Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Жарроҳлик муассасаларида шифохона ичи инфекцияси (ШИИ) касалликларини ҳисоботи ва рўйхатга олиш
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
11. Жарроҳлик муассасаларида шифохона ичи инфекцияси (ШИИ) касалликларини ҳисоботи ва рўйхатга олиш
11.1. Жарроҳлик стационарларидаги (бўлимлари) замонавий шифохона ичи инфекцияларини турли микроорганизмлар чақириши мумкин ва бунинг клиник белгилари асосан йиринглаш ва септик зарарланишлар асоратлари сифатида намоён бўлади. Касаллик келтириб чиқарувчи қўзғатувчилар жойлашган ўрнига қараб (локализация жойига қараб) бемор ёки ташувчилар организмидан турли аъзолар ёки тўқималар (нафас йўллари, ошқозон-ичак тракти, сийдик-жинсий йўллар ва ҳ.к.) орқали ажралиб чиқиши мумкин. 11.2. Жарроҳлик амалиётларида қуйидаги инфекция турлари тафовут қилинади. а) кесилган жойнинг юза инфекцияси: операциядан сўнг 30 кунгача бўлган вақт оралиғида пайдо бўлади ва кесилган жойдаги тери, тери ости тўқималари зарарланади. Бунда беморда қуйидаги ҳолатлардан бири кузатилади.: - кесилган юзадан йиринг ажралиб туриши. - кесиш ўтказилган юзадан асептик шароитда пункция қилиниб олинган суюқлик ёки тўқималарда микроорганизмларни топилиши ёки жароҳатда йирингли яллиғланишни микроскопик белгиларини мавжудлиги. - қуйидаги белгиларнинг камида 2 тасини мавжуд бўлиши; оғриқ ёки оғриқлик, чегараланган шиш, қизариш, маҳаллий ҳароратни кўтарилиши. Ташхис жарроҳ ёки бошқа даволовчи врач томонидан (операциядан кейин жароҳатни йирингланиши ёки бошқа деб) қўйилади; б) жарроҳлик амалиётлари ўтказилган жойдаги чуқур инфекциялар: агар имплантант қўйилмаган бўлса 30 кундан кам бўлган муддат ичида, агар имплантант қўйилган бўлса 1 йилдан узоқ бўлмаган муддатда келиб чиқади, операция қилинган жойдаги чуқур тўқималар (мускуллар, қопчалар, фацилалар) зарарланади. Бунда беморни операция қилинган жойида қуйидагилардан 1 тасини бўлиши: - жарроҳлик амалиёти ўтказилганда чуқур кесилган жойлардан йиринг ажралиб чиқиши; - чуқур кесиш ўтказилган жойдан асептик шароитда олинган суюқлик ёки тўқимадан микроорганизмлар ажратиб олиниши, ёки жароҳатни чуқур жойидан олинган суртмани микроскопик текширилганда йирингли яллиғланиш белгиларини мавжудлиги: -жароҳат четларини номутаносиб кенгайиб кетиши ёки жарроҳ томонидан бирон бир мақсадда жароҳатни очиши ва беморда қуйидаги касаллик белгиларини мавжудлиги; - тана ҳароратини 370Сдан юқори бўлиши, жароҳат жойида оғриқ ёки оғриқликни бўлиши: - чуқур кесиш ўтказилган жойда,қайта операция ўтказилиб бевосита кўз билан кўрилганда ёки гистологик, рентгенологик текширув ўтказилганда абсцесс ёки шунга ўхшаш инфекцияни белгилари аниқланса. Ташҳис жарроҳ ёки бошқа даволовчи врач томонидан (абсцесс, флегмона ва бошқалар деб) қўйилади; в) аъзолар ва бўшлиқлар инфекцияси операциядан 30 кундан кўп бўлмаган муддат ичида, агар имплантант қўйилмаган бўлса, имплантант қўйиб қилинган операцияларда 1 йилдан кўп бўлмаган муддат ичида операция қилинган жойда келиб чиқади. Организмни бирон-бир бошқа қисмини тўлиқ (масалан: бирон-бир аъзони ёки бўшлиқни) эгаллаб олиши мумкин, шунингдек кесиш ўтказган жойдан ташқари операция жараёнида очилган ёки муолажалар ўтказилган жойларни ҳам эгаллаши мумкин, бунда беморда қуйидаги белгилардан бири намоён бўлади: - махсус кесиш ўтказилган аъзо, бўшлиққа қўйилган дренаж орқали йирингни чиқиб туриши; -аъзо бўшлиғидан асептик шароитда олинган суюқлик ёки тўқималардан микроорганизмлар ажратиб олиниши; - иситималаш ҳолати; -қайта операция қилиниб бевосита кўрилганда, гистологик ёки ретгенологик текширувда абсцесс ва шунга ўхшаш инфекцион жараёнлар аъзо бўшлиғини тўла эгаллаганлиги аниқланса, жарроҳ ёки даволовчи врач томонидан ташҳис (перитонит, остеомиелит, пневмония, пиелонефрит, миелостенит, эндометрит ва бошқа муайян аъзони операциясидан кейин келиб чиқса) қўйилади. 11.3. Операция амалиётлари ўтказилгандан кейин 30 кун ичида ёки имплантант қўйилган бўлса 1 йил ичида касаллик келиб чиқса, операциядан кейинги шифохона ичи инфекцияси деб ҳисобланади. 11.4. ШИИни ривожланиши ва аниқланиши фақатгина беморни шифохонада ётган даврида намоён бўлмаслигини ҳамда турли клиник кўринишларда бўлишини эътиборга олиниб, керакли маълумотларни йиғишни ташкиллаштириш беморни шифохонадан чиққан даврларини, бошқа шифохонага ўтган бўлса ёки бошқа ДПМларида даволанган бўлса, ўша жойлардаги ҳолатлар ҳам ўрганилиб амалга оширилади. 11.5. ДПМни врач эпидемиологи тизимдаги бўлим мудирлари билан ҳамкорликда ШИИни фаол аниқлашни бевосита кузатиш йўли билан ва оператив ретроспектив таҳлиллар ўтказиб, амалга оширади. 11.6. Эпидемиологик назоратни микробиологик жиҳатларини тўлалигини таъминлашга умумий талаблар: - самарали эпидемиологик назоратни амалга ошириш учунмикробиологик текширув натижалари керак бўлади. - ДПМларнинг лабораторияларида клиник ва санитария-бактериологик текширувлар ўтказилаётганда, клиник текширувларни сони кўпроқ бўлади, бу текширув, ШИИни этиологиясини ўрганишга ҳамда даволаш усулини аниқлашга йўналтирилади. Санитария-бактериология текширувлари ҳажми эпидемиологик заруратдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 11.7. Беморда ёки ходимда ШИИни келиб келиб чиқиши ёки гумон қилиниши, микробиологик текширув ўтказиш учун кўрсатма ҳисобланади. 11.8. Бактериологик текширув учун намуна бевосита паталогик ўчоқдан, шунингдек йирингланиш жараёни бўйича операция қилинаётганда операция вақтида антибактериал даволаш бошлашдан олдин олинади. 11.9. Микробиологик текширувлар учун клиник материалларни олиш ва ташиш биоматериални йиғиш ва микробиологик лабораторияларга ташиш техникасига мувофиқ амалга оширилади. 11.10. Суст кечадиган йирингли яллиғланиш жароҳатларида, оқма яраларда беморни актиномицетларга, ачитқисимон ва моғорсимон замбуруғларга текшириш мақсадга мувофиқдир. 11.11. Юборилаётган клиник намунага қўшиб қуйидаги маълумотлар юборилиши керак: материалнинг хусусияти, беморнинг исми, шарифи, отасининг исми, ёши, бўлимнинг номи, касаллик тарихининг тартиб рақами, беморнинг ташҳиси, намуна олинган кун ва вақти, олдин антибактериал даволаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, намуна юбораётган врачнинг имзоси. 11.12. Микробиологик лаборатория даволовчи врачга ва эпидемиологга кейинги харакатларни белгилаб олиш учун қуйидаги маълумотларни тақдим қилиши керак; - ҳар бир бўлимдан юборилаётган клиник намуналар сонини; - ажратиб олинган ва идентификация қилинган микроорганизмларни, жумладан замбуруғлар (ҳар бирини турлари бўйича) сони; - ажратиб олинган аралаш микробларни (микроблар ассоциациялари) сони; - ҳар бир антибиотикка сезувчанлиги бўйича текширувдан ўтказилган микроорганизмларнинг сони; - ажратиб олинган микроорганизмларни антибиотикларга ва бошқа микробларга қарши воситаларга сезувчанлиги. 11.13. Даволаш, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарали амалга ошириш учун метициллинга (оксациллин) резистентли стафилакокклар, ванкомицинга резистентли, энтерококкларга ва кўп турдаги дори воситаларига чидамли бўлган микроорганизмлар аниқланишига алоҳида эътибор қаратилиши керак. 11.14. Эпидемик ҳолат бўйича текширувлар ўтказилаётганда касаллик манбаини, юқиш йўлларини ва омилларини мувоффақиятли аниқлаш учун беморлардан, ташқи муҳитдан ёки ходимдан ажратиб олинган микроорганизмни ички турлари бўйича типлари ўрганилади. 11.15. ДПМни атроф-муҳитини лаборатория текширувлари ишлаб чиқаришни (муассасаларни) назоратини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ, ишлаб чиқаришни(муассасани) назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган режага асосан, тиббий буюмларни, инъекцион эритмаларни, боғлов ва чоклов материалларини стериллигини назорат қилиш бўйича тадбиқ этилган санитар-гигиеник, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. 11.16. ШИИ касалликларини оператив ва ретроспектив таҳлилларини ўтказиш, патологик жараёнларни жойлашган жойларини, этиологиясини ва ривожланиш муддатларини ўрганиш кўзда тутилади. 11.17. ШИИ билан касалланишнинг тезкор (жорий) таҳлили бирламчи ташҳислар бўйича кунлик ҳисобга олиш маълумотлари асосида олиб борилади 11.18. Касалликларни оператив таҳлилларини ўтказиш вақтида кунлик эпидемиологик вазият баҳоланади ва эпидемиологик ҳолатни яхшиланаётгани ёки ёмон томонга ўзгараётганлиги масаласи ҳал этилиб, ўтказилаётган чора-тадбирлар баҳоланиб, зарурат туғилса режага қўшимча ўзгартиришлар киритилади. 11.19. ШИИ билан касалланиш таҳлилида қуйидагилар ҳисобга олинади; - операциядан кейинги касалликни келиб чиқиш муддатлари; - операция ўтказилган жойлар (операция хонасини тартиб рақами); - операция давомийлиги; - келиб тушиш пайтидан операцияга ўтган вақти; -стационарда бўлган вақт давомийлиги; - антибиотикларни профилактика мақсадидақўлланилиши; - операцияни тозалиги бўйича турлари (жароҳатлар гуруҳлари); - бемор аҳволи оғирлигини баҳолаш. 11.20. ШИИ касалликларини ретроспектив таҳлиллари қуйидагиларни ўз ичига олади: - касалланишни кўп йиллик динамикасида тенденциясини (ўсиши, камайиши, стабил ҳолатдалигини) аниқлаш ва ўсишга ёки камайишга мойиллигини аниқлаш; - касалланишни йиллар, ойлар бўйича таҳлили; - касалланишни бўлимлар бўйича солиштирма тавсифлари; -касалланишни паталогик жараёнларини жойлашган ўрни ва этиологиясини тузилишлари таҳлили; - операция амалиётлари таҳлили; - касалланишда клиник белгиларни (шифохонага келган вақтида ёки шифохонадан чиққан вақтида) юзага чиқиш муддатлари; - госпитал штаммларни шаклланиши бўйича маълумотларни таҳлили; - ШИИни умумий каслланишлари таркибида эпидемик чақнашлар (вспышкалар )сонининг нисбатини аниқлаш; - ўлим ҳолатларини (летальность) (паталогик жараённинг жойлашга жойлари ва этиологияси бўйича), ўлим даражаларини ва умумий ўлганлар ичида ШИИ сабабли ўлганлар ташкил қилган нисбати бўйича таҳлиллари. 11.21. ШИИда касалланишни ретроспектив таҳлиллари, беморда касалланишни қайси кўриниш даражасида бўлишини, асосий касаллик манбаларини, эҳтимоллиги юқори бўлган юқумли омилларни аниқлаб беради ва мазкур шифохонада (бўлимда) ушбу эпидемиологик вазиятда аниқ натижа берадиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. 11.22. Операциядан кейинги инфекцион касалликларни кўрсаткич даражаларини аниқ таққослаш учун асосий юқиш омилларини хавфлилигини (операцияни тури, операцияни давомийлиги, беморни ҳолатини даражаси) ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоблар ўтказилади. ШИИ таққосланаётганда, юқиш хавфларини ҳисобга олмасдан, абсолют кўрсаткичларда ёки 100 та ўтказилган операцияларга нисбатан олиб интенсив кўрсаткичларга асосан таққослаш тавсия этилмайди. 11.23. Тиббий ходимларнинг касалланишларини ретроспектив таҳлил қилиш, касаллик манбаи атрофидаги ҳолатни аниқлашга имкон беради ва бу аниқланган касаллик манбаларини даволаш муассасаларига ШИИини олиб кирилиши, тарқатилишидаги ролини (ўрнини) чегаралайдиган чора-тадбирларни амалга оширилишини белгилайди. 11.24. Операция жараёнларида жароҳатга инфекцияларни тушишини (контаминация)ҳисобга олган ҳолда; -тоза жароҳатлар (яллиғланиш белгилари мавжуд бўлмаган, инфекцияланмаган операциялар) ; -шартли тоза-жароҳатлар (нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш йўллари, жинсий ва сийдик ажратиш йўлларида ноодатий яллиғланишлар бўлмаган ҳолда ўтказилган операция жароҳатлари); -қисман ифлосланган (контаминациялашган) жароҳатлар, (операция жароҳатларини стерилизация талабларини аҳамиятли даражада бузилиши ёки ошқозон ичак тракти ичидаги аралашмаларни аҳамиятли даражада оқиб чиқиши билан инфекцияланиши); -ифлосланган (инфекциялашган) жароҳатлар (операция жароҳатларида операциядан кейинги инфекцияларни келтириб чиқарадиган микроорганизмларни операциядан олдин операция режасида мавжудлиги кўзда тутилган). 11.25. Тоза жароҳатларда ШИИини ривожланиш хавфи 1-5% ни ташкил этади, шартли тоза жароҳатларда 3-11% ни, қисман ифлосланганжароҳатларда 10-17% ни, ифлосланган жароҳатларда эса 25-27% дан юқори бўлади. 11.26. Касалланиш кўрсаткичлари ўрганилаётганда касалланишларни интенсив кўрсаткичлари билан бир қаторда инфекция частотасини белгилайдиган бир қатор таъсир этувчи хавф омилларини аниқлаш касалланиш сабабларини янада аниқроқ ўрганиш имконини беради. 11.27. ШИИнинг эпидемик чақнаши келиб чиқишига йўл қўймасликда, уларни ўз вақтида аниқлашга ва ҳисобга олишга аҳамият бериш керак. 11.28. ШИИ қайта кўриб чиқилганда,“Инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи касалликлар, асоратлар, травмаларва бошқа ҳолатлар бўйича халқаро статистик классификацияга (ҚХК-10)” мувофиқ ҳисобга олинади ва қайд этилади. 11.29. Битта локал ҳолатдаги йирингли септик инфекциялар аниқланганда эпидемиологик суриштирувни ДПМларни эпидемиологи ўтказади ва тўла ҳажмда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни бажарилишини назорат этади. Эпидемиолог йўқ бўлган ДПМларида эпидемиологик суриштирувни бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари олиб боради. Ўткир юқумли касалликлар (салмонеллёзлар, дизентериялар, геморрагик иситмалар, вирусли гепатит “В”, “С”, ШИИлар ва бошқа) ва йирингли септик касалликларни генерализациялашган шаклларини (сепсис, остиомиелит ва бошқалар) эпидемиологик суриштирувини ҳудудий ДСЭНМ врач эпидемиологи ўтказади. 11.31. ШИИ ҳолатини аниқлаган мутахассис КХК-10га мувофиқ ташҳисни қўяди, юқумли касалликларни ҳисобга олиш дафтарига қайд этади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling