Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3. Касалланишнинг эпидемиологик таҳлили
- Микробиологик мониторинг
48
7.3. Касалланишнинг эпидемиологик таҳлили Эпидемиологик таҳлил туғруқ мажмуасида (бўлимида) эпидемиологик вазиятни баҳолаш учун ШИИ билан касалланиш даражаси, тузилиши ва ўзгариш суръати ўрганилишини ва санитария-гигиеник, дезинфекция, профилактик ва эпидемияга қарши кураш тадбирларининг керакли ҳажмини ишлаб чиқишни назарда тутади. ШИИ билан касалланишнинг тезкор (жорий) таҳлили бирламчи ташҳислар бўйича инфекцион касалликларни кундалик қайд этиш маълумотлари асосида олиб борилади. Касалланишни тезкор таҳлил қилиш давомида жорий эпидемиологик вазият баҳоланади ва эпидемологик вазият яхшиланиши ёки ёмонлашиши, олиб борилаётган чораларнинг мувофиқлиги ёки зарур ҳолатларда уларни кучайтириш зарурати ҳақида масала ҳал этилади. Касалланишни тезкор таҳлил қилиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак: • туғиш санаси; 49 касаллик юзага келган муддат; патологик жараён локализацияси; этиологияси;. тиббий аралашув турлари; стационар доирасида ҳаракатланиш (палатадан палатага, бўлимдан бўлимга); чиқариб юборилиши ёки бошқа стационарга ўтказиш санаси стационарда бўлиш давомийлиги. Битта инкубацион даврда, битта инфекция манбаи ва умумий юқиш омиллари билан боғлиқ чақалоқлар ва туққан аёлларнинг (жамланган ҳолда) 3 та ёки ундан ортиқ шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши гуруҳли касалликлар деб ҳисобланади. Чақалоқлар ва туққан аёлларни ШИИ билан касалланишининг ретроспектив таҳлили қуйидагиларни назарда тутади: тенденцияси (ўсиш, пасайиш, барқарорлашиш) ва ўсиш ёки пасайиш суръатларини аниқлаган ҳолда касалланишнинг кўп йиллик ўзгариш суръатини таҳлил қилиш; касалланишнинг йиллик, ойлик даражаларини таҳлил қилиш; бўлимлар бўйича касалланишнинг қиёсий тавсифи; этиология ва патологик жараён локализацияси бўйича касалланиш тузилишини ўрганиш; операцион ва бошқа аралашувлар, ҳамда улар билан боғлиқ касалликлар қайталаниши (стратификацияланган кўрсаткичлар) таҳлили; касалланишнинг локал ва умумий шакллари бўйича нисбатларининг ўзгариш суръати таҳлили; гуруҳли касалликлар асосий қисмини аниқлаш ҳамда касалланиш авжини таҳлил қилиш; патологик жараён ва этиология локализацияси бўйича ўлим билан якунланишнинг таҳлили. Эпидемик жараён қонуниятлари, инфекциянинг асосий манбалари, асосий юқиш йўллари ва факторларини аниқлаш учун чақалоқлар ва туққан аёллар касалланишининг ретроспектив таҳлили олиб борилади, бу эса ўз навбатида ушбу туғруқ мажмуасидаги (бўлимидаги) муайян эпидемиологик вазиятга мувофиқ келувчи профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Тиббиёт ходимлари касалланишининг ретроспектив таҳлили инфекция манбалари доирасини аниқлаш ва уларнинг ШИИ тарқалишидаги ролини чеклашга йўналтирилган тадбирларни олиб боришга имкон яратади. Инфекцияларнинг манифест шаклларига чалинган беморлар ва микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамли штаммларини ташувчилар, шунингдек, бурун-ҳалқум (гайморитлар, синуситлар ва бошқалар), сийдик чиқариш йўллари (суст кечувчи пиелонефрит, цистит), ошқозон-ичак тракти (гастроэнтерит, энтероколит), тери ва тери ости тўқималари (йирингли-яллиғланиш жараёнлари) патологиясига эга тиббиёт ходимлари инфекцияларнинг муҳим манбалари ҳисобланади. 50 Тиббиёт ходимларини диспансеризациялаш натижалари бўйича сурункали инфекцион касалликларга эга шахслар аниқланади ва зарур ҳолатларда улар даволанади. Микробиологик мониторинг Микробиологик мониторинг туғруқ мажмуаси (бўлими) томонидан олиб борилади, тегишли лабораториялар мавжуд бўлмаган тақдирда аккредитациядан ўтган лабораториялар билан шартнома асосида амалга оширилади. Микробиологик текширувлар шифохона ичи инфекцияси этиологияси ва даволаш тактикасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, клиник кўрсатмалар бўйича олиб борилиши керак. Микробиологик текширув учун биринчи навбатда чақалоқлар ва туққан аёллар патологик локусларидан олинган материаллар бўлиши керак. Санитария-бактериологик текширувлар ҳажми эпидемиологик заруратга қараб белгиланади, текширувлар режали тартибда ва эпидемиологик кўрсатмаларга кўра олиб борилади. Режали тартибда қуйидаги бактериологик текширувлар олиб борилади: дори шакллари (чақалоқлар териси ва шиллиқ қатламига ишлов бериш, инъекциялар учун) текширувлари, тиббий асбоб-анжомлар, шу жумладан ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари (ЎСВ) учун ишлатилувчи материаллари стериллигини назорат қилиш, саноат дори воситалари ва стерил буюмлари бундан мустаснодир; операция хоналари ва А, В ва С тозалик синфидаги бошқа хоналарда ҳавонинг микробиологик тозалиги назорати; кундалик дезинфекция (кувезлар, беморлар учун ишлатишга тайёрланган тиббиёт буюмлари ва предметлари) сифатини назорат қилиш; тиббиёт ходимлари қўллари гигиенасини танлаб назорат қилиш. Санитария-бактериологик текширувлар амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ олиб борилади. Эпидемиологик кўрсатмаларга кўра текширувлар рўйхати ва ҳажми муайян эпидемилогик вазиятга мувофиқ белгиланади. Чақалоқлар ва туққан аёлларнинг ШИИ тузилиши этиологиясини аниқлашда нафақат туғруқ мажмуаси (бўлими)да бўлган пайтдаги олинган лаборатория текширув натижалари, балки болалар поликлиникаси, шихофонаси, аёллар маслаҳатхонаси, гинекологик ва жарроҳлик бўлимларидан келиб тушган маълумотларни ҳам ҳисобга олиниши зарур. Ташҳиснинг микробиологик тасдиқланиши ёки ўзгартирилиши ҳақидаги маълумотлар 12 соат ичида Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органларга юборилади. Тиббиёт ходимларини микробиологик текширувдан ўтказиш эпидемилогик кўрсатмаларга кўра олиб борилади. ШИИ қўзғатувчилари бўлган госпитал штаммларни аниқлаш учун турларнинг ички типланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур. 51 Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling