Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet19/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Математик тизимлар (ёки универсал математик пакет (муҳит)лар) деб, ўзига математик ва амалий масалаларни сонли ва аналитик (формулалар орқали) кўринишда ечишга мўлжалланган ускуналарни қамраб олган амалий дастурлар пакетига айтилади. Бундай мажмуаларга Mathematica, MatLab, Maple, MathСad, Gauss, Eureka ва бошқа ш.к. дастурларнинг пакетлари мисол бўлиши мумкин.
HTML форматининг кенгайтмаси бўлган MathML технология, Интернет- саҳифада Mathematica кодлаш технологиясини фойдаланиб яратилган формулаларни акслантиришга имконият беради.

2.7-расм. Mathematica дастурлаш тили ойнаси.


Пакетнинг ҳисоблаш имкониятларида қуйидагиларни ажратиш мумкин:
ҳисобларнинг юқори даражада аниқлиги;
ҳосила ва интегралларни алгебраик ва сонли ҳисоблаш;
алгебраик, дифференциал ва чекли айирмалик тенгламалар тизимини ечиш; ўрнатилган математик функцияларнинг кенг тўпламини (умумий миқдорда 200 дан ортиқ), шу жумладан Фурье алмаштириши, статистикани ва ш.к.ларни қамраши; матрицалик ва векторлик ҳисоблашларни қўллаб-қувватлайдиган қатор
функцияларни мавжудлиги;
ҳақиқий сонлар соҳасида ҳам, комплекс сонлар соҳасида ҳам ҳисоблашларни қўллаб-қувватлаши.
Юқорида саналганлардан келиб чиққан ҳолда, Mathematica пакети ихтиёрий фойдаланувчига турли соҳамасалаларини ечишда улкан имкониятлар тақдим этади.
Ушбу воситалар ичидан етарлича оммалашган ҳамда турли – туман ахборот (алгебраик ва сонли ҳисоблашлар, матнли, график ва тасвирий ахборотлар, шунигдек, multimedia-кенгайтма)ларни самарали амалга оширадиган ажойиб восита сифатида кўп вазифали интеграллашган Mathematica пакетини алоҳида ажратиш мумкин.


II-БОБ. АМАЛИЙ ДАСТУРИЙ ПАКЕТЛАР ЁРДАМИДА ТЕХНИК ЖАРАЁНЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
2.1-§. MathCad амалий пакети ва унинг имкониятлари.

MathCad — автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими синифидаги компьютер алгебраси тизими, ҳисоблаш ва визуаллашни қўллаб-қувватлаган ҳолда интерфаол ҳужжатларни тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, жамоавий ишлар учун фойдаланиш ва қўллашининг осонлиги билан ажралиб туради. MathCad дастлаб, Массачусет технология институтининг (MIT) олими Аллен Раздов томонидан 1988 ўйлаб топилган ва ёзилган. У 2006 йилдан эътиборан PTC (Parametric Technology Corporation) компорациянинг қисми бўлган Mathsoftкомпаниянинг ташкилотчиси ҳисобланади.
MathCad фойдаланиш учун интуитив ва содда бўлган фойдаланувчи интерфейсга эга. Формула ва берилганларни киритиш учун клавиатурани ҳам, ускуналарнинг махсус панелини ҳам фойдаланиш мумкин.
Математика ва информатикани бирлаштиришни ҳам, мумтоз математикани ўрганиш ҳам имкониятини берадиган самарали математик пакетлардан бири MathCad пакетидир. У талабалар томонидан эгаллаш учун етарлича содда ва дастурлаш кетидан ечилаётган масалани математик асосини кўриш учун етарлича очиқдир.
MathCad пакети –Mathsoftкомпаниянинг маҳсулоти – универсал математик пакетдан иборат бўлиб, муҳандислик ва илмий ҳисоблар бажариш учун мўлжалланган. Пакетнинг асосий устунлиги– ечиладиган масалалар ифодаланиладиган тил табиий математик тилдир. Буни устига пакетда кучли график ташкил этувчиси мавжуд. Матн муҳаррирни умумқабул қилинган математик тилни ва график воситаларни фойдаланиш имкониятларини бирлаштириш, фойдаланувчига тайёр натижа ҳужжатини визуал қулай кўринишда олиш имкониятини беради. Пакетни фойдаланиш интеллектуал меҳнат самарадорлигини анчагина кўтаради.


MathCad(13.1 версияларигача)нинг баъзи бир математик имкониятлари компьютер алгебра тизимининг Maple(MKM, Maple Kernel Mathsoft) тўпламостига асосланган. Унинг 14 версиядан бошлаб —MuPADсимволлик ядро фойдаланади.
Тенглама ва ифодалар дастурлаш тилларида матнли ёзувига қарама-қарши график кўринишида аксланадиган иш ишчи вароқ доирасида амалга оширилади. Ҳужжат- иловаларни яратиш WYSIWYG (What You See Is What You Get — «нимани кўрсанг, шуни оласан») тамойилига асосланган. Бу дастур, асосан, дастурчи бўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланганлигига қарамай, Mathcad шунингдек, тақсимланган ҳисоблар ва анъанавий дастурлаш тилларини мураккаб лойиҳаларда математик моделлаш натижаларини тақсимланган ҳисоблар ва анъанавий дастурлаш тилларни қўллаш йўли билан натижаларни визуаллашда,шунингдек, муҳандислик лойиҳаларда фойдаланилади.
Mathcadни ҳисоблаш ва муҳандислик ҳисобларни ўқитишда фойдаланиш етарлича қулайдир. .NET ва XML технологияларни қўллаб-қувватлаган ҳолда бирлигидагиилованинг очиқ архитектураси осонгина Mathcadни ихтиёрий ИТ- таркиб ва муҳандислик иловаларга интеграция қилиш имкониятини беради. Электрон китоб(e-Book)ларни яратиш имконияти мавжуд.
Ҳозирги вақтда турли математик тизимлар ишлаб чиқилган. Булар қаторига: Maple, Matlab, Mathematica, Reduce, Derive, Theorist, Macsyma ва бошқа тизимларни киритиш мумкин. Буларнинг ҳар бири ўзининг устунлиги ва камчилигига, шунингдек ўзининг қўллаш соҳасига эга.
MathCAD тизими ўзининг аналогларидан фарқи қуйидагилардан иборат:


    1. Download 0.9 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling