Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Download 0.5 Mb.
bet15/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Касаллик нома

ХКК-10 шифри

вирусли ва бактериал зотилжам (пневмония)

J12-J15

стрептококкли септицемия

А40

бошқа септицемия, шу жумладан:

А41

сепсис

А41.8

газлиқорасон

А48.0

бактериал менингит,менингоэнцефалит ва менингомиелит

GOO, G04.2

энцефалит, миелит ёки аниқланмаган энцефаломиелит

G04.9

флебит ва тромбофлебит

180

ўткир перитонит

К75.0

остеомиелит

М87

жинсий йўллар ва тос аъзолари инфекцияси туфайли асоратланганмуваффақиятсиз тиббий аборт

007.0

бошқа бўлимларда таснифланмаган операция яралари четларининг очилиб кетиши

Т81.3

бошқа бўлимларда таснифланмаган муолажа билан боғлиқ инфекция (серомалар, инфильтратлар ва бошқалар)

Т81.4

юрак клапани протези, бошқа юрак ва томир мосламалари, имплантлар ва трансплантлар билан боғлиқ инфекция

Т82.7,7

сийдик ва жинсий тизимдаги протез мослама, имплант, трансплант билан боғлиқ инфекция

Т83.5/7

эндопротезлар, ички мустаҳкамловчи мослама, ички протез мосламалар, имплантлар, трансплантлар билан боғлиқ инфекция

Т84.5,7,7

тўмтоқ ампутацияси инфекцияси

Т87.4


1


37




бошқа ички протез мосламалар, имплантлар ва трансплантлар билан боғлиқ инфекция ва яллиғланиш реакцияси

Т85.7

инфузия, трансфузия ва даволаш инъекцияси билан боғлиқ инфекция

Т80.2

ўткир цистит

N30.0

уретрал абсцесс

N34.0

локализацияси аниқланмаган сийдик чиқариш йўллари инфекцияси

N39.0

даволаш муассасасида бўлган даврда келиб чиққан бошқа инфекцион касалликлар, инфекцион касалликлар қўзғатувчиларни ташиш

нозологик шаклига кўра ХКК-10 кодлари билан белгиланади


  1. ДПМда беморда аниқланган ҳар бир ШИИ ҳолати тўғрисида ҳудудий Давлат санитария-эпидемиологик назорат марказига ўрнатилган тартибда Ф.085/У шошилинч хабарномаси юборилади.

  2. Битта инфекция манбаи билан боғлиқ ва умумий юқиш факторларига эга 3 ва ундан ортиқ шифохона ичи инфекциялари ҳолатларининг пайдо бўлишини гуруҳли касалликлар деб ҳисоблаш мумкин.ДПМда гуруҳли касалликлар юзага келганлиги ҳақида ҳудудий ДСЭНМ давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи юқори ташкилотларга керакли ҳажмдаги маълумотга эга навбатдан ташқари хабарнома тақдим этади.

  3. Эпидемиологик сўраб суриштирувлар олиб бориш жараёнида авж олиш вазиятианиқланса, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ҳажмини ДСЭНМ мутахассиси белгилайди.

  4. ШИИ ҳар бир ҳолати ҳақида ахборотнинг ўз вақтида ва тўлақонли етказиш учун жавобгарлик даволаш-профилактика муассасаси раҳбари зиммасига юклатилади.

  1. Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси

  1. Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш

    1. Ушбу бобда акушерлик йўналишидаги стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалиши олдини олишга қаратилган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция чора-тадбирлармажмуигақўйиладиган асосий талаблар белгиланади.


38




    1. Туғруққа ёрдам муассасида шифохона ичи инфекциялари олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасини бажаришни ташкил этиш ва назоратига ДПМ раҳбари, туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи (мудири) жавобгардир.

    2. Шифохона ичи инфекциялари бўйича тадбирларни ташкил этишни госпитал врач-эпидемиологи амалга оширади. Врач-эпидемиолог мавжуд бўлмаган ҳолатда бу иш бош врачнинг даволаш бўйича муовини зиммасига юклатилади.

    3. Туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи санитария ва эпидемияга қарши чора-тадбирларга риоя этилиши бўйича тиббиёт ходимларига йўриқнома ҳамда кейинчалик синовлар ўтказилишини ташкил этади.

    4. Туғруқ мажмуасига (бўлимига) ишга қабул қилишда тиббиёт ходимлари амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтадиҳамда профилактик ва санитария-эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилиш бўйича йўриқнома олади, кейин эса синовдан ўтади.

    5. Ходимларни патоген стафилококк ташувчанликка текшириш эпидемиологик кўрсатмалар бўйича олиб борилади.Тиббиёт ходимлари йилига бир марта вирусли гепатитнинг В ва С маркерларига текширилади. Бошқа ташҳис текширувлари тиббиёт ходимларида аниқланган патологияга қараб ўтказилади. Текшириш натижалари шахсий тиббий дафтарига қайд этилади.

    6. Туғруқ мажмуасининг (бўлимининг) иситмалаган, ўткир яллиғланиш ва йиринглаш жараёнлари борёки сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари зўрайган тиббиёт ходимлари ишга қўйилмайди. Ушбу банднинг бажарилиши учун жавобгарлик бўлим мудирлари зиммасига юклатилади.

    7. Даврий тиббий кўрик маълумотлари, даволаш натижалари, профилактик эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ишонч билдирилган врачда сақланадиган диспансер тиббий картасига киритилади, ҳамда ШИИ профилактикаси бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавобгар шахсга маълумот учун етказилади.

    8. Тиббиёт ходимларнинг қўл гигиенаси ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ олиб борилади.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling