Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet4/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

отладчик-ростловчи (дебаггер, ингл. Debugger, bug сўзидан) — бошқа дастурларда, операцион тизимлар ядроларида, SQL6)-сўровларда ва коднинг бошқа кўринишларида хатоликни излаш учун мўлжалланган компьютер дастури. Ростловчи кодни бажариш мобайнида трассировкалаш, кузатиш, ўрнатиш ёки кодни бажариш мобайнида ўзгарувчиларнинг қийматини ўзгартириш, назорат нуқталарини ёки тўхтатиш шартларини ва бошқаларни ўрнатиш ва йўқатиш имкониятини беради;
кодни қоплашни таҳлил қилиш ускунаси - QNX Momentics Professional Edition (PE) ишлаб чиқарувчи касбий комплектида кодни қоплашни таҳлил қилиш ускунаси мураккаб тизимларда дастурий кодни сифатини ва маҳсулотни тўлиқлигини таъминлашнинг махсус методологиясини жорий этади. Ушбу ускуна тест ўтказишга мўлжалланган дастлабки коднинг шохларини ажратиш, коднинг кўпинча фойдаланиладиган лавҳаларига қўллаш, унумдорликни таҳлил қилиш ва ростлаш, яъни коднинг барча лавҳаларини текширишни таъминлаш имкониятини беради.Ушбу муҳим ускуна дастурий таъминот хатолигини аниқлаш ва узатиб бориш асл кодни ишлаб чиқишда иштирок этмаган турли гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Кодни қоплашни таҳлил қилиш ускунасиIDE билан тўлиқ интеграллашган ва ишлаб чиқариш жараёнида мақбуллаштириш, тестдан ўтказиш ҳамда дастурий маҳсулот сифатини таъминлаш имкониятини беради;
узлуксиз интегация воситалари воситалар(CI, ингл. Continuous Integration) — бу ишчи нусҳаларини кунига бир неча марта умумий асосий ишлаб чиқариш шохига туташадиган ва тезроқ аниқлаш ва интеграция масалаларини ечиш учун лойиҳанинг тез-тез автоматлашган йиғишларни бажарадиган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш амалиётидир. Тизимнинг турли қисмлари устида ишлаб чиқувчилар эркин меҳнат қиладиган оддий лойиҳада, интеграция босқичи якунловчи ҳисобланади. У ишни тугашини одиндан айтиб бўлмайдиган даражада ушлаб туриши мумкин. Узлуксиз интеграцияга ўтиш интеграциянинг иш ҳажмини пасайтириши мумкин ва эртароқ аниқланган ва йўқ қилинган хато ҳамда қарама-қаршиликлар ҳисобига олдиндан айтаоладиган қилади. Бу илк бор 1991 йили Gradi Buch томонидан таклиф қилинган;
автоматик тест ўтказиш воситалари - дастурий таъминотни автоматик тест ўтказиш- дастурий таъминотнинг сифатни назорат қилиш босқичидаги тест жараёнининг бир қисмидир. У тестларни бажариш ва натижаларни текшириш учун дстурий воситалар фойдаланилади. Бу ўз навбатида тест ўтказиш вақтини камайтириш ва унинг жараёнини соддалаштиришга ёрдам беради;
версияларни бошқариш тизимлари - (ингл. Version Control System, VCS ёки Revision Control System) — ўзгараётган ахборот билан ишлашни осонлаштириш учун мўлжалланган дастурий таъминот. Версияларни бошқариш тизими бир ҳужжатнинг бир неча версияларини сақлаши, зарур ҳолларда аввалги версияларга қайтиши, ким ва қачон у ёки бу ўзгартиришлар қилганлигини аниқлаши ва бошқа кўпгина ишларни амалга ошириши мумкин. Бундай тизимлар дастурий таъминотни ишлаб чиқишда дастурнинг дастлабки кодларини сақлаш учун кенг фойдаланилади. Лекин, улар ҳудди шундай муваффақият билан ҳозирги кунларда узлуксиз ўзгараётган катта миқдордаги электрон ҳужжатлар билан иш олиб борилаётган бошқа соҳаларда фойдаланиши мумкин. Хусусан, одатда маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни бошқариш тизими (PDM-Product Data Management) таркибида ЛИАС (САПР) қўлланилади. Версияларни бошқариш тизимлари конфигурацион бошқариш (Software Configuration Management Tools) қуролларида фойдалинади;
лойиҳаларни бошқариш тизимлари - лойиҳаларни бошқариш (ингл. project management) – бориш жараёнида кўрсатилган чегараларда баъзи лойиҳалар доирасида иш ҳажмини, ашёларни (вақт, пул, меҳнат, материал, энергия, фазова ш.к.), вақтни, сифатни ва хавф-хатарларни мувозанатлаштиришда аниқ мақсадлар аниқланадиган ва эришиладиган қандайдир натижалар олишга қаратилган фаолият соҳасидир. Лойиҳани бошқариш – лойиҳа доирасида қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган амалларни режалаштириш ва жорий этиш учун билимлар, кўникмалар, ускуналар ва методларниқўллашдир. Лойиҳаларни бошқариш қуйидаги босқичларни ўзига олади: ишларни режалаштириш, хавф- хатарлар баҳолаш,зарур ашёларни баҳолаш, ишни ташкил этиш, инсон ва моддий ашёларни жалб этиш, раҳбарлик, лойиҳани бажарилишини боришини назорат қилиш (лойҳани бажарилишини самарадорлигини ўлчаш ва назорат қилиш учун ўзлаштирилган ҳажм методи фойдаланилади), бажаришни бориши бўйича ҳисобот, олинган далиллар асосида натижаларни таҳлил қилиш;
хатоларни кузатиш тизими(ингл. bug tracking system) –дастурларда топилган хато, яъни багларни, фойдаланувчилар истакларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек ушбу хатоларни бартараф этиш ва истакларни бажариш ёки бажарилмаслик жараёнини кузатиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчи(дастурчи, тестловчи ва бошқа)ларга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган амалий дастур; ва бошқалар.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling