Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
- Bu sahifa navigatsiya:
- MatLabтизими
2.2-расм. MathСad пакети ойнаси
MathСad пакети асосий математик ва физика-кимёвий формулалар ва константалар маълумотномалари билан тўлдирилган. MathСad пакетига турли: статистика, термодинамика, бошқариш назарияси, материаллар қаршилиги ва ш.к. предметлар бўйича у ёки бу электрон дарсликларни олиш мумкин. Пайдо бўлган муаммони ҳал қилишдан олдин, фойдаланувчи электрон дарсликни ўрганиб чиқиши ва ундан ўзининг ҳужжатига зарур лавҳалар, алоҳида формулалар ва константаларни ўтказиши мумкин. MathСad тизими анимация воситалари билан жиҳозланган бўлиб, улар яратилган моделларни нафақат статикада (сонлар, жадваллар, графиклар), балки динамикада (анимацион клиплар) ҳам жорий этиш имкониятини беради. MathСadтизимига белгилик математика воситалари интеграллашган бўлиб, бу қўйилган масала (масала босқич)ларини нафақат сонли равишда, балки аналитик равишда ҳам ечиш имкониятини беради. MathСad алмашиниш воситалари (алмашиниш буфери ва OLE) ўрнатилган тўла қонли Windows-иловадан иборат. Пакет матнли процессор билан жиҳозланган бўлиб, у мақолани Word туридаги муҳаррирсиз расмийлаштиришга имконият беради. MatLabтизими– бу MathWorks фирмаси томонидан ишлаб чиқилган матрицалик лабораториядир. MatLab – техник ҳисоблашлар учун юқори даражадаги дастурлаш тилидир. Унинг ютуғи - техник масалалар учун имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Ҳозирги кунда унинг 14 кенгайтма (версия)си мавжуд. 2.3-расм. MatLabтизими ойнаси MatLab – бу ўзига ҳисоблаш, визуаллаш, масала ва ечимлар математик шаклга яқин шаклда ифодаланадиган қулай муҳитда дастурлашни олган техник ҳисобларга мўлжалланган катта унумдорликдаги тизимдир. MatLabни қуйидагиларда фойланиш мумкин: математик ҳисоблашлар; алгоритмлар яратиш; маълумотларни таҳлил, тадқиқот қилиш ва визуаллаш; илмий ва муҳандислик графика; ҳам интерфейсни ишлаб чиқиш, шу жумладан, график интерфейсни яратишда MatLab бир неча йиллар мобайнида турли фойдаланувчиларга мўлжал олганҳолда ривожланди. Университет муҳитида у математика, машинақурилиши ва фаннинг турли соҳаларида ишлаш учун стандарт ускунадан иборат эди. Кўпинча MatLabда дастурларнинг toolboxes деб аталувчи ихтисослаштирилган гуруҳига муҳим аҳамият этилади. Улар MatLab фойдаланувчиларининг кўпчилиги учун жуда муҳим, чунки у ихтисослаштирилган методларни ўрганиш ва қўллашга имконият беради. Toolboxes – бу MatLab (М-файлларнинг) функцияларининг кўптомонлама тўпламидан иборат бўлиб, улар масалаларнинг хусусий синфларини, масалан, сигналларни, назорат тизимлари, нейрон тармоқлари, тоқ мантиқда, вэйвлетларда, моделлашда ва ш.к.ларда ечишга имконият беради. 2.4-расм. MatLab тизими график муҳити 2.4-расм. MatLab тизими бешта асосий қисмдан ташқил топган: MatLab тили. Бу объектга мўлжалланган дастурлаш оқимларини, функцияларини, маълумотлар таркибини, киритиш-чиқаришини ва хусусиятларини бошқаришли матрицалар ва массивларнинг юқори даражадаги тилидир. Бу содда ва мураккаб иловалар яратишга имконият беради. MatLab муҳити.Бу фойдаланувчи ёкиMatLab дастурчиси ишлайдиган ускуна ва мослашмаларнинг йиғиндиси бўлиб, ўзига MatLab ишчи фазосида ўзгарувчиларни бошқариш, маълумотларни киритиш-чиқариш, шунингдек М- файлларни ва иловаларни яратиш, назорат қилиш ва ростлаш учун қўлланиладиган воситаларни қамраб олади. Бошқарилувчи MatLab графика. Бу график MatLab тизими бўлиб, ўзига икки-ва уч ўлчовли маълумотларни визуаллаш, тасвирларни, анимацияни ва намойиш графикларини қайта ишлаш учун мўлжалланган юқори даражадаги буйруқларни олади. У шунингдек, ўзига MatLab иловалар учун Фойдаланувчининг Графикли Интерфейси (GUI) яратишдаги каби, графиканинг ташқи кўринишини муҳаррирлаш имкониятини берувчи паст даражадаги буйруқларни олади. Математик функциялар кутубхонаси. Бу йиғинди, синус, косинус, комплекс арифметика каби элементар функциялардан, токи матрицани тескарилаш, тезгина Фурье алмаштириши каби мураккаб ҳисоблаш алгоритмларининг кенг тўпламидан иборат. Дастурий интерфейс. Бу Си ва Фортранда MatLab билан ўзаро таъсир этадиган дастур ёзиш имкониятини берадиган кутубхонадир. У ўзига MatLabни ҳисоблаш ускунаси сифатида чақириб, MatLab (динамик алоқа)дан дастур чақириш ва Mat-файллар ёзувини ўқишга мўлжалланган воситаларни олади. Simulink, MatLab билан бирга борадиган дастур бўлиб, интерфаол чизиқсиз динамик тизимларни моделлаштириш тизими ҳисобланади. У жараённи экранда диаграммалар блокларини силжитиш ва уларни манипуляция қилиш йўли билан моделлашга имконият берадиган сичқонча билан бошқариладиган муҳитни ифодалайди. Simulink чизиқли, чизиқсиз, узлуксиз, дискрет, кўп ўлчовли тизимлар билан ишлайди. Maple — дастурий пакет, компьютер алгебра (аниқроғи, компьютер математикаси) тизими. У 1984 йилдан эътиборан дастурий маҳсулот ишлаб чиқаётган Waterloo Maple Inc. (ингл.) компаниянинг мураккаб математик ҳисоблашларга, маълумотларни визуаллаш ва моделлашга мўлжалланган маҳсулоти ҳисобланади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling