Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet13/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Медиа соҳасида ускунавий дастурий воситалар. Тижорат ёки таълимий асосда бошқа фойдаланувчилар учун чоп этилган ёки электрон медиа ашёлар ишлаб чиқадиган фойдаланувчининг талабларини таъминлайдилар. Бу полиграфик қайта ишлаш, вёрстка қилиш, мультимедиани қайта ишлаш, HTML муҳаррирлар, рақамли анимация, рақамли овоз ва ш.к. ларнинг муҳаррирлари каби дастурлардир.

  • Лойиҳалаш ва конструкция қилиш учун мўлжалланган амалий дастурлар аппарат ва дастурий таъминотни ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ўзларига автоматлаштирилган лойиҳалаш (лойиҳалаш ишларини автоматлаштирилган тизимлари - ЛИАС), автоматлаштирилган муҳандисликни (computer aided engineering - CAE), дастурлаш тилларини муҳаррирлаш ва компиляция қилиш, ишлаб чиқишнинг интеграллашган муҳити дастурларини (Integrated Development Environments — IDE) қамраб олади.

  • Microsoft Office амалий дастурлар пакетлари; Типик ҳисоблаш тизимларининг мантиқий таркибида операцион тизимлар бир томондан, уларнинг микроархитектурали қурилмалари, машина тили, ва балки шахсий (ўрнатилган) микродастурлар, ва бошқа томондан – амалий дастурлар билан орасида муҳим ўрин тутади.

    Дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларга операцион тизим минимал зарур вазифалар тўпламини тақдим этган ҳолда, жорий этиш деталларидан ва қурилмаларни ишлашидан абстракциялашга имконият беради.
    Кўпчилик ҳисоблаш тизимларда операцион тизим асосий, дастурий таъминотнинг энг муҳим (баъзан ягона) қисми ҳисобланади. 1990-йиллардан эътиборан энг кенг тарқалган операцион тизимларнинг Windowsва UNIX (айниқсано LinuxваMac OS)лар оиласидан иборат.
    Операцион тизимлар керак, агар: ҳисоблаш тизимлари турли масалалар учун фойдаланилаётган, бунда бу масалаларни ечаётган дастурларда берилганларни сақлаш ва улар билан алмашиниш зарурати бўлса. Бундан маълумотларни сақлашнинг универсал механизмининг зарурлиги келиб чиқади; кўп ҳолларда операцион тизим, унга файллик тизимнинг жорий этилиши билан жавоб беради. Замонавий тизимлар, бундан ташқари, секин дискли амалларга эътибор қилмаган ҳолда бир дастурни чиқариш, бошқасини киритиш билан бевосита “боғлаш”ни тақдим этиш имкониятига эгадирлар;
    турли дастурлар бир ҳил улкан амалларни бажариш заруратидадир. Масалан, белгини тугмалар мажмуасидан одийгина киритиш ва уни экранда акс эттириш юзлаб машина буйруқларини, дискли амал эса – минглаб амалларни бажаришни талаб этади. Уларни ҳар гал янгидан дастурламаслик учун, операцион тизимлар кўп ишлатиладиган дастур(вазифа)ларнинг тизимли кутубхоналарини тақдим этади;
    турли ноқулайликларини келтирмаслиги учун тизим дастурлар ва фойдаланувчилар орасида ваколатларни тақсимлаши зарур;
    бир компьютерда (хатто фақат биргина процессорли) таниқли “вақтни тақсимлаш”ни қабул қилиш ёрдамида амалга ошириладиган бир неча дастурларни бажарилишини “бир вақтда” имитация қилиш имконияти мавжуд. Бунда махсус режалаштирувчи деб аталган компонент процессор вақтини қисқа кесмаларга бўлади ва уларни навбати билан турли бажарилувчи дастур(жараён)ларга тақдим этади;
    оператор алоҳида дастурларни бажариш жараёнини ундай ёки бундай бошқариш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун, операцион муҳитлар- қобиқ ва утилитлар тўплами хизмат қиладилар – улар операцион тизимнинг қисми бўлиши мумкин.
    Коммуникацион дастурлар. Замонавий ШК фойдаланувчисининг асосий коммуникацион дастурлари – бу браузер (brawser) ва иловалар —электрон почта мижозлари(e-mail client). Windows XP таъминоти комплектига энг кўп оммалашган Microsoft Internet Explorer браузер киради. Бунга узоқ вақт алтернатив браузер бўлиб, Netscape Communicator хизмат қилган, лекин рақобат курашида Microsoft маҳсулот бозорига йўл берган.
    Netscape Communicator негизида бир неча алтернатив браузерлар пайдо бўлди. Булар қаторига Mozilla FireFoxни киритиш мумкин. Бошқа браузерлар ҳам мавжуд, масалан Opera.

    Download 0.9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling