Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Туғруқ комплексида (бўлимларида) амал қилинадиган қоидалар
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
3. Туғруқ комплексида (бўлимларида) амал қилинадиган қоидалар
3.1. Кўрув- қабул бўлими 3.1.1. Қабул бўлимида акушер гинеколог ёки акушерка анамнез йиғади, объектив текширувлар ўтказади, кабул қилинаётган аёлни умумий ҳолатини баҳолайди, тана ҳароратини ўлчайди, тери қопламларини, томоғини кўздан кечиради, иккала қўлни артериал босимини ўлчайди. 3.1.2. Врач барча объектив текширув маълумотларини туғиш тарихига ёзади, бўлимга ўтгандан кейин ёзиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аёл имкон даражасида қисқа вақт ичида қабулда бўлиши лозим. Барча объектив текширув маълумотларини шифокор тегишли бўлимга ўтказилганидан кейин туғиш тарихига ёзади. Аёлнинг қабул бўлимида бўлиш вақтини минимал даражага етказиш керак. 3.1.3. Акушер гинеколог ёки акушерка аёлни алмашинув варақаси билан танишиб чиқади, юқумли яллиғланиш касалликлари билан ҳомиладор бўлгунга қадар ва ҳомиладорлик даврида касалланганликларини аниқлайди. Туғиш тарихини титул варағига алмашинув варақасидан айрим текширувлар (ОИВга ИФА текшируви, RV сўзакка ва бошқалар) натижаларини кўчириб ёзиб қўяди. 3.1.4. Алмашинув варақаси бўлмаган ҳолда ёки ҳомиладорларни алмашинув варақасида HBsAgга, RV, ОИВ/ ОИТСга текширув натижалари бўлмаганда бу ҳақида аёлни ўзини хабардор қилиб юқоридаги инфекцияларга текширилишини таъминлаш шарт. 3.1.5. Ҳомиладорни алмашинув варақасида текширув таҳлилларини натижалари, текширув ўтказилган кунлар ва текширув рақамлар бўлиши мажбурий. 3.1.6. Ҳомиладорни HBsAgга текширилиши ҳомиладор ҳисобга турганда ва ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида текширув ўтказилади. Ҳомиладор кузатувда бўлган бирламчи бўғинда (поликлиника, ҚВП) да ИФА усули билан ОИВга текширилмаган бўлса, бундай ҳолатда ОИВга экспресс усули билан текширув ўтказилади. 3.1.7. ОИВ инфекциясига текшириш ўтказишда, аёлни тест ўтказилаётганлиги тўғрисида хабардорлигини расмийлаштирилган ҳолда, тестдан олдинги маслаҳатдан сўнг амалга оширилади. 3.1.8. ОИВга текширув ўтказилганда мусбат натижа олинса тестдан олдинги маслаҳат берган туғруқ комплекси акушер гинеколог врачи томонидан тестдан кейинги маслаҳат берилади. 3.1.9. Ҳомиладорлар ва туғувчи аёллар санитария тозаловидан ўзлари хоҳишига кўра ёки заруратга қараб ўтадилар. 3.1.10. Туғруқ комплексига (бўлимига) ётқизилаётганда ўзларини тоза кийимлари, пойафзаллари, чойшаблари ва сочиқларидан фойдаланишга рухсат этилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling