Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Рўйхатга олинадиган операциядан кейинги инфекциялар нозологик шаклларининг рўйхати
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
Рўйхатга олинадиган операциядан кейинги инфекциялар нозологик шаклларининг рўйхати
11.32. ДПМларида ҳар бир аниқланган ШИИлари ҳолати тўғрисида ҳудудий ДСЭНМга белгиланган тартибда шошилинч хабарнома Ф-058/х юборилади. 11.33. Шифохона ичи инфекцияси билан касалланган беморлар сони 3 та ва ундан кўп бўлса, уларда касаллик манбаси битта бўлиб, юқтирувчи омиллар умумий бўлса гуруҳли ШИИ деб ҳисобланади. ДПМларида гуруҳли ШИИ келиб чиққанлиги тўғрисида ҳудудий ДСЭНМ ўзининг юқори санитария-эпидемиологик назоратини олиб борувчи ташкилотига навбатдан ташқари маълумот беради, унда керакли ҳажмда маълумотлар бўлиши лозим. 11.34. Эпидемик (вспышка) вазиятлар қайд этилган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказган ДСЭНМ мутахассиси томонидан муассасада ўтказилиши керак бўлган эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳажми белгиланади. 11.35. Ҳар бир ШИИ ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўла берилиши бўйича жавобгарлик ДПМни раҳбарига юклатилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling