Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Барча турдагистационарларучунэпидемиологик анамнез тўплашСХЕМАСИ


Download 493.95 Kb.
bet4/77
Sana26.02.2023
Hajmi493.95 Kb.
#1232441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
0342-17

Барча турдагистационарларучунэпидемиологик анамнез тўплашСХЕМАСИ:

  1. Ҳар бир инфекционкасалликнинг энг узоқ муддатли инкубацион даври давомида яшаш ёки прописка, иш ёки ўқиш жойида (тагига чизилсин) инфекционкасалликлар (ич терлама, паратиф, бошқа сальмонеллёз, дизентерия, бошқа ЎИИ, вирусли гепатитлар, сил, таносил касалликлари) (тагига чизилсин) билан оғриган инфекцион бемор билан мулоқотда бўлганми?

(қайси вақтдан қайси вақтга қадарлиги қайд этилсин)



  1. Ушбу касаллик билан касаллангунга қадар бир ҳафтадан 2 ойгача муддатда яшаш жойидан ташқарига чиққанми? Борган жойи ва қайтган санаси

(қайд этилсин)

  1. Қайсиинфекционкасалликларбиланоғриган?

(қайд этилсин)

  1. Охирги 6 ой давомида стационар ва амбулатория даволанишидабўлганми, гемотрансфузия (қонваунингкомпонентларини) олганми, жарроҳликва массивоперацион амалиётлардан ўтказилганми? (тагигачизилсин)

  2. Бошқапарентералмуолажалар олганми, шу жумладан, игнабиландаволанганми?

  3. Маиший (маникюр, педикюр, пирсинг, татуаж вабошқалар) хизматтурлариданфойдаланганми?

(керагиқайдэтилсин, жойивавақтикўрсатилсин)

  1. Соматикстационарларда (бўлимларда) шифохонаичиинфекцияларипрофилактикаси

  1. Соматикстационарлардашифохонаичиинфекцияларипрофилактикасибўйичатадбирларниташкилэтиш


11




    1. Ушбу бобда соматик ихтисосдаги стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олди олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитар-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирлари мажмуига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади.

    2. Ходимлар муассасаларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибни таъминлаши, шунингдек, уларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

    3. Палатага ётқизиш амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ майдонни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

    4. Беморга шахсий гигиена буюмларини палатага олиб киришива ўзининг тоза кийимида бўлишига рухсат берилади. Кийим эркин туриши, тўқима (трикотаж) ёки ип-газламадан тикилган бўлиши, шунингдек, алмаштириладиган шахсий пойабзали, қишки пайтда – иссиқ халат бўлиши керак.

    5. Бўлимнинг кўзга кўринарли жойида (коридор, холл) бир марталик ишлатиладиган шприцни беморнинг олдида очиш лозимлигини беморларга эслатувчи ёзув бўлиши зарур.

    6. Бўлимдаги ҳар бир бемор 7 кун давомида камида бир марта (агар қарши кўрсатмалар бўлмаса), йилнинг иссиқ даврида – кўп марта гигиеник душ қабул қилиши керак. Ички кийим ва тўшак тўпламларини алмаштириш 7 кун давомида камида бир марта ва ифлосланишига қараб амалга оширилади.

    7. Беморларнинг озиқ-овқатлари бўлимларда махсус ажратилган совутгичда сақланиб, унда озиқ-овқатларнинг ёнма-ён сақланиши қоидаларига амал қилиш керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларининг биргаликда сақланиши тақиқланади.

    8. Болалар бўлимларида барча палаталар болаларнинг тагини ювиш учун махсус раковиналар билан жиҳозланади. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда болаларни кружкадан сув қуйиш ёки раковина ёки тоғора устида баланда тумбага ўрнатилган “умивальник” (бачок) ёрдамида ювинтирилади.

    9. Беморлар учун туваклар ва судналар тувакхона ёки ҳожатхонада махсус ажратилган жойда сақланади. Ҳожатхонада туваклар бўшатилганидан сўнг тувак ювгичлар билан ювилади ва 10 дақиқа давомида таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция воситаларда ёки бошқа дезинфектантларда ушбу дезинфектант йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади.

    10. Ҳуқна қилиш хонаси кушетка, жавонча, стол, халатлар учун илгичлар билан жиҳозланади. Эсмарх кружкаси 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларда ёки бошқа дезинфектантда ушбу дезинфектант йўриқномасига мувофиқ тўлиқ ботириб қўйиш орқали зарарсизлантирилади. Вазелинни катта идишларда (0,5 л банка ва ҳ.к.ларда) сақланиши тақиқланади.Вазелин 10,0 гр.дан ортиқ бўлмаган сиғимдаги идишларда сақлашга рухсат берилади. Учликлар ишлатилганидан сўнг 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларида ёки бошқа дезинфектантда ушбу дезинфектант йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади, совунли эритмада ювилади, сўнгра стерилизаторда қайнаган вақтдан бошлаб 20 дақиқа давомида қайнатиш усули билан чуқур дезинфекция қилинади ва қуруқ ҳолда сақланади.


12




    1. Юқумли касалликларга гумон қилинаётган беморларни аниқлаш учун шифохонанинг барча бўлимларида 3 кун ва ундан ортиқ давр ичида ҳарорати юқори (37,5°С ва юқори) бўлган барча беморлар ҳисобини юритиш зарур.

    2. Бундай беморлардан уларнинг ташҳисидан қатъий назар, безгак, тиф-паратифоз ва риккетсиоз инфекцияларига лаборатория текширувлари ўтказиш учун қон олинади.

    3. Юқумли касалликка гумон қилинаётган беморлар аниқланганида улар изоляторга жойлаштирилади ва юқумли касалликлар стационарига ётқизилгунига қадар улар учун махсус ажратилган тиббиёт ходими тайинланиб, алоҳида назоратга олинади.

    4. Изоляторлар учун албатта санитария узели, раковина ва душ мавжуд бўлган палата танланади. Беморга мутахассислар томонидан маслаҳат берилиши, ташҳис текширувлари ва овқатлантиришни ташкил этиш имкон даражасида палата ичида олиб борилиши керак. Бемор юқумли касалликлар стационарига ўтказилганидан сўнг изоляторда ва бемор аниқланган палатада амалдаги йўриқномаларга мувофиқ якуний дезинфекция амалга оширилади. Бўлимдаги профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ҳажми врач-эпидемиолог томонидан белгиланади.

    5. Эпидемияга қарши тадбирлар мажмуаси ўтказилиши бўлимлар бўйича юритиладиган тадбирлар кузатуви журналида якуний дезинфекция қилиш санаси, кузатув остидаги мулоқотда бўлганларни кўрсатган ҳолда, инфекцияларнинг нозологик шаклига қараб, кундалик соғлиғи ҳолати (ҳарорати, тери ва шиллиқ қопламалари, нажаси хусусияти ва ҳ.к.) қайд этилган ҳолда акс эттирилади.

Айнан шу дафтарда лаборатория текшируви ва юқумли касалликка гумон қилинаётган бемор билан мулоқотда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимларидан олинган натижаларни рўйхатга олиш қамровини қайд этиш учунграфаажратилади.

    1. Мулоқотда бўлган бемор шифохонадан чиқаётганида, стационар беморининг тиббий картасидан кўчирмада юқумли касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлиги кўрсатилади.

    2. Ниқобларни зарарсизлантириш: дока ниқоблар ишлатилганидан сўнг қуруқ идишларга тўпланади, сўнг улар махсус ажратилган хонада хўжалик совуни билан ювилади, қуритилади ва дазмолланади. Ниқоблар ювилиши учун жавобгарлик бўлим хўжалик ҳамшираси зиммасига юклатилади. Бир марта ишлатиладиган ниқоблар 4 соатдан сўнг утилизация қилинади.

    3. Ишлатилганидан сўнг термометрлар сувда совунлаб ювилади ва қуруқ ҳолатда сақланади.

    4. Бир марталик шпателлар бўлмаган тақдирда, кўп марталик шпателлар ва бошқа тиббиёт асбоб-ускуналари 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларига (ёки тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектант) ботириб қўйиш орқали зарарсизлантирилади. Шундан сўнг асбоб-ускуналар сув билан чайилади. Шпателлар стерилизация қилиш учун МСБга топширилади.

    5. Барча тиббий асбоб-ускуналар ишлатилганидан сўнг дарҳол таркибида 0,5 % хлор сақловчи эритмасида ёки йўриқномага мувофиқ бошқа дезинфекция воситаларида 10 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. Шундан сўнг тиббиёт ҳамшираси (резина қўлқопларда) уни оқиб турган сувда чаяди, (раковина бўлмаган тақдирда асбоб-ускуналар тоза сувли идишга солинади) сўнгра МСБ га топширилади.


13







    1. Беморлартомониданишлатилганчойшабтўпламларийиғишушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқамалгаоширилади. Ишлатилганчойшабтўпламларинингбўлимлардасараланишигарухсатэтилмайди.

    2. Бўлимбеморларнингшахсийгигиенагариояэтишлариучунетарлимиқдордасувбилантаъминланади. Оғирваётибқолганбеморларучунбеморнингтўшагиёнидаювиништашкилэтилади.

    3. Палаталар, коридорларва санитария узелларинингкундаликвамукаммал (генерал) тозаланишиушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқамалгаоширилади.


Download 493.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling