгайтмали файлларга) ўтказадиган (компиляциялайдиган) махсус иловадан иборат. Энг содда компилятор Visual Basic for Application (VBA) дир. У Microsoft Officeнинг барча иловаларида макросларнинг дастурлаш тидидан иборат, шунинг учун дастурлаш асосларини бемалол VBA ёрдамида ўрганиш мумкин. VBAни ўрганиб, нафақат Microsoft Office ва Corel WordPerfect Office дастурларида, балки CorelDRAW ва AutoCAD даструларида ҳам дастурлаштириш мумкин бўлади.
VBAнинг камчиликларидан бири, у асосида яратилган дастурий маҳсулотлар фақат макрослар каби ишлайди, яъни уларни бажариш учун у ёки бу иловани (Microsoft Office Word ёки бошқа) ишга тушириш керак.
Математик ва статистик ҳисоблашлар дастурлари. Математик ва статистик ҳисоблар учун, шартсиз лидер Microsoft Office Excelдир! Лекин математика касб эгаларига бу етарли эмас. Улар кўпинча MatLab (талабалар учун) ва Mathematica (муҳандис ва олимлар учун) дастурларига мурожат қиладилар. Бундан ташқари, статистик таҳлил пакетларидан Statistica, SPSS ва Stadiaларни эсдан чиқармаслик лозим.
CAD-тизимлар. CAD (Computer-Aided Design) ифода маълум МОБС маъносини билдиради. CAD-тизимлар дастлаб, муҳандис касб эгаларига қизиқ, лекин уларнинг оммалашганларидан бири Autodesk компаниясининг AutoCAD лойиҳалаш тизимидир. Унда ясси чизма қисмларини, уй режасини, хона интерьерини ёки ихтиёрий мураккабликдаги уч ўлчовли моделни ҳам яратиш мумкин. Архитекторларда AutoCAD иловасидан фарқи унверсал бўлмаган, архитектура масалаларини ечишга мўлжалланган ArchiCAD иловадан фойдаланиш
оммалашган. Шунингдек, MathCAD илова мавжуд, лекин у кўпроқ визуал объектларни лойиҳалашга эмас, балки математик масалаларни ечишга мўлжалланган.
1.3-§. Техник жараёнларни моделлаштиришга мўлжалланган амалий дастурий пакетлардан фойдаланиш

Математика ва иқтисодиёт мутахассислигига нисбатан, ўқув жараёнини ҳозирги замон талабига мос ҳолда такомиллаштириш MathCad, MatLab, Maple, Nagfortran library, статистик пакетлар каби амалий дастурий маҳсулотларни кўпроқ фойдаланишда намоён бўлиши керак. Буларнинг биринчи тўртта пакетларини олий математика, алгебра, математик таҳлил, функционал таҳлил, дифференциал тенгламалар ва ш.к. курсларни олиб боришда,статистик пакетларни эса – эҳтимоллар назарияси, математик статистика, кўп ўлчовли статистик методлар, эконометрика ва ш.к. курсларда фойланиш мақсадга мувофиқ.
Юқорида саналган курслар бўйича масалаларни ечиш ёки ўқув вазифаларни бажаришда талабалар ҳисоблаш амалларининг катталиги ва мураккаблигидан келиб чиқадиган қийинчиликларга дуч келадилар, натижада уларда катта интеллектуал кучланиш ва асоссиз вақт сарфи бўлади. Шу билан бирга, ечилаётган масалаларнинг сифати ва мазмуни замонталабига мос келмайди ҳам. Улар, замонавий реалликдан ажралган (ҳаддан ташқари моделлик, кичик ўлчамлик, чунки қўлда, жуда бўлмаганда калькуляторда ҳисоблаш учун мўлжалланган). Амалий дастурларнинг статистик пакетларини қўллаш: ечилаётган масалаларни мазмун қисмини яхшилаш; кўплаб амалларни қисқартириш ҳисобига ўқув жараёнини самарадорлигини кўтариш; ечимларнинг катта миқдораги алтернатив ечиш усулларини тез, дастурий жорий этиш ҳисобига тўғри ечимни самарали излаш имкониятини беради.
Ҳисоблаш техникасини амалиётга самарали жорий этишнинг шартларидан бири - ихтисослашган амалий дастурий пакетлар яратишдан иборатдир. Улардан фойдаланишга кириш мумкинлиги ва соддалиги компьютерни муҳандислик меҳнатига, илмий, иқтисодий, маданий, таълим соҳаларидаги аниқ масалаларни ечишда янада кенгроқ жорий этишга ундайди. Мавжуд амалий дастурлар пакетлари ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ инсон фаолиятининг қарийиб барча соҳаларини қамрайди. Одатда АДПлар маҳсус тизимлар негизида қурилади ва уларнинг кейинги ривожланиши аниқ йўналишда амалга ошади. Улар ҳисоблаш тизимларининг дастурий таъминотларидан ташқари ўзларининг хусусиятларига мос алоҳида таъминотга эга, хусусан, ўзларининг ҳужжатларига эга ва операцион тизимлар таркибига кирмайдилар.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling