Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими (ЧРваИТБ) ва чақалоқлар патологияси ва чала туғилган болалар бўлимлари (ЧПваЧТББ)


Download 386.78 Kb.
bet26/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

4. Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими (ЧРваИТБ) ва чақалоқлар патологияси ва чала туғилган болалар бўлимлари (ЧПваЧТББ).
4.1. ЧП ва ЧТББ жойлаштириш учун туғруққа кўмаклашиш ва бошқа бўлимлардан изоляцияланган ҳамда алоҳида кириш ва чиқишига эга алохида бино блокларига жойлаштириш кўзда тутилади.
4.2. ЧП ва ЧТББга перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари бўлимларидан чақалоқларни ўтказилишига рухсат этилади. Чақалоқларни ЧТваЧТББдан перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари туғруқдан кейинги бўлимларига ўтказилишига рухсат этилмайди.
4.3. Агар перинатал марказ ЧПваЧТББга бошқа акушерлик стационарларидан чақалоқларни қабул қилса, бўлимга кириш жойида қабул хонаси бўлиши керак.
4.4. Барча диагностика ва даволаш муолажаларини даволовчи врач ёки навбатчи врач ва ҳамшира бевосита палатани ўзида амалга оширади.
4.5. Ҳар бир болани кўрувдан ўтказишдан ва муолажаларни ўтказишдан аввал ходим СанҚваМни №1 иловасига мувофиқ қўлни санитария тозаловидан ўтказади. Болани кувез ичида кўздан кечирилгандан кейин, кувезни ёпишдан олдин қўлларга антисептиклар билан ишлов берилади.
4.6. Ҳар бир палатада янги туғилган чақалоқларни кўздан кечириш учун дезинфекция қилинадиган жилдли матрасга эга йўргаклаш столи бўлиши керак. Столча иситиладиган ёки нурлантириб иситиш чироғи билан жиҳозланган бўлиши керак.
4.7. Ҳароратни ўлчаш электрон термометрлар билан ўтказилиши тавсия этилади (симобли термометрлар билан чақалоқларда гипотермияни аниқлаб бўлмайди).Чақалоқни томоқлари бир мартали шпателларда кўрувдан ўтказилади.
4.8. ЧР ва ИТБ ёки ЧП ва ЧТББга келиб тушган ёки бўлган боладаги барча юқумли касаллик ҳолатлари (туғма ва ортирилган), шу жумладан,шартли патоген микроорганизмлар билан қўзғатилган инфекцион касаллик ҳолатлари ҳам ўрнатилган тартибда журналда (70/У ш.) белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва қайд этилади.
4.9. ЧП ва ЧТББ она ва бола биргаликда бўлиш тамойилига кўра ташкил этилиши керак. Она туғруққа кўмаклашувчи стационардалигида санитар-эпидемиологик тартибга ва тасдиқланган кун тартибига қатъий риоя қилиши лозим.
4.10. ЧР ва ИТБда болалар оналарисиз ётадилар, бироқ болани ота-оналарига кириб кўриб чиқишларига рухсат этилади. Бемор болага ташриф буюрганда ташриф буюрувчи устки кийимларини ечиши, тоза кийимлар (ўзи билан олиб келинган кийим ва пойафзал)ини кийиши, докали ёки бир маротабали ниқоб тақиши, сочларини йиғиши ёки косинка (рўмол), қалпоқ кийиб олиши керак.
4.11. Бўлимда боласи билан бирга бўлган оналар бўлимнинг бошқа палаталари ёки бошқа бўлимларга киришига рухсат этилмайди. ЧР ва ИТБ ва ЧП ва ЧТББ палаталарида озиқ-овқат маҳсулотлари, сумкалар, устки кийим сақлаш, бегона электр ускуналари, мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling