Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат


Download 0.5 Mb.
bet21/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат

  1. Умумий қоидалар

    1. ШИИ устидан эпидемиологик назорат ва санитария-гигиеник, профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар олиб борилишини ташкил этиш ДПМ эпидемиологи (бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари) томонидан амалга оширилади.

    2. Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) ШИИ устидан эпидемиологик назорат қуйидагиларни назарда тутади:

  • ШИИ аниқлаш, ҳисобга олиш ва қайд этиш;

  • чақалоқлар ва туққан аёлларнинг касалланишини таҳлил қилиш;

  • ўлим оқибатларини таҳлил қилиш;

  • тиббиёт ходимлари касалланишини таҳлил қилиш;

  • микробиологик мониторинг;

  • ШИИ келиб чиқиш хавфли гуруҳлари ва омилларни аниқлаш;

  • эпидемиологик вазият асоратлари аломатларини белгилаш (чақалоқлар ва туққан аёллар орасида йирингли-септик инфекциялар (ЙСИ) касалликларининг кичик шаклларини, ташқи муҳит объектлари лаборатория текширувларида 10% ва ундан ортиқ ижобий натижалари мавжудлигини аниқлаш ва қайд этиш);

  • эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва олдиндан мўлжаллаш.

      1. Эпидемиологик назорат маълумотлари асосида санитария-гигиена, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ўтказилади.

    1. Шифохона ичи инфекцияларини аниқлаш ва ҳисобга олиш

      1. Чақалоқларнинг акушерлик стационарида бўлиш даврида ёки чиқиб кетганидан сўнг 7 кун давомида аниқланган инфекция билан касалланганлиги ушбу стационартомонидан ҳисобга олиниши керак. Умумий шакллари (сепсис, остеомиелит, менингит) туғилишдан кейин бир ой давомида стационар томонидан ҳисобга олинади.

      2. Туққан аёлларнинг акушерлик стационарида бўлиш даврида ёки туғишдан кейин 30 кун давомида аниқланган туғишдан кейинги касалликлари (эндометрит, йирингли мастит, сепсис, перитонитва бошқалар)акушерлик стационари томонидан ҳисобга олиниши керак.


    47




    Касаллик номи

    ХКК-10 шифри


    Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling