Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Математик дастурий таъминот
- Компьютер алгебранинг тизимлари 3 Эркин булмаган дастурий таъминот - Проприетар 20)
- Амалий дастурлар пакети
2-жадвал
Математик дастурий таъминот хусусиятлари
Амалий дастурлар – фойдаланувчининг аниқ масалаларини ечиш учун мўлжалланган дастурлардир. Амалий дастурлар пакети (аббр. АДП, Softwarepackage) – дастурли пакет, аниқ предмет соҳасининг аниқ синф масалаларини ечиш учун мўлжалланган ўзаро алоқадор дастурлар мажмуасидан иборат. АДП функционал масалаларни ечишнинг дастурий ускунаси бўлиб хизмат этади ва дастурий маҳсулотларнинг энг кўп сонли синфидан иборат. Ушбу синфларга турли предмет соҳасига тегишли бўлган ахборотларни қайта ишлашни бажарадиган дастурий маҳсулотар киради. АДПларини икки турга: статик (С-пакетлар) ва динамик (Д-пакетлар)га ажратиш мумкин. С-пакет ҳолатида дастлаб амалий дастурларни тузиш амалга ошади (пакет-конструктор, ёки К-пакет ишлайди), сўнгра ҳисоб-китоб қилинади (пакет-ҳисоблагич, ёки В-пакет), шундан сўнг график пакет (Г-пакет) олинган маълумотларни визуаллашни бажаради. В-пакет ва Г-пакетларнинг ишлари параллел амалга ошиши мумкин. Амалиётда С-пакетлар Д-пакетларга қараганда кенгроқ тарқалган. Д-пакет ҳолида юқорида эслатилган учта босқич ягона жараён доирасида динамик бажарилади. Бундай ёндашув самарали бўлиши мумкин, лекин Д-пакет ишлаб чиқиш, С-пакетни ишлаб чиқишга қараганда анча кўп меҳнатни талаб этади. MathСad.Амалий масалаларни ечиш учун ускунавий воситалар соҳасидаги энг охирги ютуқлардан бири MathCad – физико-математик пакет бўлиб, математик ҳисобларни нафақат рақамларда, балки аналитик (символлик) шаклда ҳам амалга ошириш имкониятини беради. 80-йилларнинг ўрталарида Mathsoft Inc. фирмаси янги математик тизим MathСad дастурини ишлаб чиқди. MathСadнинг бошқа математик пакетлардан муҳим фойдали хусусиятларидан бири, унда қайта ишланадиган математик ифодалар, қарийиб барча оддий математик символикани такрорлашидир. MathСad – фойдаланувчига формула, сонлар, графиклар ва матн билан ишлаш учун ускуна тақдим этадиган, эгаллашда ва графика билан ишлашда ҳам содда интерфейсга эга бўлган дастурий восита, компьютерда турли-туман математик ва техник ҳисобларни бажариш учун муҳитдир. MathСad муҳитида турли мураккабликдаги математик масалаларни сонли ва белгили ечишга мўлжалланган юздан ортиқ операторлар ва мантиқий функциялар мавжуд. MathСad аниқ илмий – техник соҳадаги мутахассисларга жуда тезликда компьютерда, анъанавий дастурлаш тилларининг (Fortran, С, Pascal, Basic ва ҳоказо) майда-чуйдаларига берилмаган ҳолда, математик моделлаш соҳасида ишлашни эгаллашга имконият беради. MathCad интерфейси содда ва тушунарли бўлиб, тўлиқ Windowsмуҳитининг стандартига мос келади. Барча графиклар ва математик объектларўзгарувчан палитраларидан “сичқонча” тугмасини чертиб киритилиши мумкин. MathCad график муҳити математик формулаларни одатдагидек кўринишда ёзиш, маълумотларни эгилувчан ва график кўринишда ифодаланган ҳолда тақдим этиш имкониятини беради. MathCad ҳужжати ҳар хил турдаги соҳалардан иборат. Матнли соҳа ускуналар панелида А ҳарфли тугмани босиш орқали яратилади. Математик соҳалар бўш жойда чертилса пайдо бўлади (формулани киритиш жойини белглайдиган қизил бутча пайдо бўлади). Экранда соҳаларни осонгина “сичқонча” ёрдамида суриш мумкин. Кўпчилик математик формулалар MathCad ишчи ҳужжатида ҳудди қоғоз варағидаги каби ёзилади. Арифметик амалларнинг белгилари + , - , *, / тугмалар ёрдамида киритилади. Мураккаб операцияларни киритишда, экран чап томонида жойлашган MathCad операторлари палитра тугмаларини фойдаланилади. Бир палитрадан бошқасига ўтиш учун палитра устида рақамга чертиш зарур. Матн, графика ва формулалар жойлаштирилган MathCad ҳужжати, дарслик ёки илмий мақоланинг саҳифасига ўхшайди ва бунда формулалар “тирик” бўладилар – MathCad натижаларни ўқиб бўлиши, графикларни чизиб бўлиши ва ш.к. билан, уларнинг ихтиёрий бирига ўзгартириш киритилса бас. MathСad пакети муҳитида ишлашнинг асосий устунлиги қуйидагилардир: MathСad муҳитида математик ифодалар уларни умум қабул қилинган нотациясида ёзилади: сурат юқорида, махраж эса, пастда жойлашади; интегралда интеграллаш чегаралари, шунингдек, ўзларининг одатдаги жойларида туради. Бу ҳолат, нафақат компьютерга, балки фойдаланувчига ҳам тушунарли қилади. MathСad муҳитида дастурни яратиш жараёни, уни ростлаш билан параллел боради. Фойдаланувчи MathСad-ҳужжатга янги ифодани киритиб, ўзгарувчиларнинг аниқ қийматларида нимага тенглигини бир онда нафақат ҳисоблаши, балки график қуриш ёки сиртни ясаши мумкин. MathСad пакетига ташқи процедураларнинг чақиришисиз пайдо бўладиган муаммоларни еччиш имкониятин берадиган етарлича кучли математик аппарат интеграллаштирилган. MathСad муҳтида кириш мумкин бўлган ҳисоблаш ускуналарининг рўйхати қуйидагилардир: алгебраик тенгламалар ва тизимлар (чизиқли ва чизиқсиз)ни ечиш; оддий дифференциал тенгламалар ва тизимлар (Коши масаласи ва чегаравий масала)ни ечиш; хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш; маълумотларни статистик қайта ишлаш (интерполяция, экстраполяция, апроксимациява бошқ.); в екторлар ва марицалар билан ишлаш (чизиқли алгебра ва бошқ.); функционал боғликларни минимумини ва максимумини излаш. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling