Шошилинчтиббийёрдамкўрсатишниташкилэтишгақўйиладиганталаблар
Тиббий ходимларнинг махсус кийимида (тиббиёт халати, костюми) доғлар ва бошқа ифлосланиш излари бўлмаслиги керак.
Кўрик ўтказишда беморни кўраётган тиббиёт ходимининг қўллари тоза бўлиши керак.
Тиббий муолажаларни ўтказишда ишлатиладиган асбоблар ва материаллар стерил бўлиши керак. Ишлатиладиган тиббиёт қўлқоплари, шприцлар, игналар, бинтлар ва бир марта ишлатиладиган бошқа воситалар ҳимоя ўрамидан бевосита қўлланилиши олдидан чиқарилиши керак.
Касалликка (жароҳатланишга) ташҳис қўйишда тиббиёт ходими уни беморга (жабрланувчига) ва рози бўлганида унинг оила аъзоларига маълум қилиши, ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш (тиббий муолажалар) бўйича режа ва мавжуд вариантларни баён этиши керак.
Бемор (жабрланувчи) шифохонага ётишдан воз кечган тақдирда ёки бунга зарурат бўлмаган тақдирда тиббиёт ходими беморга шифохонага ётқизишдан воз кечиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашга тақдим этиш керак.
Муҳим ҳаётий фаолияти бузилган беморлар қабул бўлимига кирмасдан реанимация блокига ётқизилади.
Беморни инфекцион касалликлар бўлимига ётқизишда 058/У-сонли ҳисобга олиш формаси тўлдирилади. Инфекцион касаллик, озиқ-овқатга оид, касбий ўткир заҳарланиш, эмлашларга одатий бўлмаган реакция ҳолатларида ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорат марказига шошилинч хабарнома юборилади.
66
X. Қон хизмати муассасаларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Қон хизмати муассасаларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш
Мазкур санитария-гигиеник қоидалар қон хизмати муассасаларида шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган санитария-гигиеник, профилактиква эпидемияга қаршитадбирлар мажмуига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
Донорлик бўлими
Do'stlaringiz bilan baham: |