Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Муолажа хонасига қўйиладиган талаблар
Download 493.95 Kb.
|
0342-17
Муолажа хонасига қўйиладиган талаблар
Муолажа хонаси турли даволаш ва ташҳис амалларини бажариш жойи ҳисобланади. Ихтисослигидан қатъий назар, муолажа хонаси барча керакли жиҳозлар, мебель ва асбобларга эга бўлиши керак. Муолажа хонасида ўзи юра оладиган, ярим ётиш ва оддий режимдаги беморларга барча турдаги инъекциялар (томир ичи, мушак ичи, тери ости) амалга оширилади. Муолажа хонасида ўтказиладиган ташҳис амалларига қон олиш, шу жумладан шошилинч қон олиш киради. Барча тайёрлов ишлари, тиббиёт муолажа ҳамшираси томонидан иш кунининг бошида бажарилади, яъни ишлатилган шприцлар, асбоб-ускуналар, пахта-шарик ва қўлқопларни дезинфекцияловчи эритмалар тайёрланади. Барча муолажалар мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ тарзда махсус кийимда, бир марталик шприц ва системалар билан ўтказилиши керак. Инъекция қилинишидан аввал бир марталик шприц ва системалар беморнинг олдида очилади. Томир ичи, мушак ичи ва тери ости инъекциялари учун тоза тиббиёт пахтаси ишлатилади. Инъекционжойни тозалашинъекция (томир ичи, мушак ичи ва тери ости) ва қон олиш жойини таркибида спиртга эга антисептик ёрдамида зарарсизлантиришни англатади. Шприц игнасини флаконга киритишдан аввал кўп дозали флаконларнинг резина пробкасини 70% ли спирт эритмаси билан артилади. Инфузион эритмали флаконларни ишлатишдан аввал уларнинг тиниқ ёки хиралиги, майда заррачалари, дарз кетган жойлари бор-йўқлиги кўздан кечирилади ва яроқлилик муддати текширилади.Стерил дори шакллари кичик индивидуал қадоқларда тайёрланиши керак. Флакон ва ампулалар очилганидан сўнг дарҳол ишлатилиши керак. Очиқ ампулаларнинг қайта ишлатилиши ман этилади. Флаконларни қайта ишлатиш фақатгина бир беморнинг ўзи учун рухсат этилади. 14 Кўп дозали флаконларда чиқарилувчи дори воситаларини ишлатишда (инсулин, генсулин, актрапид, гепарин кабилар) ҳар бир керакли дозани алоҳида бир марталик шприц ёрдамида олиш шарти билан бир нечта беморга қўллаш рухсат этилади. Антибиотиклар йўриқномасига асосан ишлатилади. Муолажа хонасининг турли юзаларига қон, унинг препаратлари ва бошқа биологик ажратмалар тушган ҳолатда таркибида 0,5 % хлор сақловчи препарат 10 дақиқага (ёки унинг аналоги) ёки дезинфектант йўриқномасига кўра қуйилади. Муолажани муолажа хонасида ўтказишга имкон мавжуд бўлмаган ҳолатда (бемор аҳволига кўра) муолажа беморнинг тўшаги ёнида ўтказилади. Палатада муолажалар ўтказиш учун икки қисмга эга мобил столчадан фойдаланилади: тепа қисми “стерил”, пастки қисми “стерил эмас”. Юқори қисмга бир марталик шприцлар, системалар, тоза тиббиёт пахтаси, қўл учун антисептик ва дори воситалари жойланиб, тоза мато билан ёпилади. Столчанинг пастки қисмига ишлатилган материал, яъни ампулалар учун идиш, “Б” синфидаги ўткир чиқиндилар учун қаттиқ контейнер, мос равишда “Б” синфидаги ишлатилган материал деб маркировкаланган ишлатилган шприц ва системалар учун қопқоқли идиш ва ишлатилган пахта шариклари учун идишлар жойлаштирилади. Барча ишлатилган материаллар (шприцлар, системалар ва пахта шариклар) муолажа хонаси шароитида дезинфекция қилинади. Инъекция қилинганидан сўнг кўрсатма варағи ва муолажа журналида ўтказилган муолажа тўғрисида қайд этилади. Барча томир ичига юбориладиган инъекциялар кўрув қўлқопларида амалга оширилади. Кўрув қўлқопларини бир смена давомида бир беморнинг ўзига бир неча марта ишлатилишига рухсат этилади. Ҳар бир муолажадан авввал ва кейин тиббиёт ҳамшираси қўлини антисептик билан зарарсизлантиради ёки мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ тартибда ювади. Кўрув қўлқоплари қон ёки бошқа биологик суюқликлар билан ифлосланганда ўрнатилган тартибда дезинфекция ва утилизация қилинади. Ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилган кўрув қўлқоплари беморнинг жавончасида сақланади. Иш сменасининг якунида кўрув қўлқоплари идишга тўпланади ва ўрнатилган тартибда утилизация қилинади. Муолажа хонасини кундаликвамукаммал (генерал) тозалашушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқамалгаоширилади. 15 Download 493.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling