Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana10.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1187159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
FQqse5RpdI

Юқори даражали дезинфекция – бактериялар, вируслар ва спораларни 
йўқотадиган дезинфекция туридир. 
Ўрта даражали дезинфекция – споралардан ташқари, бактериялар, 
вируслар, замбуруғлар, сил микобактерияларини йўқотадиган, лекин 
спораларга таъсир қилмайдиган дезинфекция туридир. 
Паст даражали дезинфекция – бактериялар, баъзи бир замбуруғлар, 
вирусларни йўқотишга, лекин сил микобактериялари каби қўзғатувчиларга 
чидамли бактериялар таъсир қилмайдиган дезинфекция қилиш туридир. 
Дезинфекция воситалари – юқумли ва паразитар касалликларни олдини 
олиш ва улар билан курашиш учун қўлланиладиган уларни ташувчилари ва 
қўзғатувчиларини нобуд бўлишига олиб келувчи дезинфекция, стерилизация 
дезинсекция, дератизация воситалари. 
Деконтаминация – юқумли, органик агентлардан билан ифлосланишдан 
тозалаш. 
Кварцлашультрабинафша нурлари билан таъсир қилиш йўли билан 
ҳавони зарарсизлантириш. 
Колонизацияюқумли касалликлар клиник белгилари ва тўқималарни 
зарарланиши кузатилмаган ҳолда хўжайин организми юзаси ва бўшлиқларида 
микроорганизмларнинг кўпайиши ва тарқалиши. 
Контаминация – меъёрда стерил (тоза) тўқима ва бўшлиқларга юқумли, 
органик ва кимёвий агентларни ёки материалларни тушиши.
Табиий ёритиш коэффициенти – иш жойидаги табиий ёритиш 
даражасининг шу пайтда ташқаридаги очиқ жойда ўлчанган ёритилганликка 
фоизли нисбати. 
Ҳаво алмашинуви курси – берилаётган (чиқариб юборилаётган) ҳавонинг 
ушбу хона ҳажмига вақт бирлигидаги нисбати. 
Критик асбоблартананинг қон оқими ва стерил тўқималарига 
киритиладиган асбоблар бўлиб, ушбу жарроҳлик асбоблари, юрак ички 



катетерлари, сунъий қон айланиши аппарати ва диализаторлар қисмларидир.
Ушбу буюмларнинг ҳаммаси стерил бўлиши шарт.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling