Тери антисептиклари – қўзғатувчиларнинг терига кириши ва
кўпайишини бартараф этувчи микробларга қарши воситалардир.
Тиббий буюмлар – даволаш муассасаларида диагностика ва даволаш
муолажаларини ўтказиш учун ишлатишга мўлжалланган металл, шиша, резина,
латекс, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар.
Манометр – суюқлик ва газ босимини ўлчаш учун асбоби.
Буғли стерилизатор (автоклав) – тиббий буюмларни стерилизация
қилиш учун махсус ускуна бўлиб, унда стерилловчи агент юқори босим
остидаги сув буғи бўлиб ҳисобланади.
Ярим критик асбоблар – тери ва шиллиқ қаватларни зарарламайдиган,
лекин, уларга бевосита тегадиган асбоблар ва мосламалар бўлиб, буларга
эгилувчан ва қаттиқ эндоскоплар, эндотрахеал трубкалар, нафас олиш
контурлари киради. Ушбу тоифадаги асбоблар ювилгандан ва чуқур
дезинфекция қилингандан кейин бемор учун хавфсиз бўлади. Улар юқори хавф
тоифасига киради.
Стерилизация олди тозалов ишлари – тиббий буюмларни стерилизация
қилишдан олдин улардаги оқсилл ёғ ва механик ифлосланишларни бартараф
этиш учун тозалаш усули.
Профилактик дезинфекция (дезинсекция, дератизация) – турли
объектларнинг микроблар билан контаминациясини, бўғимоёқлилар ва
кемирувчилар сонини камайтириш учун дезинфекцияловчи тадбирлар
комплекси бўлиб, бу тадбирлар юқумли ва паразитар касалликлар бўлмаса ҳам
уларнинг юзага келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида олиб
борилади.
Питтинг (нуқтали) коррозия – фақат пассив металлар ва қотишмаларда
юз берадиган коррозив емирилиш тури. Питтинг коррозия никелли,
цирконийли, хром-никелли, хромли, алюминийли қотишмалар ва бошқаларда
кузатилади. Питтинг коррозияда юзадаги фақат алоҳида участкалар емирилади,
уларда чукур зарарланиш – питтинглар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |